Олий ва урта махсус таълим вазирлиги абу али ибин сино нмидаги бухоро давлат тиббиёт институти



Download 398,43 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana21.02.2022
Hajmi398,43 Kb.
#68948
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
curunkali obstruktiv opka kasalliklari (1)

Реабилитация. Реабилитацион (тикланиш) дастурлардан мақсад — жисмоний 
зўриқишларга толерантликни ошириш, респиратор белгиларни камайтириш, бемор ҳаёти 
сифатини яхши-лашдир. 
Бу тадбир учун физиотерапиянинг мультидисциплинар дастурлари, мушакларни 
машқ қилдириш, парҳез, психиотерапия ва шу кабилардан фойдаланилади. 
Мушакларни машқ қиддириш ҳатто оғир обструкцияга учраган беморларда ҳам энг 
яхши реабилитация усулидир. Лекиншунда ҳаммашқларни оқилона танлаш лозим. 
Ана шу машқлар қулланилганда бемор узини яхши ҳис этган дастур узоқ мудцатга 
мулжалланган бўлиши лозим, акс ҳолда ижобий таъсири тезда йўқолади. 
Овқатланиш. СОУКда беморларда ёғ босиши ёки вазн йўқотиш ҳолатлари 
кузатилади. Етарлича овқатланмаслиқца нафас мушаклари фаолияти издан чиқади, 
шунингдек, ўпка функция-си ҳам бузилади ва артериал гипоксемия рўй беради. 
СОЎК-нинг оғир турига учраган 50 фоиз беморлар «чўп-устихон» бўлиб қолишади 
(ЖНҲ, керагидан кура 50 фоиз), бу ҳол СОУК ўрта-ча оғир кечган 25 фоиз беморларда 
ҳам қайдқилинади. 
Шундай қилиб, парҳездан мақсад - энг мақбул вазнга эри-шишдир. Таркибида ёғли 
овқатлар, карбогидрат кўп бўлган ра-цион буюрилмаслиги керак. 
Истеъмол қилинадиган овқат калориялари миқдори аниқ белгиланмайди. Лекин бу 
кўрсаткич касалликнинг оғир-енгиллигига ва бемор вазнининг ҳолатига қараб 
меъёрлаштирилади. Протеинларни ҳам суистеъмол қилмаслик керак, акс ҳолда 
минутлик нафас ҳажми ошади. Кислород истеъмоли ҳам кўпайиб, гипоксемия ва 
гиперкапния ошади, кейин эса мушаклар толиқиб қолади. Оз-оздан овқат ейиш 
мақсадга мувофиқ, бунда овқатлар ҳансирашга йўл қўймайдиган миқдорда ҳар бир 
бемор эхтиёжига қараб индивидуал ҳолда танланади. 
Парҳез овқатда электролитлар ва микроэлементлар, айниқса фосфор микдори 
етарли бўлганда мушаклар толиқиб қолиши камаяди ва ўпка вентиляцияси 
яхшиланади. 
Психотерапия. Кўпчилик беморларда ҳаяжонланиш, айниқса тушкунлик, толиқиш 
ҳисси ривожланади (СОУКда бемор доим ҳансирайди). Ишлай олмаслик, ҳаётда 
иштирок этмас-лик, жинсий ожизлик руҳий тушкунликка (депрессияга) олиб келади. 
Шунингдек, бундай беморларда диққат-эътибор сусайганлиги, ақлий қобилиятнинг 
пасайганлиги, ўз-ўзини танқидий баҳолай олмаслик ҳолатлари ҳам қайд қилинади. 


Шундай қилиб, беморларни руҳан тетикликка чорлаш ва оила муҳитига ўргатиш 
ҳар қандай реабилитацион дастурнинг энг муҳим омиллари саналади. Бу иш беморнинг 
руҳий аҳволини диққат билан кузатишни талаб этади. СОУК билан оғриган беморлар 
руҳини алоҳида-алоҳида ёки гуруҳ қилиб даволаш беморларнинг ўз аҳволини тўғри 
тушуниши ва янги яшаш тартибига кўникишига эришиш ва узоқ вақт дори-дармонлар 
билан даволашга одатлантириш ўта муҳим ҳисобланади. 
СОУҚда беморларни тегишли дастур бўйича ўқитиш доимий жараён бўлиб, бу 
ишда шифокор, бемор ва оила аъзолари қатнашади. Улар келишиб ҳаракат қилишлари 
даркор. 

Download 398,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish