мавзу. IBM SPSS Статистик дастурига кириш
Режа:
SPSS дастурини ишга тушириш, иш параметрларини ўрнатиш. Маълумотлар файлларини очиш.
Таҳлил жараёнларини ишга тушириш. Ускуналар панели. Маълумотларни таҳрир қилиш ойнаси.
Таҳлил жараёнларини ишга тушириш. Чиқариш ойнаси. Чиқариш элементларини кўчириш. Чиқариш элементларини ўчириш.
Чиқариш элементларини созлаш. SPSS кўрсатмалари тизими. SPSS қўлланмаси. Интерактив кўрсатмалар. Контекстли кўрсатмалар.
Статистика бўйича репетитор. Таҳлил намуналари. SPSSда ишни якунлаш.
Таянч сўзлар: статистика, SPSS программаси, Excel компьютер дастурлари, тадқиқот, формула
Психологик маълумотларни, хусусан, тадқиқот натижаларни математик-статистик таҳлил қилиш ва уни қайта ишлашда бир неча дастурлар яратилган бўлса-да, бугунги кунда SPSS дастурининг имкониятларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Чунки, ушбу дастур орқали тадқиқот натижаларини қайта ишлаш жуда қулай ҳисобланади.8 Дастурнинг яратилиши тарихи, ишлатиш механизмлари, унинг имкониятлари, ўлчов шкалалари шунингдек, амалиётдаги тадбиғи билан боғлиқ жиҳатларига эътибор қаратсак.
SPSS дастури асосчилари политология соҳасида таълим олаётган икки талаба, Норман Най (Norman Nie) и Дейл Вент (Dale Bent)лардир. Улар 1965 йилда Сан-Францискодаги Стенфорд университетида статистик маълумотларни таҳлил қилиш имконини берувчи компьютер дастурларни топишга ҳаракат қилганлар.
SPSS дастурини ишга тушириш, иш параметрларини ўрнатиш.
Маълумотлар файлларини очиш қуйидагича амалга оширилади.
Биринчи навбатда инглиз тилидаги программани компьютерга кўчириш. Бунинг учун "Английская версия" кнопкасини босинг. Ўрнатиш
«SetUp» программаси орқали амалга оширилади. Агар инглиз тилидаги ўрнатиш компьютерни перезагрузка қилиш талаб қилинса, албатта перезагрузка қилиниши керак. Агар сизнинг қўлингизда рус тилидаги кўриниши бўлса шундан сўнггина уни ўрнатиш мумкин. Рус тилидаги
8 Наследов А.Д. SPSS: компьютерный анализ данных в психологии и социальных науках.2-изд.- СПб., 2007.- 416с. С-16
кўринишда фақат фойдаланувчи ўзитанлаши керак бўлади. Бу то қуйидагича ҳолатда кўринади: "C:\Program Files \SPSS"). Компьютер талаблари ҳақида қисқача маълумот:
Pentium II ва ундан юқори процессорлар бўлиши талаб қилинади;
RAM – 12 (12 Мб дан кам бўлмаган оператив хотира);
қаттиқ дискдаги хотира учун жой 60 МБдан кам бўлмаслиги;
операцион тизим Windows 95 – 98 дан юқори бўлиши керак. (Ҳозирги замон компьютерларнинг ҳаммаси шу талабга жавоб
беради.)
Ҳозирги кунда программани кўриниши 8 дан 18 гача кўринишлари кенг тарқалган. Биз 14 версия орқали иш юритишимиз мумкин.
Расм.2 Дастур ойнаси
SPSS программасининг асосий элементлари
Программани ишга тушириш.
Программани ишга тушуриш стандарт тарзда амалга оширилади, ҳамма Windows: программалари кўринишида яъни сичқончани чап томонини босиш орқали. Агар иш столида ишга тушуриш ҳолати бўлмаса, унда кўрсатилмаган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда программа стандарт
тарзда «Пуск» - «Программы» - «SPSS for Windows» орқали амалга оширилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |