Олий ва ўрта махсус


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари



Download 94,5 Kb.
bet2/6
Sana01.02.2023
Hajmi94,5 Kb.
#906255
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Олий ва ўрта махсус

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари.

Фанни ўқитишдан мақсад-талабаларда замонавий операцион тизимлар ва тармоқ операцион тизим тузилиши, принциплари, лойихалаш технологияларига асосланган холда, хисоблаш жараёни, хотирани тақсимлаш, файл тизимлари, кириш-чиқаришни самарали бошқариш ва MS Offic иловалари ёрдамида амалий дастурлар яратишга мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.


Фаннинг вазифаси-талабага замонавий операцион тизимлар имкониятлари, вазифалари хақида маълумот бериш уларда операцион тизим мухитини ўрнатиш, юклаш, созлаш, операцион тизим мухитида бошқа дастурий иловаларни ва офис дастурларини ишлатиш, тармоқда ресурслардан биргаликда фойдаланиш ва операцион тизим мухитида турли амалий дастурларни яратишни ўргатишдир.


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар.

«Операцион тизим ва офис иловалари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:


- компьютерда ишлаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- компьютернинг барча аппарат компоненталари ва уларнинг вазифалари хақида маълумотларни билиши ва уларни созлаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- компьютернинг дастурий таъминотини асосий тушунчалари ва компоненталари хақида, тизимли дастурлар, асос дастурлар, амалий дастурлар тушунчаларини билиши керак;
- компьютерни стандарт дастурлари ва амалий дастурларни ўрнатиш, юклаш, созлаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- оффис иловалари дастурлари ва имкониятлари хақида билимларга ва улар ёрдамида амалий дастурлар яратиш кўникмасига эга бўлиши керак.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги.

«Операцион тизим ва офис иловалари» фани асосий ихтисослик фани хисобланиб, 6-семестрда ўқилади. Дастурни амалга ошириш, ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (математика), умумкасбий (информатика, компьютер графикаси, ахборот технологиялари ва х.к.) ва ихтисослик (маълумотлар структураси ва алгоритмлари, маълумотлар базалари, тизимли дастурий таъминот в х.к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва интернет технологияларнинг жадал суръатда фан-техника, иқтисодиёт ва таълим ва жамиятимизнинг бошқа йўналишларига кириб бориши, турли хисоблаш техникасидан фойдаланувчилар сони тоборо кўпайиб боришига олиб келмоқда. Шунинг учун хам ахборот тизимлари ва компьютерлар билан мулоқат, бу сохада мутахассис бўлмаган фойдаланувчилар учун мухим ахамият касб этади. Фойдаланувчилар ва уларнинг дастурлари хисоблаш тизимлари билан махсус дастурлар операцион тизим орқали алоқа қилади. операцион тизим фойдаланувчи учун хам, бажарилувчи иловалар учун хам интерфейсни ташкил этиб беради. Шунинг учун хам операцион тизим асосларини билиш компьютерлардан самарали фойдаланишга ва бу билимларни авваламбор дастурий таъминот яратишда қўллашга имконият яратади.


Шунинг учун хам ушбу фан асосий ихтисослик фани хисобланиб, ахборот коммуникация технологияларининг асосий бўғинидир.



Download 94,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish