Муҳаммад ал-Хоразмий номида Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали директори в.б. А.М.Турғунов
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “Компьютер инжиниринги” факультети “5330600-Дастурий инжиниринг” таълим йўналиши 3-босқич талабаси Олимов Аббос Турғуновичга
ТАВСИЯНОМА Олимов Аббос Турғунович 1993-йил 12-февраль куни Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Ширкент қишлоғида туғилган. У 2015-2016 ўқув йилида Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “5330600-Дастурий инжиниринг” таълим йўналишига ўқишга қабул қилинган. Ҳозирги кунда у маскур таълим йўналишнинг 3-босқичида таҳсил олмоқда.
А.Т.Олимовўқиш давомида ўзининг илмий ва ижодий фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. У Республика миқёсида ўтказиб келинаётган илмий – амалий конференцияларда жами 12 та мақола ва тезисларини билан фаол иштрок этган. Жумладан 2017-йил 5-6 май кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалида ўтгазилган илмий – амалий анжуман материаллари тўпламида 3 та мақоласи билан иштирок этди, этиборлисишундаки у “Compiling "C" And "C++" ProgramsOnUnixSystems - gcc/g++” номли мақоласи билан анжуманда долзарблиги бўйича 3-ўринни олди. Шуни айтиш жоизки у ёзган мақолаларининг ҳар бири инглиз тилида ёзилган бўлиб, у бу тилни жуда ҳам яхши ўзлаштирган. Шу сабабли ҳам у университет доирасида ўтгазиладиган ҳар қандай инглиз тили билан боғлиқ тадбирларда ҳар доим биринчи бўлади. Бунга мисол қилиб шуни айтиш мумкинки у 2017 йилда университет миқиёсида ўтгазилган инлиз тили фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритди ва у Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киитди ва 2017-йилнинг 12-13 май кунлари бўлиб ўтган умумкасбий фанлар бўйича Инглиз тили фан олимпиадасида Республика босқичида қатнашиб ижобий натижалар қайд этди.
А.Т.Олимов “Камолот” ЁИҲ томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ёшларнинг мамлакатимиздаги кенг кўламдаги ислоҳатларга муносабатларини шакиллантириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадирятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Республикамизнинг барча ҳудудларида “Биз - буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида ёшлар фестивалларида фаол қатнашиб келган. Бундан ташқари у Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалидаги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи қошидаги “Инглиз тили” тўгарагида мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда.
Бугунги кунда бутун дунёда долзарб бўлиб келаётган ахборот хавфсизлиги муаммолари ортиб бораётганлиги сабабли ахборот хавфсизлигини кучайтириш мақсадида 2016-йил май ойида Қашқадарё вилоят миқёсида ўтказилган “Cybersecuritychallenge” мусобоқасида иштрок этиб у Республика босқичига ўтиш йўлланмасини қўлга киритди.
А.Т.Олимов 2017-йилнинг 19-20 апрел кунларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтаган “IntellectualGenerationofUzbekistan” кўрик танловида қатнашди ва сертификат билан тақдирланди.
Бундан ташқари у “Интернет тармоғи миллий сегментининг ривожланишида ёшларнинг кўмаги” лойиҳаси бўйича ўтказилган талабалар интернет ҳаракати ёзги ўқув оромгоҳ тренингларида фаол қатнашиб мазкур лойиҳани ривожлантиришнинг Қашқадарё ОТМ ларида масул талабалардан бири этиб тайинланди.
У 2016-йилдан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалидаги “Дастурчилар кулуби” азоси ҳисобланади. Жумладан ҳар йили Тошкентдаги Жанубий Кореянинг ИНХА университети филиали, ТАТУ ва унинг филиаллари ўртасида бўлиб ўтадиган дастурчилар мусобақаси Республика босқичида иштирок этиб ижобий натижалар кўрсатиб келмоқда. Шу билан биргаликда у университетдаги “Ёш дастурчилар клуби”да ўз фаолиятини олиб бормоқда ва ёш дастурчиларга мураббийлик қилиб келмоқда.
2018 йил Республика олий таълим муассасалари талабалари фан
олимпиадаси иккинчи (Республика) босқичида Инглиз тили фани бўйича фаол иштирок этди.
2018 йил 20-21 апрел кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида бўлиб ўтган «Ахборот коммуникация технологияларининг ривожланиш истиқболлари» мазусида бўлиб ўтган Республика илмий-амалий конференцияда ўз мақолалари билан иштирок этди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалидаги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ИттифоқиБТОлимов Аббос Турғунович келажакда Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишгава ўз касбини устаси бўлишига ишонч билдирамиз. Уни Муҳаммад ал-Хоразмий номли Давлат стипендиясига номзод сифатида тавсия этамиз.