Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti


Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati. 
1.Mehnat ta'limi o‘qitish metodikasi, kasb tanlashga yollash. O‘zbekiston 
faylasuflari milliy jamiyati nashriyoti Toshkent -2014-yil. 
2.Innovatsion ta'lim texnologiyalari Muslimov H.A.Usmonboyeva M.H.Sayfurov 
D.M.To‘rayev.A.B.-Toshkent ,,Sonostandart nashriyoti'' 2015-yil. 
3.Ro‘ziyeva D.Usmonboyeva M.Xoliqova Z.-Interfaol metodlar: mohiyati va 
qo‘llanishi metodik qo‘llanma-Toshkent. Nizomiy nomidagi TDPU,-2013-yil. 
4.Tarbiya ota-onalar va murabbiylar uchun ensiklopediya tuzuvchi:M.H.Aminov 
masul muharrir:A.Majidov Toshkent O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi.Davlat 
ilmiy nashriyoti 2010-yil. 
ТЕХНОЛОГИЯ ДАРСЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ТАРИХИЙ 
МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
В.Хамдамова 
– Қўқон ДПИ
 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури” Қонунларида мамлакатимиздаги таълим 
муассасаларида таълим-тарбия ишларини тубдан яхшилаш, жаҳон 
андозалари талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни 


201 
тайёрлаш каби улуғвор вазифалар қўйилган. Жумладан, дастурда: “Инсон, 
унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс 
манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини яратиш, эскирган 
тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш 
республикада амалга оширилаётган ислоҳатларнинг асосий мақсади ва 
ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва 
умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан-
техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг 
мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим 
шартидир”, деб кўрсатилган. Мазкур вазифаларни бажариш учун энг аввало 
таълим-тарбия усулларини такомиллаштириш, янгиларини излаб топиш ва 
улардан самарали фойдаланишни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Айниқса, Миллий дастурнинг сифат босқичида эришилган ютуқлар ва йўл 
қўйилган камчиликлар таҳлил қилинаётган ҳозирги даврда юқоридаги каби 
вазифаларни бажариш учун ўқитувчи ва тарбиячиларимиз катта куч ва ғайрат 
билан ишлашларига тўғри келади. Бинобарин, халқимизнинг эзгу 
ниятларига, жамиятимиз ўз олдига қўйган буюк мақсадларига эришиш — энг 
аввало замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассис 
кадрлар тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш билан боғлиқ. Шу сабабли 
Республикамиз ҳукумати истиқлол йўлидаги дастлабки қадамлариданоқ 
кадрлар тайёрлаш масаласига катта аҳамият бермоқда. Бинобарин, истиқлол 
туфайли мамлакатимизда таълим соҳасида катта ислоҳатлар амалга 
оширилмоқда. 
“Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишнинг энг 
муҳим шарти бўлган таълим-тарбия масаласи ҳақида сўз борганда, биз 
кўпинча соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги мактаблар, 
лицей ва коллежлар, олий ўқув юртлари барпо этиш, уларни замонавий 
жихозлаш ҳақида кўпроқ гапирамиз. Ҳолбуки, айни шу ишларимиз билан 
бирга таълимнинг мазмуни, сифати ҳам тубдан ўзгармоқда” деб ёзади. 
Сўнгги йилларда Ватанимизда миллий таълим ва тарбия тизимини
такомиллаштириш учун жуда кўп зарур ишлар қилинди ва қилинмокда. 
Жумладан, таълим тизими такомиллаштирилди, янги типдаги бир қатор ўқув 
муассасалари ташкил этилди, улар учун таълим стандартлари, ўқув 
режалари, ўқув дастурлари яратилди. Галдаги вазифа эса ушбу улуғвор 
ишларни амалга ошириш учун таълим мазмунига жаҳон педагогикаси 
ютуқларини, янги педагогик технологияларни дадил олиб киришдан 
иборатдир.
Зеро, ХХI-аср ўзбек педагог-муаллимлари олдига буюк вазифаларни 
қўйган. Халқимизнинг талаби ҳам шу баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларни 
комил инсон этиб вояга етказиш.
Кейинги пайтда мамлакатимизда ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишларида 
янги педагогик технологиялардан, инновацион усуллардан фойдаланишга 
қизиқиш тобора кучайиб бормоқда. Бунинг боиси шу пайтгача эски 
анъанавий ўқитишда ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга 


202 
ўргатилган. Бугунги кунда замонавий педагогик ва ахборот технологиялар 
уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил 
ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб 
чиқаришларига ўргатади.
ХII - ХV асрларда Мовароуннахр ва Хуросонда ҳунар илми, кўлами 
ривожланиши энг юқори поғонага кўтарилган. Ҳар бир халқ ота-бобосидан 
мерос бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ўзининг тарихий-маданий 
бирлиги билан ажралиб, ўзига хос-хусусиятларни сақлаб келган. Ўзбеклар 
ҳам шулар жумласидандир. Республикамиз худудида ўтказилган археологик 
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳунармандчилик бу ерларда икки минг 
йиллар олдин ривожланган. Бу даврда синфий жамият пайдо бўлиб, йирик 
меҳнат тақсимоти негизида ҳунармандчилик мустақил соҳа бўлиб ажралиб 
чиққан.
IХ - ХII асрларда ҳунармандчилик кенг ривожланиб, халқимизнинг 
хорижий давлатлар билан иқтисодий-маданий алоқалари авж олган.Айрим 
манбаларда қайд этилишича,32 хил ҳунар тури мавжуд бўлган аҳоли 
яшайдиган жойни шаҳар деб аташган.1897 йили биринчи аҳоли рўйхати 
вақтида катта шаҳарларда аҳолининг кўпчилик қисми ҳунармандлар 
ҳисобланган.Масалан, Наманган аҳолисининг 64 фоизи, Қўқоннинг 52 фоизи, 
Чустнинг 54 фоизи, Марғилоннинг 50 фоизи, мустақил касб-ҳунар эгаси 
ҳисобланган.
Ҳунармандчиликнинг қадимий даврларда энг кўп тарқалган тури 
темирчилик,заргарлик, мисгарлик ва тунукасозлик бўлган.Ҳозиргача кенг 
тарқалган 
қадимий 
касблардан 
бири 
ёғоч 
буюмлари 
ясаш 
ҳунармандчилигидир. ХХ аср бошларида тикув машиналарини пайдо 
бўлиши билан янги ҳунармандчилик касби - тикувчилик юзага 
келади.Ўзбекларнинг 
энг 
кенг 
тарқалган 
уй 
касбларидан 
бири 
дўппидўзликдир.
Булардан ташқари, ҳунармандлар теридан ҳар хил буюмлар ясаганлар, 
пойафзалчилар ўз маҳсулотларини шаҳар ва қишлоқларда юриб аҳолига 
сотганлар.Нонвойлик, қандолатчилик ва қассоблик ҳам касблардан бўлиб 
уларнинг дўконлари ҳар қадамда учраган.Катта тўй-маъракалар ўтказиш 
одати махсус ошпазлик касбини юзага келтирган.
Тарихий маълумотларга асосланиб айтишимиз мумкинки, касбга 
йўналтириш ишлари қадимдан шаклланиб келган. Касбга йўналтириш 
ишлари ҳам инсоният жамият тарақкиётининг эҳтиёжларидан келиб чиққан 
ва у ҳам жамият каби ўз ривожланиш тарихига эга.Табиийки, касбга 
йўналтириш касблар пайдо бўлишидан ва демак унга эҳтиёж юзага 
келишидан илгари пайдо бўлиши мумкин эмас эди.
Абу Райҳон Беруний ўзининг“Минералогия” асарида “Меҳнатсиз шон-
шавкатга, мартабага эришган киши ҳурматга лойиқми?”- деган саволни 
ўртага қўяди ва унга ўзи қуйидагича жавоб беради:“Юқори мартабага 
меҳнатсиз эришган киши фароғат ва роҳат соясида яшайди, яхши 
кийинади,аммо улуғлик либосидан маҳрум,яланғочдир”.Буюк мутафаккир 


203 
ушбу сўзлари билан ҳақиқий улуғлик, ҳақиқий роҳат, ҳақиқий фароғатда 
яшаш учун киши ҳалол меҳнат қилмоғи лозим.“Агар киши меҳнатсиз ҳолда 
юқори мартабаларга чиқиб қолган тақдирда ҳам (ҳаётда бунақаси ҳам учраб 
туради) меҳнат қилмаса,бу ҳолда киши юзаки обрўга эга, аслида эса у 
яланғочдир”,- дейди.
Юсуф Хос Ҳожибнинг“Қутадғу билиг”(“Саодатга элтувчи билим”) 
асарида ҳам ахлоқ-одоб, илм-маърифат, бола тарбияси, бахт-саодат, адолат, 
давлат, қаноат, тилнинг фазилатлари, эл-юрт манфаати, меҳмондорчилик ва 
сўзлашиш одоби ҳамда ҳунар ўрганиш хусусида фикр юритилади.Унинг 
таъбирича,ҳар бир киши ижтимоий ҳаётнинг фаол иштирокчиси сифатида 
ҳунар ўрганмоғи,ўз ҳунари билан халқига,Ватанига хизмат қилмоғи зарур. 
Ҳунар ўрганишга ва меҳнат қилишга бўлган интилиш ҳар бир инсон учун 
ҳаётий эҳтиёж бўлмоғи керак.
Ушбу асар туркий халқларнинг қадимги таълим ва тарбия усуллари 
ҳақидаги илк маълумотларни сақлагани билан ҳам муҳимдир. Муаллиф 
инсонни улуғлайди.Унинг фикрича, инсоннинг улуғлиги, ақл-идроки, сўзлаш 
қобилияти, билими,ўқуви ҳунар ва касбни қандай эгаллаганлигига 
боғлиқдир.
Шарқ, Марказий Осиёлик мутафаккирлар ҳамда ўзбек маърифатпарвар 
шоирлари ҳам касб-ҳунар эгаллашни аҳамияти тўғрисида ўз асарларида 
қимматли маслаҳатларини қолдирганлар, бу мерос ҳозирги кунда ҳам 
ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Инсоният тарихий тараққиётида Шарқу - Ғарбда ҳам ёшларни касб-
ҳунар эгаллашларига алоҳида эътибор билан қаралган. Уларни касб-ҳунар 
эгаллашларига оталик,устозлик маслаҳатларини,йўл-йўриқларини мунтазам 
бериб келганлар. Расман касбга оид маслаҳат идоралари асримиз бошларида 
пайдо бўла бошлаган.
Ислоҳатга кўра ўқувчиларнинг меҳнат тайёргарлигига ажратилган ўқув 
вақти деярли икки марта орттирилган. Мактабда умумий касбкорлик жорий 
этилган, шу туфайли ўқувчилар ўз меҳнат фаолияти бошланишига қадар 
оммовий касблардан бирини эгаллаш имконига эга бўлган ва касб танлаш 
ишларига талаб ортган. Касб танлаш ишларининг вазифаси ҳар бир 
ўқувчининг тўққизинчи синфни битказгунча ўзи учун бирор касбни онгли 
равишда танлашига эришишидир.

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish