Ғазначилик фаолият кўрсатиши учун унинг қуйидаги ташкилий элементлари мавжуд бўлиши ва ўзаро боғлиқликда амал қилиши зарур. Улар (2.7-расмга қаранг):
Ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами;
Ғазначиликнинг бош китоби;
Ғазначилик органлари;
Ғазначиликнинг ахборот тизими;
Ғазначиликда бюджет маблағларини бошқариш.
Ғазначиликнингягонаҳисобрақами.Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ солиқли ва солиқсиз давлат тушумларини тўплаш, сақлаш ва давлат харажатларини амалга ошириш учун Ғазначилик томонидан Ғазначи- ликнинг ягона ҳисобрақами очилади. “Ягона ғазна ҳисобрақами Ғазначилик томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобрақами бўлиб, бу ҳисобрақамда Давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари киритилади. Ягона ғазна ҳисобрақамидан давлат бюджетида маблағлари назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг харажатлари тўланади, шунингдек,
давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари амалга оширилади”1. Ғазначилик алоҳида операцияларни, шунингдек, давлат мақсадли фондларининг маблағлари билан операцияларни амалга ошириш учун ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами доирасида субсчётларини очиш ҳуқуқига эга. Бу субсчётлардаги қолдиқлар ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами қолдиғининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ғазначиликнинг бош китоби. Ғазначиликнинг бош китоби – бюджет ижроси ғазна усулининг асосий элементларидан биридир. Ғазначилик Бош китоби билан давлат молиявий ресурсларининг ҳисоб-китоби юритилади ва молия тизимининг ахборот тизими фаолият кўрсатади. Ғазначиликнинг Бош китоби бюджет операциялари бухгалтерия ҳисобини юритишнинг компьютерлаштирилган тизимидир. Ғазначиликнинг Бош китобида давлат ташкилотлари ва муассасалари билан бўладиган барча молиявий операциялар ўз ифодасини топади. Ғазначиликнинг Бош китоби Ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами ва субсчётлари билан бўладиган операциялардаги барча бухгалтерия проводкаларини акс эттиради. Ғазначиликнинг Бош китоби ҳам республика бюджетидан, ҳам маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминлаш ҳисоб-китобининг ўз вақтида юритилишини таъминлайди.
Ғазначиликорганлари.Ғазначилик Молия Вазирлиги таркибидаги давлат органи ҳисобланади. Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик Бошқармаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Бошқармалари, шаҳар ва туманларда Ғазначилик бўлимлари каби ҳудудий органлари фаолият қилади. Ғазначиликка Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланган Давлат Ғазначиси раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг буйруғига мувофиқ Ғазначиликнинг ҳудудий органлари тузилади ва тугатилади. Ғазначилик органларининг харажатларини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади.
Ғазначиликнингахбороттизими.Ғазначиликка ягона ахборот тизими хизмат қилади. Ҳозирги кунда Ғазначиликнинг ягона ахборот тизими яратилган бўлиб, “Давлат маблағларини бошқаришнинг ахборот тизими” (ДМБАТ) деб аталади. Бюджет операциялари бўйича кодлаштирилган ва таснифланган маълумотлар ДМБАТ га автоматик равишда юкланади, бу эса даромадларни таснифлар, худудий белгилари, бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар бўйича аниқлаш имконини беради. Даромадлар автоматик равишда тегишли бюджетларга белгиланган нормативлар асосида ўтказилади. Даромадларнинг йиллик ва ойлик прогноз қилиш билан боғлиқ тадбирлар ўзгаришсиз қолса-да, тушумларни ўтказиш эндиликда банклар томонидан эмас, ДМБАТ томонидан амалга оширилади.
1Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни. 9-модда.
Ғазначиликдадавлатбюджетимаблағларинибошқаришшундан иборатки, Ғазначилик ягона ғазна ҳисобрақамидан ва Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобрақамларидаги давлат бюджети маблағларини, давлат бюджетининг харажатларини белгиланган муддатларда амалга ошириш учун йўналтириш, шунингдек, давлат бюджетининг вақтинча бўш турган маблағларини банк депозитлари ва бошқа активларга вақтинча жойлаштириш ҳамда улар ҳисобидан республика бюджетига, Қорағалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига бюджет ссудалари бериш йўли билан бошқариб боради. Ғазначилик томонидан дотациялар ва ссудаларни ўтказиш ягона ғазна ҳисобрақамидан ёки Ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобрақамларидан давлат бюджетида маблағлар ажратиш назарда тутилган юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобрақамларига ўтказилади.
Молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобрақами бўлиб, унга Давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари киритилади
Бюджет операциялари бухгалтерия ҳисобини юритишнинг компьютерлаштирилган тизими бўлиб, унда давлат ташкилотлари билан бўладиган барча молиявий операциялар ўз ифодасини топади.
Молия Вазирлиги таркибидаги давлат органи. Ғазначиликнинг ҚР Ғазначилик Бошқармаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Бошқармалари, шаҳар/туман Ғазначилик бўлимлари фаолият қилади
Бюджет операциялари бўйича кодлаштирилган ва таснифланган маълумотлар билан ишловчи Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими (ДМБАТ)