Қуйиш системаси. Суюқ метални қолипга қуйиш, қуйиш системаси оркали бажариладива у суюқ метални тухтовсиз бир меъёрда куйилишини таҳминлаши керак. Қолипга шлак, кум ва бошқа кушимчаларни туширишдан сақлайдиган ва метални огирлигига бузилмайдиган булсин.
Қуйиш системасини тури ва конструкцияси куйилаётган метални физик хусусиятига караб ҳар хил конструкцияларда бўлади. Энг кўп кулланиладиган қуйиш системаси юқоридан қуйиш ва остидан қуйиш системалари ҳисобланади. Нормал қуйиш системаси асосан чуян куйилмаларни олишда кулланилади. Пўлат қўйма олиш учун эса нормал қуйиш системаларидан ташкари випорлар (чукиш раковинасини олдини олиш учун) мавжуд.
Баҳзан мураккаб конфигуцияли чуян қўйма қуйишда ҳам випор элементи урнатилиши мумкин. Метални қолипга окиш буйича қуйиш системаси бўлиши мумкин. Горизантал қуйиш системаси ва вертикал қуйиш системалари мавжуд бўлиб уни тури қўймани материали ва конструкциясига боглик. Қуйиш системаси элементларини ўлчами таҳминлагичларини кундаланг кесимига боглик. Қуйиш вактини узоклиги ҳам ана шу элеменлар юзаларнинг кундаланг кесимига боглик.
Каналларни кундаланг кесими катта қўймалар учун катта, кичик қўймалар учун кичик бўлади. Агар кесим катта булса металл котиб, қуйиш системасига кўп металл колиб исрофгарчилик бўлади. Катта қўймага кичик кесимли канал булса ҳам яхши бўлмайди. Чунки метални қолипга равон бориши кийинлашади. Бу қўймани нуқсон бўлишига сабаб бўлади.
Нуқсонсиз қўймалар олиш учун қуйиш системаси каналларини кундаланг кесим юзаларини нисбатлари куйидагича олинади
Fтам : F ш.у : F ст
1: 1.2 : 1.4 Пўлат қўймалар учун
1: 1.15: 1.3 чуян қўймалар учун
3: 2: 1 рангли метал котишмалар учун.
Бунда: Fтам- таoминлагични кундаланг кесими юзи.
F ш.у- шлак ушлагичнинг кундаланг кесими юзаси
F ст- столякни кундаланг кесими юзи.
Қолипда бир нечта таҳминлагич бўлиши мумкин. Fтам ҳамма таҳминлагичларни кундаланг кесими юзалари.
Қуйиш системаси таoминлагичларини кундаланг кесимлари юзи
cм2 Бунда: G- қўймани огирлиги, кг
- метални қолипга қуйиш вакти,секунд
К- куйилаётган металнинг солиштирма огирлик тезлиги, Суюқ метал қолипни 0.5-1.5 минутда тулдириши керак. Суюқ метал қолипга ёнидан кирадиган қуйиш системаси кўпрок чуянлардан қўйма олишда ишлатилади ва нормал қуйиш системаси деб юритилади.(3-расмда берилган)