Олий ва ўрта



Download 1,42 Mb.
bet19/98
Sana25.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#276898
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   98
Bog'liq
Пс.Тадқиқот

Таянч сўзлар: тақсимотт қатори, дисперсия, стандарт оғиш, Стьюдент t мезони, гомогенлик.
Тадқиқотларнинг аксарияти синалувчиларни турли машғулотлар давомида бир неча марта текширишга асосланган бўлади. Яъни айни бир синалувчилар гуруҳи билан турли шарт-шароитларда қайта-қайта синовлардан ўтказилиб, уларнинг у ёки бу хусусиятлари ўрганилиши мумкин. одатда бундай пайтларда мазкур машғулотлар ёки шарт- шароитларда олинган маълумотларнинг ўртача арифметик қийматлари солиштирилади.
Бундай вазиятлар жуфтлараро солиштириш ёки ўзаро боғлиқ танлама моделига киритилади. Маълумотлар таркибидаги элементлар турли вақт ва шарт-шароитларда олинганлиги боис, улар орасида фарқ мавжуд бўлиши мумкин, лекин бу ҳолат улар орасида ҳеч қандай алоқа йўқ деган хулосага келишимизга асос бўла олмайди.
Шакллантирувчи экспериментдан олдин ва кейин ўтказиладиган иккита ўлчов ўзаро боғлиқ танламалар қаторига киради.
Ўзаро боғлиқ танламага мисоллар:

  1. танлама формокологик препарат қабул қилишдан аввалги ҳолатда реакция вақтини аниқлаш тести бўйича олинган қийматлар.

  2. танламани айни шахслар дори воситасини истеъмол қилгандан сўнг олинган қийматлар. Ёки

  1. танлама бир ёшли болалар бўлса 2-танлама 1-танламадаги болаларнинг эгизак қариндошлари.

Ушбу мисолларда келтирилгантанламалар ўзаро боғлиқ бўлганлиги туфайли улар орасидаги корреляцион муносабат бўлиши мумкин.
Стьюдент t-мезони статистик таҳлилнинг параметрик усулларидан биридир. Шу сабабли ушбу усулни қўллашдан аввал солиштирилган гуруҳлардаги маълумотларнинг ҳар иккаласини ҳам нормал тақсимланишга мослигини текшириш мақсадга мувофиқдир.
Ўзаро боғлиқ бўлмаган икки танламани таққослаш учун Стьюдент t мезони қуйидаги формула орқали топилади:

Бундан ташқари ушбу усулни қўллашга қўйиладиган талаблардан яна бири ҳар иккала гуруҳнинг танлама хажмлари 30 дан кам бўлмаслиги лозим. Мабодо бирор бир гуруҳдаги маълумотлар нормал тақсимланишга мос келмаса, ёки уларда қатнашган синалувчилар сони 30дан кам бўлса Манн-Уитни мезони ёки бошқа шунга ўхшаш нопараметрик усуллардан фойдаланиш зарур бўлади.


Стюдент t-мезонининг бир неча хил кўринишлари мавжуд бўлиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда уларнинг қўлланилиши қуйидаги ҳолатларга боғлиқ:

  1. Дисперсиялар гамоген ёки гамоген эмас деб топилган ҳолатлар.

  2. Танлама хажмлари тенг ёки турлича бўлган ҳолатлар.

Бошқача айтилса, тақсимланиш нормаллигини текширгандан кейинги босқичда, гуруҳлардаги дисперсияларнинг гомогенлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Дисперсияларнинг гомоген ёки гомоген эмас деб топилишига қараб у ёки бу кўринишидан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Юқорида айтилганларни хулосалаб айтиш мумкинки, ўзаро боғлиқ бўлмаган гуруҳларда Стюдент t-мезонининг қуйидаги уч хил тури бирдек муваффақиятли равишда ишлатилиши мумкин:

  1. Дисперсиялар гомоген деб топилганда.

  2. Дисперсиялар ҳар хил, аммо танлама хажмлари бир хил бўлган тақдирда.

  3. Дисперсиялар ва танлама хажмлари турлича бўлган тақдирда.

Дисперсиялар гамогенлиги аниқланганда икки танламанинг ўртача қийматларини таққослаш μ1—μ2
Мисол:
Механика метематика факультетининг 61 нафар талабаси ҳамда геология факультетининг 63 нафар талабаси Айзенк сўровномаси саволларига жавоб бердилар экстроверсия интроверсия кўрсаткичи бўйича умумлаштирилган маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган:




Мехмат (Х1)

Геология (Х2)




Ўртача қиймат

11,28

14,38




Стандарт оғиш

2,06

2,22




Дисперсия

4,24

4,95

Fқ1.43

N

61

63

p>0.05

Дисперсиялар гамоген деб топилди. Энди иккита фараз илгани сурилади:


Н0 : μ1—μ2 қ 0 Математик ва геологларнинг экстроверсия ва интроверсия кўрсаткичлари ўртача қийматоари орасидаги фарқ аҳамиятсиз.
Н1 : μ1—μ2 ≠ 0 Математик ва геологларнинг экстроверсия, интроверсия кўрсаткичлари ўртача қийматлари орасидаги фарқ статистик жиҳатдан аҳамиятли

  1. Ишлатилдаиган кўрсаткичлар учун эркинлик даражаси аниқланади

Df=n1+n2-2қ61+63-2қ122

  1. Жадвалдан критик кўрсаткич топилади. Бунда αқ0,05 ишонсч даражасида, эркинлик даражаси df=122 га тенг, бу кўрсаткич жадвалда tT=1,98 га тенг.

  2. Таққослаш: Ҳисоблаб топилган t-қиймат жадвалдан топилган (tj) қийматидан кичик бўлса Н0 фараз қабул қилинади, акс ҳолда инкор этилиб, Н1 фарази қабул қилинади. t>tj, яъни 8,05>1,98 бўлгани учун Н0 ни инкор этиб Н1 ни қабул қиламиз, яъни геолог ва математик талабалари ўртасидаги экстраверсия ва интроверсия кўрсаткичлари орасида статистик жиҳатдан ишончли фарқ мавжуд.

  3. Қарор қабул қилиш: механика математика ва геология факультети талабаларининг экстраверсия ва интроверсия кўрсаткичлари ўртача қийматлари орасидаги фарқ 95%лик ишонч даражасида статистик жиҳатдан аҳамиятлидир (t=Ғ; р<0,05).

Дисперсиялар ҳар хил, аммо танлама хажмлари бир хил бўлганда гуруҳларнинг ўртача қийматларини таққослаш
Мисол:
Ушбу тадқиқот герантопсихолология йўналишида амалга оширилган бўлиб, қариялар уйи ва ўз оиладарида истиқомат қилувчи қариялар билан субъектив назорат тести ўтказилган. Асосий натижалар қуйидаги жадвалда келтирилган:




Танлама 1
Қариялар уйида истиқомат қилувчилар
(Х1)

Танлама 2
Ўз уйида истиқомат
қилувчилар (Х2)

Ўртача қиймат

11,97

11,13

Стандарт оғиш

2,30

3,41

Дисперсия

5,27

11,64

N

30

30

Дисперсиялар 95% ишонч даражасида гамоген эмас деб топилди (F=2.21, p<0.05).


Иккита фараз илгари сурилди:
Н0 : μ1—μ2 қ 0 Қариялар уйида ва оилада истиқомат қилувчи қарияларнинг интерналлик кўрсаткичлари ўртача арифметик қийматлари бўйича орасидаги фарқ аҳамиятсиз.
Н1 : μ1—μ2 ≠ 0 +ариялар уйида ва оилада истиқомат қилувчи қарияларнинг интерналлик кўрсаткичлари ўртача қийматлари орасидаги фарқ аҳамиятли.

  1. Стюдент t-мезонини қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

  2. Эркинлик даражаси топилади

Df=n -1=30-1=29

  1. 95% лик ишонч даражасида жадвалдан критик кўрсаткич топилади, αқ0,05, df=29, критик қиймат tж=2,04.

  2. Таққослаш: Ҳисоблаб топилган t қиймати (1,11) жадвалдан топилган t қийматидан кичик бўлгани сабабли Н0 фараз қабул қилинади, Н1 фараз инкор этилади.


  3. Download 1,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish