БЕШИНЧИ ТАШАББУС
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИНИ НАЗАРДА ТУТАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳа вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви мажлиси ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар 21-сонли баёнининг 81-банди ижроси юзасидан 5 та муҳим ташаббуснинг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича Республика Олий таълим муассасаларида жорий этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан бешта муҳим ташаббуснинг сўнггиси бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда
Маълум бўлишича, ҳудудларда 20 мингга яқин аёл оғир турмуш шароитида яшайди, шундан кўплари профилактик ҳисобда туради. Бундай салбий вазиятларнинг сабабчиси биринчи навбатда хотин-қизлар ишсизлигидир. Президентимиз томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига 33 минг 380 нафар аёлни ҳаётга мотивациялаш ва касбга ўргатиш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш вазифаси қўйилганлиги ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хотин- қизларимизнинг турмуш шароитларини яхшилашда, уларга муносиб турмуш шароитларини яратишда катта аҳамият касб этади.
Давлатимиз раҳбарини Тошкент вилояти Бўка туманига ташрифи давомида бешинчи ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқдилар.
Шу мақсадда Бўстон, Чавлисой, Рамадон, Катта Ровот маҳаллаларининг ҳар бирида 300 иш ўрнига эга 4 та тикувчилик корхонаси барпо этилди. Туман тадбиркорлари ташкил этган тикувчилик корхоналарида 1 минг 200 дан зиёд хотин-қиз ишли бўлди. Яна иккита тикувчилик цехи ишга тушиш арафасида.
Ҳунарманд аёлларга 585 нафар турмуш шароити оғир бўлган ишсиз хотин-қиз “устоз-шогирд” анъанаси асосида бириктирилди. “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 452 хотин-қизга 9,7 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 1,3 мингдан зиёд иш ўрни яратилди. “Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” биноси таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Барча олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ҳаётида, уларнинг ўз истеъдодларини намоён этишлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишларида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус улкан аҳамият касб этмоқда.
Жамиятимизда аёлларга бўлган ҳурмат ва эътибор кундан-кундан юксалиб бормоқда, десак муболаға бўлмайди.
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосида хунармандчилик билан шуғулланишни ривожлантириш мақсадида Республика “Хунарманд» уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси Хотин-қизлар ўртасида хунармандчиликни ривожлантириш бўйича мутахассиси Жуманова Феруза ва хунармандлар билан Камолиддин Беҳзод номидаги Милий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультетида бўлиб ўтган учрашув бунга яна бир мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |