Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева



Download 7,97 Mb.
bet50/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

ТИШ ТОЖ КИСМИНИНГ ТЎЛИҚ ЙЎҚЛИГИ
Тиш тож кисми тўқималарининг нуқсонлари нафақат қисман, балки тўлиқ нуқсонларни, яъни тиш илдизи сақланиб қолган ҳолда бутун тиш қопламаси мавжуд эмаслигини ҳам ўз ичига олади.
Тиш тож кисмининг йўқотилиши сабаблари кариес оқибатидаги шикастланиш, жароҳатлар натижасида шикастланишдан иборат бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда тиш илдизининг ҳолати қизиқиш уйғотади.
Қолган тиш илдизлари парадентал тўқималар соҳасида патологик ўзгаришга ёки ушбу тўқималар меъёрдан кўзга кўринмайдиган оғишларга эга бўлиши мумкин. Тиш илдизлари деворлари зич, етарлича қалин ёки кариес жараёни туфайли юпқаланган ва қаттиқ ейилган бўлиши мумкин.
Тиш илдизлари чеккалари милк чеккаси билан бир хил даражада бўлиши ёки унинг баландлиги устидан чиқиб туриши мумкин, милк чеккаси даражасигача етиши ва тиш катаги чуқурлигида бўлиши мумкин. Тиш илдизлари учлари букилган ҳолда қийшайган ва букилишсиз тўғри бўлиши мумкин. Ниҳоят, тиш илдизлари протезни тутиб туриш учун етарлича чуқур каналларга ёки унчалик чуқур бўлмаган каналларга эга бўлиши мумкин.
Металл ўзакчали (штифтли) тишни маҳкамлаш учун тиш илдизидан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги масалани ҳал қилиш юқоридаги барча шароитларга боғлиқ бўлади, ижобий ҳал этилган ҳолатда, штифтли тишнинг тааллуқли тузилиши белгиланади.
Штифтли протезланадиган тиш илдизларига қуйидаги талаблар қўйилади:
1) парадентал тўқималар соҳасида кўзга кўринадиган патологик ўзгаришлар бўлмаслиги керак;
2) тиш илдизлари чеккалари милк чеккаси билан бир хил даражада бўлиши ёки унинг баландлиги устидан чиқиб туриши керак;
3) тиш илдизлари учлари букилган ҳолда қийшайган бўлмаслиги ва етарлича чуқур каналларга эга бўлиши керак (канал узунлиги ўрин тўлдирадиган қоплама баландлигидан кўпроқ бўлиши керак);
4) тиш илдизи ва тишлар туташганда антагонист тишнинг кесувчи чеккаси ўртасидаги масофа етарлича бўлиши, яъни тишлов ўртача чуқурликда бўлиши керак;
5) тиш илдизи деворлари зич бўлиши, кариес жараёни билан ейилиб кетмаган бўлиши керак.




  1. Download 7,97 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish