Олий ва ўрта махсус таълим


Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг “ЎзАСБО” автоматлаштирилган тизими хусусиятлари



Download 3,06 Mb.
bet101/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг “ЎзАСБО” автоматлаштирилган тизими хусусиятлари


Давлат бюджетини ижро этиш жараёнида бўладиган бюджет операциялари ҳисоби, юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, бухгалтерия ҳисобининг қуйидаги турларига бўлинади:



  • бюджет (давлат бюджети (республика ва маҳаллий бюджетлар), давлат мақсадли жамғармалари) ижроси операциялари ҳисоби;

  • бюджет ташкилотлари харажатлар сметасини ижро этиш операциялари ҳисоби.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 24-боб, 161- моддасига кўра, бюджет ҳисоби бюджет тизими бюджетларини ижро этишда ҳисобга олинадиган, пулда ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг, шунингдек мазкур активлар ва мажбуриятларни ўзгартирувчи операцияларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидир.
Бюджет ҳисоботи бюджет ҳисоби маълумотлари асосида белгиланган шакллар бўйича тузиладиган активлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг умумлаштирилган тизимидир.
Бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона методологияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Бюджет Кодекси, Бюджет ҳисобининг стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Бюджет ҳисобининг стандартлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Бюджет тизими бюджетлари ижросининг бюджет ҳисоби:

  • молия органлари;

  • ғазначилик бўлинмалари;

  • давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари;

  • бюджет ташкилотлари;

  • давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан юритилади.

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича бюджет ҳисоби касса усули бўйича юритилади.
Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш стратегияси қатор йўналишлар билан биргаликда, янги бюджет таснифи ва бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисоблар режасига асосланган ягона бюджет ва ҳисоб тизимини йўлга қўйишни назарда тутади. Бу стратегик вазифани бажариш доирасида бюджет ҳисобининг ва бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг янги, такомиллашган ва компьютерлашган тизими босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Бу вазифаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 30 апрелдаги 63-сонли “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимида ҳамда бюджет ташкилотларида замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш ва жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, Молия вазирлигининг тегишли тузилмаларига қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • 2013 йил 1 июлгача муддатда “ЎзАСБО” Компьютер дастури (КД) ни пухта ишлаб чиқиш;

  • 2013 йил 1 октябргача бўлган муддатда штат, тармоқ кўрсаткичлари, бинолар, иншоотлар ва қуввати кўрсаткичлари ва бюджет ташкилотларининг бошқа зарур параметрларини шакллантиришни назарда тутувчи “Паспортизация” модулини ишлаб чиқиш ва киритиш, доимийлик асосда “ЎзАСБО” КД модулларини такомиллаштириб бориш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларга мувофиқлаштириш бўйича методологик қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;

  • 2013 йил 1 июлгача бўлган муддатда “ЎзАСБО” КДни зарур

ҳолларда, амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ёки янгиларини қабул қилиш натижалари бўйича пухта ишлаб чиқишни ҳисобга олиб, уни қўллаш бўйича Қўлланма ишлаб чиқиш;

  • 2013 йил 1 июлгача бўлган муддатда Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Сергели туманларида “ЎзАСБО”ни тест синовидан ўтказиш учун ушбу туманларнинг маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчиларнинг ҳаммасини “ЎзАСБО” КДга улаш.


“ЎзАСБО” Компьютер дастури бюджет ташкилотларига бепуллик асосида амалга оширилади.


“ЎзАСБО” КД:

  • бюджет ташкилотларидаги бухгалтерия ҳисобининг тўлиқ циклини ўз ичига олган бухгалтерия ҳисоби бўйича операцияларни автоматлаштиради;

  • “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби бўйича Йўриқнома”нинг ва бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига тўлиқ мувофиқликни таъминлайди;

  • Молия вазирлигининг маълумотлар марказида бюджет ташкилотлари маълумотларининг марказлаштирилган тарзда сақланиши ва юқори ишончлилигини таъминлайди;

  • “Ғазначилик-4” Компьютер дастури ва бошқа мавжуд компьютер дастурлари билан интеграциялашув учун кенг имкониятлар беради;

  • Молия вазирлиги ва молия органлари билан ўзаро таъсирлашув асосида бюджет ташкилотлари маблағларини жиддий тежайди;

  • бюджет ташкилотлари ходимларига дастурдан фойдаланиш ҳуқуқини беради, улар Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш марказидан олинган “ЎзАСБО” КДга кириш учун логинлар ва паролларга мувофиқ Молия вазирлигининг дастурий майдончасидан (http://www.mdm.uz) фойдаланишлари мумкин.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар бюджет қонунчилиги, Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқнома, шунингдек, бюджет ташкилотларидаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича бошқа меъёрий ҳужжатлар, уларнинг тармоқ спецификаси билан белгиланади. Бу хусусиятларга қуйидагилар киради:

  • бюджет таснифи моддалари кесимида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш;

  • харажатлар сметасининг ижро этилишини назорат қилиш;

  • бюджетларни ижро этишнинг ғазначилик тизимига ўтиш;

  • ҳисобда касса харажатлари ва ҳақиқий харажатларни ажратиш;

  • бюджет соҳаси (соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва ҳ.к.) муассасаларида ҳисобнинг тармоқ хусусиятларини инобатга олиш.

“ЎзАСБО” КДни жорий этиш бўйича ишлар натижасида қуйидаги мақсадларга эришилади:

  • барча бюджет ташкилотлари учун ягона “ЎзАСБО” КД версияси яратилган ва қўлланилади, бу унга ўзгаришларни марказлаштирилган тарзда киритиш, шунингдек маълумотларни ишончли сақлаш ва резервлашни таъминлайди;

  • барча минтақаларда жойлашган бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўйича маълумотлар базаси тузилмаси яратилади;

  • бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методология бўйича юритилишини таъминлайдиган марказлаштирилган маълумотлар базаси яратилади;

  • тарихий хронологияни кузатиб бориш, ҳисоб даврлари, шу жумладан бюджет ташкилотларининг аввалги йиллардаги фаолияти даврлари бўйича ҳисоб юритиш имкони берилади;

  • тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган аналитик ва синтетик ҳисоб юритиш бўйича регистрларни (ведомостлар, Бош китоб ва ҳ.к.), турли жорий ва даврий ҳисоботларни (1-, 2-сон шакллар, баланс ва унга иловалар ва ҳ.к.) юритиш ва уларни қоғозга тушириш имконини беради.

“ЎзАСБО” КД қуйидаги компонентлар (ҳисоб объектлари) бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш имконини беради:

  • товар-моддий захиралар;

  • дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар;

  • асосий воситалар (номолиявий активлар) ва номоддий активлар;

  • пул маблағлари, касса харажатлари ва ҳақиқий харажатлар;

  • молиявий натижаларни ҳисобга олиш бўйича счётлар, ҳисоботни шакллантириш ва тузиш;

  • ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар;

  • “Ғазначилик-4” компьютер дастури билан ўзаро таъсирлашув.

Дастур умумий марказлаштирилган серверга, маълумотларни сақлаш ва ишлаш бўйича ягона тизимга эга бўлган ягона интеграцияланган аппарат - дастурий комплексдир.
Фойдаланувчилар дастурдан фойдаланиш учун WЕБ- технологияларни қўллаган ҳолда Молия вазирлигининг дастурий майдонига кирадилар (http://www.mdm.uz).
“ЎзАСБО” КД таркибий тузилмаси функционалликни бошқарув даражалари бўйича тақсимлашни, бошқа турдош ахборот тизимлари билан информацион ўзаро таъсирлашувни ўз ичига олади.
“ЎзАСБО” КД амалий дастурий таъминотнинг бошқа тизимлар билан ўзаро ахборот таъсирлашуви “Ғазначилик” КД, шунингдек дастурий комплекслар ўртасидаги ҳимояланган алоқа каналлари орқали молиявий ахборотнинг ягона маълумотлар базаси билан ахборот таъсирлашувидан иборат, “ЎзАСБО” КД билан ахборот таъсирлашуви жараёнида қуйидаги маълумотлар билан алмашинув амалга ошади:
“ЎзАСБО” КДдан “Ғазначилик” КДга;

  • рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотлар синхронизацияси;

  • бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига ўзгартиришлар.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш билан боғлиқ бошқа ахборот “Ғазначилик” КД дан “ЎзАСБО” КДга қуйидаги маълумотлар билан алмашинилади:

  • бюджет ташкилотларининг “Ғазначилик” КД да очилган тегишли шахсий ҳисобварақларида маблағларнинг ҳаракати ҳақида ахборотни бериш;

  • бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилари билан рўйхатга олинган (қайтарилган) шартномалари ҳақида ахборот бериш;

  • бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш билан боғлиқ бошқа ахборотларни бериш.

Дастур бир вақтнинг ўзида 30000 тагача фойдаланувчининг қулай
ишлашини таъминлай олади. Бунда ходимларнинг, дастур билан бевосита ишлайдиган ходимнинг ахборот технологиялари соҳасидаги малакаси
давлат секторидаги офис ходимининг ахборот технологиялари бўйича билимларига қўйиладиган талаблар билан чекланиши мумкин.
Бюджет маблағларини олувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш билан шуғулланувчи “ЎзАСБО” КД билан ишлаш ҳуқуқига эга ходимларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларида бухгалтерия ҳисоби бўйича операцияларни автоматлаштирилган тарзда юритиш билан боғлиқ зарур маълумотларни киритиш;

  • бухгалтерия ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжатларни тайёрлаш ва шакллантириш;

  • бухгалтерия ҳисобининг бирламчи регистрларини, бюджетдан маблағ олувчининг жорий ва даврий ҳисоботларини шакллантириш;

  • турдош дастурий маҳсулотлар (“Ғазначилик” КД) билан автоматлаштирилган маълумот алмашинуви;

  • молиявий ахборотнинг ягона маълумотлар базаси билан автоматлаштирилган маълумот алмашинуви;

  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа операциялар.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича барча операциялар меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиқилган ҳолда автоматлаштирилган.
Юқори турувчи ташкилот томонидан бухгалтерия ҳисобининг юритилиши қуйидаги ҳажмда олиб борилади:

  • бухгалтерия ҳисоби бўйича операцияларни бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобрақамида автоматлаштирилган тарзда юритиш билан боғлиқ зарур маълумотларни киритиш;

  • бухгалтерия ҳисоби бўйича бирламчи ҳужжатларни тайёрлаш ва шакллантириш;

  • бюджет маблағларини тасарруф этувчининг йиғма харажатлар сметаси бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича ҳужжатлар айланмасини шакллантириш бўйича операцияларни бажариш;

  • харажатлар сметаларини тақсимлаш ва уларнинг идоравий мансубдаги бюджет ташкилотлари томонидан ижро этилиши ҳужжатларини шакллантириш бўйича операцияларни бажариш;

  • Молия вазирлиги билан биргаликда электрон кўринишдаги автоматлаштирилган ҳужжатлар айланмаси бўйича операцияларни бажариш;

  • бухгалтерия ҳисоби бирламчи регистрларини, бюджет маблағларини олувчининг жорий ва даврий ҳисоботларини шакллантириш;

  • турдош дастурий маҳсулотлар (“Ғазначилик” КД) билан автоматлаштирилган маълумотлар алмашинуви;

  • молиявий ахборотнинг ягона маълумотлар базаси билан автоматлаштирилган маълумотлар базаси;

  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа операциялар.

Бюджет маблағларини олувчиларнинг ФЭС ходимлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича ҳисоботларни чиқариш билан боғлиқ операцияларнинг, шунингдек маълумотлар базасининг маъмурланиши Молия вазирлиги ахборот- ҳисоблаш маркази ходими – бош администратор томонидан назорат қилинади, бу ходим фойдаланувчилар ролларини белгилайди, уларга логин ва бошланғич паролни беради, барча зарур маълумотномаларни (Молия вазирлигининг давлат бюджети бош бошқармаси билан келишган ҳолда), шу жумладан бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва тегишли ҳисоботлар регистрларини бошқаради.

    1. Download 3,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish