Давлат бюджети харажатларининг моҳияти.
Давлат бюджети иқтисодиёт ва ижтимоий соханинг ривожланишига давлат томонидан таъсир ўтказилишининг мухим воситаси бўлиб қоларкан, жамият хаётига бюджет таъсирининг шакл ва усулларини хам ўзгартирмокда. Жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти бюджет маблағларини йўналтиришга боғлиқдир. Бюджет харажатлари аниқ кўринишларининг бутун ранг баранглиги муайян хусусиятларига қараб табақалаштирилади: такрор ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг вазифаси, ижтимоий йуналиши, ишлаб чикариш таромклари ва фаолият турлари, кайси максадга йуналтирилганлиги хисобга олинади. Давлат бюджети харажатлари ижтимоий йуналиши бўйича куйидаги гурухларга бўлинади:
- ижтимоий сохага қилинадиган харажатлар;
- халқ хўжалигини ривожлантиришга қилинадиган харажатлари;
- мудофаа харажатлари;
- бошқарув харажатлари;
- бошқа харажатлар.
Бозор иктисодиётига ўтишнинг "Ўзбекистон модели" да кучли ижтимоий сиёсат юритиш алохида кўрсатиб ўтилган. Бозор мунабатларига ўтишнинг 5 тамойилида кучли ижтимоий сиёсат юритилган давлатнинг асосий вазифаларидан бири қилиб кўрсатилган.
Хўжалик юритишнинг бозор усулларига утиш билан бюджет маблағларини таксимлашдаги устивор йуналишлар хам узгарди, давлатнинг ижтимоий функцияси кучайди.
Ўзбекистон Республикаси эришгандан сўнг ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиёти йули, яъни жамият аъзоларининг мухтож табакаларини ижтимоий куллаб-кувватлашни кучайтириш йули танланди.
Ижтимоий соха тармоклари – мактабгача тарбия, халк маорифи, маданият, тиббий хизмат, жисмоний тарбия ва спортга бюджет маблагларидан кўпрок ажратилмокда.
Табиатни мухофаза килиш ва экологик вазиятни яхшилашга кетадиган харажаталарни маблаг билан таъминлаш хам шулар жумласидандир.
Бозор муносабатлари ривожланиши ва кенгайиб бориши билан моддий ишлаб чикариш тармокларини маблаг билан таъминлаш учун ажратиладиган харажатлар салмоги камая боради. Вахоланки, дастлабки боскичда бундай улуш маълум вактгача катта булиб туриши мумкин, чунки иктисодиётдаги танглик холатини енгиш учун давлат томонидан бу сохага анча-мунча маблаг сарфлаш талаб этилади.
Иктисодиётнинг бозор муносабатларига утиши бюджетнинг ижтимоий йуналтирилган харажатларини купайтириш, фукароларнинг ижтимоий химоя килинишини кучайтириш хамда кенг куламли ижтимоий дастурларни, уларни маблаг билан таъминлаш манбалари билан окилона уйгунлаштириб боришни такозо этади.
Давлатнинг ижтимоий сохани ривожлантиришга йуналитириладиган харажатлари пировард натижада факат ижтимоий эмас, балки иктисодий ахамиятга эга булади, чунки жамиятнинг иктисодий салохиятини оширишга ёрдам беради, шу уринда таъкидлаб утиш лозимки, бозор иктисодиёти шароитида бюджетдан маблаг сарфлашдан бутунлай воз кечишнинг иложи йук, чунки иктисодиётнинг давлат сектори сакланиб туради, у эса давлат инвестиция дастурларини ишлаб чикиш ва амалга оширишни, капитал сарфларнинг тармок ва худудий тузилишиларини изга солиб туришни талаб этади. Аник максадли бюджет кредитлари куринишида тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан молиявий жихатдан куллаб-кувватлаш хам сакланиб туради. Бундан ташкари, давлат мулкчиликнингму аклларидаги корхоналарнинг кимматбахо когозларини яъни акцияларини сотиб олиш ва эгалик килиши хам мумкин.
Ғазначиликда Давлат бюджети маблагларининг бир кисми мамлакатнинг мудофаа кобилиятини куллаб-кувватлаш сохасидаги тадбирларни маблағ билан таъминлашга йуналтирилади. Бу эса мамлакат иктисодиётининг ривожланиш даражасига, унинг молиявий имкониятлари ва халкаро вазиятга хам боглик булади. Марказлашган ресурслар умумдавлат ахамиятига молик булган, умуман олганд жамият манфаатларини ифодалайдиган тадбирларни, жумладан: халк хужалиги ахамиятидаги курилиш-монтаж ишларини, энг мухим ижтимоий тадбирларни, мудофаа, бошкарув, давлатнинг ташки иктисодий алокалари, давлатнинг моддий ва молиявий захираларини маблаг билан таъминлашга йуналтирилади. Махаллий бюджетлардан уй-жой коммунал хужалиги ва ободонлаштириш, маориф ва согликни саклаш муассасалари, ижтимоий таъминот сохасидаги тадбирлар маблаг билан таъминланади.
Ғазанчиликда Давлат бюджети харажатларининг каттагина кисми фаолият курсатишнинг узига хос сохаси хисобланган бошкарув харажатларига тугри келади.
Давлат бюджетининг харажатлари ва даромадлари бир бири билан ўзаро богликдир, улар бир бирига таъсир этиб туради, бир бирини мувофиклаштириб бориши лозим. Давлат бюджети харажатлари келиб тушадиган бюджет даромадларининг хажмларига караб каттик чекланади. Давлат бюджетининг даромадлари эса давлатнинг иктисодий салохияти билан белгиланади. Шунинг учун хам бюджет харажатларининг муддати ва хажмларини келиб тушадиган даромадларининг муддат ва хажмларига мувофик килиб белгилаш жуда мухимдир. Айни пайтда, таъкидлаб ўтиш жоизки, бюджет маблагларидан фойдаланишда зиддиятли ҳоллар хам булиб туради. Бюджет харажатларини тугри режалаштирмаслиги натижасида бюджет етишмовчилиги юзага келиши мумкин.
Самарқанд вилоятида 2011 йил бюджетида жами харажатлар 321185224.0 минг сўмни ташкил қилади, шундани харажатлари 5675396.0 минг сўмни (1.8%), ижтимоий маданий тадбирлан учун 215406597.0 минг сўм (67.1%), давлат бошқарув органларига 2659769.0 минг сўм (0.8%), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига 4766917.0 минг сўм (1.5), захира жамгармаси 736469.0 минг (0.2%), бошқах учун 222739.0 минг сўм (0.1%), марказлашган инвестицияларга 4209500.0 минг сўм (13.1%), ижтимоий ҳимоялашга 44219271.0 минг сўм (13.8%), мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини сақлаш учун 5403066.0 минг сўм (1.7%) маблағ ажратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |