Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

Фойдаланилган адабиёт:
 
1.
Маънавият юлдузлари (Марказий Осиёлик машҳур сиймолар, 
алломлар, адиблар). – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2001. 
– 320 б. 
2. Guilford J. P., Hoepfner R. The analysis of intelligence. N.Y., 1971. – 212 
p. 
3. Lisa A. Moyer, Engaging Students in 21
st 
Century Skills through Non-
Formal Learning, Dissertation submitted to the faculty of Virginia Polytechnic 
Institute and State University, Blacksburg, Virginia, The USA, March 10, 2016.
4. Michelle A. Morrell. The development of creativity in adolescents: A 
qualitative study of how and where creativity develops. For the degree of master of 
arts Colorado state university, Fall 2015.
“КРЕАТИВ” ТУШУНАСИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ ВА 
ҚЎЛЛАНИЛИШИ ХУСУСИДА 
Н.Аҳмедова* - 
 Фарғона ДУ
Кейинги пайтларда педагогик назария ва амалиётда креативлик, креатив 
таълим иборалари кўп қўлланилмоқда. “Креатив” сўзи
л
отинча “Creato” 
сўзидан олинган бўлиб, яратувчанлик, ижодкорлик деган маънони 
билдиради. Кенгроқ маънода оладиган бўлсак, “Creato” сўзининг маъноси 
ижодий фикр, техник лойиҳа, ижодкорликка мойиллик, ўқув-билув 
жараёнида масъулият, яратувчанлик каби тушунчаларни англатади. 
Ижодкорлик ва яратувчанлик методларини яратишни ўргатиш эса креатив 
педагогика дейилади. 
“Креатив” атамаси дастлаб америкалик тадқиқотчи Д.Гилфорд 
томонидан 1950-йилларда муомалага критилган. У ўқувчиларнинг 
ижодкорлик қобилиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотларида ижодий 
қобилиятларни таълим олишдаги қобилиятларга ўхшамаслигини, яъни 
ижодий қобилият таълим олишдаги қобилиятга нисбатан инсоннинг умумий 
ақлий салоҳияти билан кенгроқ боғликликда бўлишини аниқлайди. Шундан 
келиб чиқиб Гилфорд ижодкорликни универсал қобилият деб ҳисоблайди ва 
уни 
креатив
деган ном билан атайди. Гилфорд инсоннинг ижодий фикрлаш 
жараёнини иккита типга ажратади: 
3.
Конвергент фикрлаш –
муаммо моҳиятини мантиқий, изчил ўрганиш 
орқали битта ечимни топишга эришиш.
4.
Дивергент фикрлаш – 
муаммога турли ҳолатлар, ички туйғу, ўхшаш 
ечимлар асосида ечим топишга эришиш. 
Файласуфларнинг фикрича, креативлик – бу бир вақтнинг ўзида 
субъектнинг 
ўзига ва шу жумладан, ташқи оламга тегишли бўлган асл моҳиятдир. 
Креативлик яратувчанлик, юқори ижодкорлик – субъективлик иштирокисиз 
амалга ошмайди ва фақат ижодкор шахснинг ўзига хос хусусияти билан 
амалга оширилади. Педагогика фанида креативлик деганда, асосан 
ихтирочилик, оригиналлик, фантазия, сезгирлик, муаммони тез ҳал қила 
олиш қобилиятлари тушунилади. Бу қобилиятни кўп қиррали эканлиги 


24 
таъкидланади. Креативлик – бу инсоннинг ҳар томонлама фикрлаш, ҳис 
қилиш ва ҳаракат қилишга бўлган потенциал лаёқат ҳисобланади. Хулоса 
қилиб айтганда, креативлик – ўзида ўзаро боғлиқ қобилият ва элементларни 
тўла жамлаган, интегратив қобилиятдир. Масалан, креативлик қобилиятлари 
қуйидагилар ҳисобланади: тасаввур, фантазия, орзу қилиш, ноодатий 
фикрлаш ва ноёб қобилиятларни ривожлантиришларни ўз ичига олади. 
Креативлик эвристик билиш фаолиятини таъминловчи асосий, аммо ягона 
бўлмаган қобилият ҳисобланади. Ўқувчиларда ижодий ва воситали фаолият 
натижасида албатта билиш жараёни амалга ошади, бунда креативлик ва 
когнитив фаолият билан бирга амалга ошади. Креативлик ва когнитив 
жараёнлар умумий тузилиш асосига эга бўлиши ва ўқувчилар умумтаълим 
жараёни натижасида ифодаланиши учун ўқувчи қобилиятларига мувофиқ 
равишда амалга оширилувчи ташкилий-методологик фаолият зарур бўлади. 
Ташкилий фаолиятли қобилиятларга ўз олдига мақсад қўя билиш, мақсадга 
интилиш, бирор ишни режалаштира олиш, белгиланган меъёрларга амал 
қилиш, ўз-ўзини англаш ва бошқалар киради. Шундай қилиб, эвристик 
таълим ўқувчиларнинг ривожланишида уч интегратив қобилиятга таянади. 
Булар креативлик, когнитив ва ташкилий фаолият турлариги боғлиқдир. 
Бунда эвристик таълим деганда, биз ўқувчиларнинг маҳсулотларни яратишга 
қаратилган фаолият ва ҳаракатларни амалга оширишнинг комплекс 
(мажмуавий) имкониятларини тушунишимиз мумкин.
Креативлик қобилиятлари турлича бўлади. Унга кўра, ижодий ёки 
креативлик қобилиятларга тадқиқотлари мазмунидан келиб чиқиб, турли 
ўқувчилардаги турли миқдор ва мазмундаги шахс сифатларини келтириб 
чиқарадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, америкалик тадқиқотчи 
Д.Гилфорд ўз ходимлари билан биргаликда 1954 йилдан бошлаб 
креативликни характерловчи 16 хил интеллектуал қобилиятни ажратиб 
берди. Мазкур қобилиятлар ичида фикрлар югуриклиги, яъни тезлиги (вақт 
бирлигида пайдо бўлувчи ғоялар миқдори), оригиналлик (умумий тан 
олинган ғоялардан ажралиб турувчи янги ғояни ўйлаб топиш қобилияти), 
фикрнинг эгилувчанлиги (бир ғоядан иккинчисига ўта олиш қобилияти), 
тиришқоқлик (атроф оламдаги муаммоларни ҳис этиш ва билишга интилиш), 
фантастиклик (стимул ва реаксия ўртасида мантиқий боғлиқлик бўлганда 
реалликдан ажратиб олиб жавоб бериш)ларни санаб ўтиш мумкин. Бу 
сифатларни Гилфорд умумий ном билан фикрлашнинг дивергентлиги деб 
атайди.
Рус психологларнинг истеъдодли болалар ижодкорлик қобилиятини 
ўрганиш борасидаги ишларида қуйидаги аниқланган эмпирик белгилар 
келтирилади: таваккал қилиш қобилияти, дивергент фикрлаш, фикр ва 
ҳаракатдаги эгилувчанлик, фикрнинг тезлиги, оригинал ғояларни бера олиш 
қобилияти, янги бирор нарсани ихтиро қила олиш, тасаввурнинг бойлиги, 
турли хил ва белгили нарсаларни идрок қилиш, уйқори эстетик ҳислар билан 
характерланади. Тажрибалар натижасида ўқувчилар ижодий сифатларининг 
қуйидаги тизими ишлаб чиқилган: 


25 
1. Ижодий вазиятнинг пайдо бўлиш жараёни – янгиликни ҳис қилиш, 
қарши фикрларга сезгирлик, танқидийлик, ижодий тахминларга мойиллик, 
ички курашни синаш қобилияти, маълумотга ташналик. 
2. Эвристик жараён – олдиндан сезиш, ижодий тасаввур, гўзалликни 
ҳис қилиш, тиришқоқлик, ўхшашликни топа олиш қобилияти, оригиналлик, 
жўшқинлик, жасурлик. 
3. Якунловчи жараён – ўз-ўзини танқид қилиш, турли исботли 
шакллардан фойдаланиш қобилияти, ижодкорлик натижаларини асослаш, 
билимларни йетарли даражада кенглиги ва чуқурлиги, моддий ва маънавий 
шаклларга янгилик кирита олиш малакаси ва тажрибалари. 
Юқоридаги санаб ўтилган шахс сифатлари асосий ва муаммоли 
вазиятларда намоён бўладиган қобилиятлар саналади.

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish