Олий ва ўрта махсус


МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАЗМУНИ ВА ТАРКИБИ



Download 0,63 Mb.
bet4/10
Sana23.06.2022
Hajmi0,63 Mb.
#695521
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-курсга амалиёт дастури 2020

4. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАЗМУНИ ВА ТАРКИБИ


Малакавий амалиёт кафедрада белгиланган амалиёт раҳбари томонидан ишлаб чиқилган, кафедра мудири тасдиқлаган календарь иш режаси асосида амалга оширилади. Амалиёт раҳбари ҳар бир амалиётга чиқувчи талабага ва у бораётган амалиёт объектига индивидуал тарзда ёндошиши зарур. Шунингдек, «Талабанинг календарь иш режаси» аниқ, мақсадли ва натижага йўналтирилган бўлиши лозим.
Малакавий амалиёт ўташ даврида талабалар қуйидаги мавзулар бўйича асосий маълумотларни ўз ҳисоботларида баён қилиб беришлари лозим:
I. Корхона (ташкилот)нинг тарихини ва ташкилий тузилишини ўрганиш.
Корхона (ташкилот)нинг вужудга келиш тарихи, низомнинг ишлаб чиқилиш тартиби, корхона (ташкилот) паспорти, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) тизими, бозор хўжалиги тизимида корхона (ташкилот)нинг тутган ўрни.
Корхона (ташкилот)нинг ташкилий тузилмаси. Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ва бошқарув таркиби. Корхонанинг ишлаб чиқариш тузилмаси ва унинг таркиби. Ишлаб чиқариш тизими ва кетма-кетлиги. Функционал бўлинмалар таркиби, уларнинг фаолияти ва вазифалари. Ишлаб чиқариш ва функционал бўлинмалар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик. Корхона (ташкилот)нинг мулкчилик шакли, уни ташкил этишнинг моддий ва молиявий манбалари.
Корхона (ташкилот) фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан яқиндан танишиш (нусхалари иловада ҳавола этилади). Корхона (ташкилот)нинг ихтисослашуви. Ишлаб чиқариладиган ёки кўрсатиладиган хизматларнинг турлари. Корхона (ташкилот)нинг асосий фаолиятини тавсифловчи ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар. Корхона (ташкилот) фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган ахборот технологиялари дастурлари билан яқиндан танишиш, улар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш.


II. Ташкилот фаолиятини регламентловчи Қонунларни, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ва талаба амалиёт ўтадиган бўлим тўғрисидаги Низомни ўрганишда, амалиёт базаси бўлган ташкилотнинг фаолиятига баҳо бериш учун ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни тўплаш ва таҳлил қилиш.
Корхона (ташкилот) фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда талаба амалиёт ўтадиган бўлим тўғрисидаги Низоми билан танишиш. Корхона (ташкилот)нинг бошқарув тизими ва таркибини ўрганиш.
Корхона (ташкилот)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ҳамда унинг таркибини, йиллик даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва ахборот технологиялари дастурлари орқали таҳлил қилиш. Ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизими ва унинг амал қилиш механизмларини интернет тармоғи орқали ўрганиш.


III. Корхона (ташкилот), ҳудудларда инсон ресурслари ва
улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ҳамда таҳлилий ишларни амалга ошириш
Корхона (ташкилот)да инсон ресурсларининг таркиби ва ходимлар сонини ифодаловчи кўрсаткичлар. Корхона (ташкилот) персоналининг рўйхатдаги сони, ўртача рўйхатдагилар сони, ҳақиқий персонал сони. Асосий ишчилар, ёрдамчи ишчилар, хизматчилар, раҳбарлар, мутахассислар сонини ва уларнинг салмоғини аниқлаш.
Ходимларнинг маълумот даражаси, иш стажи, жинси бўйича кўрсаткичларни таққослаш. Корхона (ташкилот), туман (шаҳар), вилоят, республика миқёсида меҳнат ресурслари балансини тузиш.
Туман (шаҳар), вилоят, республика миқёсида аҳоли таркибини ўрганиш, аҳолининг иш билан бандлик кўрсаткичлари, меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф кўрсаткичлари. Ишсизлик даражаси, уни аниқлаш ва таҳлил этиш.
Туман (шаҳар), вилоят, республика миқёсида аҳолининг иш билан бандлиги кўрсаткичларининг ўсиш суръатларини аниқлаш. Янги иш жойларини яратиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш. Меҳнат муассасаларидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасининг ҳолати ва унинг сарфланишини таҳлил қилиш.
Инсон ресурслари ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлилий ишларни амалга оширишда ҳамда расмийлаштиришда ахборот технологиялари дастурларидан кенг фойдаланиш.


IV. Корхона (ташкилот)да меҳнатни ташкил этиш ҳолатини

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish