|
ТИШ ТОЖ ҚИСМИНИ ҚИСМАН ЕМИРИЛИШИ (УНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ, ПАТОГЕНЕЗИ ВА КЛИНИК КЎРИНИШИ)
|
bet | 27/63 | Sana | 26.04.2022 | Hajmi | 7,97 Mb. | | #581675 |
| Bog'liq ОЛИНМАЙДИГАН ТИШ ПРОТЕЗЛАРИ
ТИШ ТОЖ ҚИСМИНИ ҚИСМАН ЕМИРИЛИШИ (УНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ, ПАТОГЕНЕЗИ ВА КЛИНИК КЎРИНИШИ).
Тишлар қаттиқ тўқималарининг нокариоз шикастланиши.
Тишлар қаттиқ тўқималари шикастланишининг юзага келадиган муддатига кўра улар икки гурухга ажратилади:
1) Тишларнинг ривожланаётган даврида юзага келадиган шикастланиши. Буларга тишларнинг гипоплазияси, гиперплазияси, флюорози, наслий шикастланиши киради (Капдепон дисплазияси, тугалланмаган амелогенез ва дентиногенез, мармар касаллиги).
2) Тишлар ёриб чиққандан сўнг юзага келадиган қаттиқ тўқималарнинг шикастланиши. Буларга патологик емирилиш, понасимон кемтик, тишлар қаттиқ тўқималарининг эрозияси, жароҳатланиш, гиперестезия (тишлар сезувчанлигининг ошиши) киради.
Тишларнинг ривожланаётган даврида юзага келадиган қаттиқ тўқималарининг патологияси
Гипоплазия – ривожланиш нуқсони бўлиб, тишлар ёки улар тўқималарининг ўсишдан тўхтаб етилмай қолишидан иборатдир. Аплазия – тишнинг, тиш эмалининг буткул ёки қисман туғма йўқлиги бўлиб, гипоплазиянинг сўнгги даражасини билдиради.
Гипоплазиянинг юзага келиши бола организмида, асосида эндоген ва экзоген омиллар бўлган, моддалар алмашинувининг оғир бузилиши билан боғланган. Эндоген омилларга эмбрион ҳужайралари барпо бўлишининг аномалиялари, экзоген омилларга ҳомила ҳужайралари ёки аъзоларига нохуш таъсир кўрсатувчи омиллар киради.
Гипоплазия она ва бола организмида моддалар алмашинуви жараёнининг ўзгаришига олиб келувчи, болалик даврида ўтказилган рахит, оғир инфекцион касалликлар, диспепсия, эндокрин безларнинг еишмовчилиги ва бошқа касалликлардан сўнг юзага келади. Гипоплазия амелобластлар, баъзида – дентинобластлар функциясининг бузилиши натижасида ривожланади.
Гипоплазия доимий тишларда, кам ҳолларда - сут тишларида учрайди. Бу тишларнинг шаклланиши муддатига боғлиқдир. Сут тишларининг гипоплазияси ҳомиладор аёл организмидаги бузилишлар, бола ҳаётининг 5-6-ойида шаклланишни бошлайдиган доимий тишларнинг гипоплазияси эса – бола организмидаги моддалар алмашинуви жараёнининг бузилиши билан боғлиқ. Касаллик ҳомилага нисбатан болада кўпроқ, бироқ, сут тишларига нисбатан, доимий тишлар гипоплазияси, кўпроқ учрайди.
Тиш коронкасида гипоплазиянинг жойлашиши, шикастланган тишнинг гурухга мансублиги каби, кўп ҳолларда бола касалликни ўтказган ёшига боғлиқ бўлади. Организмда моддалар алмашинувининг бузилиши шаклланишининг бир хилдаги муддатлари билан барча тишларда бир вақтнинг ўзида намоён бўлади. Тишлар ёриб чиққанидан сўнг эмалнинг ҳали ўсиб етилмаган соҳалари тишларнинг турли гурухларида турлича даражаларда бўлади, чунки тишларнинг шаклланиш муддатлари бир хилда эмас. Баъзида маълум гурухдаги тишлар барча коронкаси эмалининг нотекис структураси кузатилади. Гипоплазиянинг ифодаланганлиги ўтказилган касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлади – моддалар алмашинувининг кучсиз ифодаланган бузилишларида бўрсимон доғлар, оғир касалликларда эса – эмалнинг то буткул йўқ бўлишигача ривожланмай қолиши юзага келади.
Келиб чиқишига кўра тизимли (умумий), ўчоқли ва маҳаллий гипоплазия фарқланади.
Клиник намоён бўлишига кўра – эмал рангининг ўзгариши (доғли шакли), тиш қаттиқ тўқималари структурасининг ўзгариши (тўлқинсимон, косасимон, чқолипиқсимон, эмалнинг юпқалашиши) ва эмалнинг бўлмаслиги кузатилади.
Анамнез йиғиш ва кўрувдан ташқари гипоплазия рангли тестлар ва люминесцент диагностика ёрдамида ташхисланади. Шикастланган ўчоқларга метилен кўкнинг 2% ли эритмаси билан ишлов берилганда, кариеснинг бошланғич шаклларидан фарқли равишда, улар бўялмайди. Люминесцент лампа билан ёритилганда гипоплазия соҳалари соғлом эмалга нисбатан кучлироқ нурланиш беради.
Тизимли гипоплазия. Рангнинг ўзгариши кўпинча нохуш ҳиссиётлар билан кечмайдиган вестибуляр юзада симметрик жойлашган турли шакл, ранг, ўлчамли доғлар кўринишида намоён бўлади. Эмалдаги доғнинг ташқи қатлами силлиқ ва ялтироқ. Ҳаёт давомида одатда доғ ўз шакли, ўлчами ва рангини ўзгартирмайди.
Тўлқинсимон эмал одатдаги кўрувда кўзга ташланмаслиги мумкин. Бироқ юза қуритилганда ва синчиклаб кўздан кечирилганда унча катта бўлмаган валиклар орасида ўзгармаган эмал билан қопланган чуқурчалар аниқланади. Кўпинча тишларнинг вестибуляр ва тил томондаги юзасида жойлашган эмалда нуқтасимон ўзгаришлар кўринишида гипоплазия учрайди. Ёриб чиққандан сўнг дастлабки вақтларда чуқурчада жойлашган эмаль нормал рангга эга бўлиб, кейин пигментланади. Бироқ барча ҳолатларда у зич ва силлиқ бўлади. Баъзида гипоплазия коронкада якка кўндаланг чизиқ кўринишида намоён бўлади. Гипоплазиянинг бундай шакли чизиқли деб аталади. Чизиқлар бир нечта бўлиши ҳам мумкин, улар тишнинг ўзгармаган тўқималари билан алмашинади.
Коронка бир қисмининг маълум соҳасида, кўпинча тиш коронкасини ўраб турган косасимон чуқурча тубида унинг бўлмаслиги (аплазия) гипоплазиянинг энг кам учрайдиган шакли бўлиб ҳисобланади. Бундай шаклида қўзғатувчи омиллар натижасида беморларни оғриқ безовта қилади, улар бартараф этилгач ўтиб кетади.
Эмалнинг етилмай қолишидан ташқари, дентиннинг етилмай қолиши ҳам кузатилади, бунда тишнинг шакли ўзгаради. Шаклнинг ўзгаришига Гетчинсон, Фурнье, Пфлюгер (захм триадасида учрайди) тишлари мисол бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|