Олинмайдиган тиш протезлари хабилов Н. Л., А. Н. Акбаров, О. У. Арсланов, Ф. К. Усмонов, Н. С. Зиядуллаева



Download 7,97 Mb.
bet11/63
Sana26.04.2022
Hajmi7,97 Mb.
#581675
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63
Bog'liq
ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ

Прикус. Прикуснинг турлари. Прикус деб марказий окклюзияда тиш қаторларининг жипслашиш характерига айтилади.
Прикуснинг барча шакллари нормал (физиологик) ва аномал (потологик) турларга бўлинади.(В.Н.Трезубов).
Физиологик (нормал) деб, чайнаш, нутқ, ютиш ва эстетик оптимум фаолиятларни тўла таъминловчи ортогнатик (нормогнатик) прикус айтилади.
Патологик (аномал) деб тиш қаторларининг жипслашувидаги шундай камчиликларга айтиладики, бунда чайнаш, нутқ, ютиш фаолияти, шунингдек эса ташқи кўриниш сезиларли даражада бузилади.
Уларга киради.
-дистал прикус.
-мезиал прикус.
-чукур прикус.
-очиқ прикус.
-кўндаланг прикус.
Прикуснинг маълум шакллари бор, яъни уларни аномалга ҳам киритиб бўлмайди. Булар ўтувчи, ёки чегараловчи деб аталадиган прикус шаклларидир.(Трезубов В.Н., 1994). Уларга киради:
-тўғри (қисқичсимон).
-курак тишларни чуқур ёпадиган ортогнатик прикус.
-бипрогнатик(олд тишлар протрузияси билан ортогнатик прикус).
-ортогнатик (олд тишлар ретрузияси билан ортогнатик прикус).
Олд тишлар тожларининг вестибуляр қия холати, уларни ташқарига туртиб чиқишини юзага келтириш - протрузиядир.
Олд тишлар тик холати ёки тожларнинг орал қиялиги - ретрузиядир.
Прикусларнинг ўтувчи шакли билан кузатиладиган морфологик ва функционал ўзгариш инсон ҳаёт фаолиятининг сезгилари бузилишига олиб келмайди. Прикусларнинг бундай шаклини тузатишга эхтиёж йўқ.
Ортогнатик прикусда марказий окклюзия белгилари:
1) Юқори тиш қатори ярим эллипс, пастки – парабола шаклига эга.
2) Қоидага кўра, ҳар бир тиш, иккита- бош ва ёрдамчи антоганистлар билан жипслашади. Ҳар бир юқори тиш бир хил номланувчи пастки ва орқада турувчи ҳар бир пастки – бир хил номланувчи юқори ва олдинда турувчи билан жипслашади. Биттадан антоганистга эга бўлган юқори жағдаги ақл тиши ва пастки марказий курак тиш бундан мустасно. Юқори ва пастки тишлар ўзаро муносабатининг ўзига хослиги шу билан тушунтириладики, яъни юқори марказий курак тишлар пастки бир хил номланадиган тишлардан кенгроқ. Юқори ақл тиши пасткисидан торроқ, шунинг учун юқори тиш қатори дисталь силжиши ақл тиши соҳасида текисланади ва уларнинг орқа юзаси бир текисликда ётади.
3). Юқори кичик ва катта илдиз тишларининг ёноқ бўртиқлари пастки премоляр ва молярнинг бир хил номланувчи бўртиқларидан ташқарида жойлашган. Шу сабабли юқори тишлар танглай бўртиқлари пастки тишлар бўйлама эгатчага, пастки бир хил номланувчи тишлар юқори тишлар бўйлама эгатчаларига тушади.
4). Марказий курак тишлар ва пастки жағ орасидаги ўтувчи ўрта чизиқлар бир сагитталь текисликда ётади. Бу эстетик оптимумни таъминлайди.
5). Юқори олд тишлар пасткиларни тахминан тожнинг учдан бир қисмини ёпиб туради. Пастки олд тишлар ўзининг кесувчи қирраси юқори(кесувчи-бўртиқли контакт) тишларнинг тиш бўртиқлари билан контакт қилади.
6). Юқори биринчи молярнинг олд ёноқ бўртиғи пастки молярнинг бир хил номланадиган ёноқ томонида унинг бўйлама эгатчасида, ёноқ бўртиқлар (мезиодистал ўзаро муносабат - окклюзия калити) орасида жойлашган.
7). Пастки жағ бошчаси бўғим бўшлиғининг орқа қиялиги асосида жойлашади.
8). Пастки жағни кўтарувчи мускуллар бир маромда қисқариш холатида бўлади.
Прикуснинг ўтиш (чегара) шакллари.
Тўғри прикус. Тўғри прикусда юқори ва пастки жағ олд тишлари кесувчи четлари билан жипслашади, ён тишлар жипслашуви эса ё ортогнатик прикусга , тегишли бўлади, ёки кўпинча бўртиқ орасидаги ҳисобланади. Тўғри прикусда олд тишларнинг кесувчи чети кучли ишқаланиши мумкин, бироқ бунда ҳосил бўладиган ялтироқлиги ўчган юза кариесга бўлган катта чидамлилиги билан ажралиб туради, пародонт эса кам холларда яллиғланиш жараёнини бошдан кечиради.

Download 7,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish