Олий ва ўрта махсус таълим


-расм. Харажатлар таснифининг гуруҳланиши



Download 3,06 Mb.
bet100/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

11.2-расм. Харажатлар таснифининг гуруҳланиши


Харажатлар таснифи тузилмаси қуйидаги кўринишга эга:





Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифи

Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифи



Ташкилий тасниф





Харажатларнинг иқтисодий таснифи



Ҳудудий тасниф

х

ххх

х

х

х

ххх

ххх

ххх

хх

хх

ххх

хх

ххх

ДМБАТ тўлиқ татбиқ этилгунига қадар харажатлар сметасини ва харажатлар сметаси ижроси тўғрисидаги ҳисоботни (давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни қўшган ҳолда) тузишда “Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифи”, “Ташкилий тасниф” ва “Харажатларнинг иқтисодий таснифи” кодлари қўлланилади.


Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифи (1–6 кодлар) амалга оширилаётган харажатларнинг қайси маблағлар манбаси ва
бюджетлар даражасига (тегишли бюджет даражасига, давлат мақсадли жамғармаси турига ва ш.к.) мансублигини аниқлаш мақсадида қўлланилади.
Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифи (7–13 кодлар) барча бюджет даражалари харажатлари гуруҳланишини ўзида ифодалайди ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш сектори бирликлари асосий функцияларини бажаришига, ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни йўналтирилишини акс эттиради.
Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифи икки даражадан иборат: Вазифа жиҳатдан таснифнинг биринчи даражаси (бўлимлар)
давлатнинг асосий вазифасини бажариш учун молиявий ресурсларнинг йўналишини акс эттиради. Кичик бўлимлар вазифа жиҳатдан таснифнинг иккинчи даражаси ҳисобланиб, давлат вазифаларининг бажарилишида бюджет маблағларининг бўлимлар доирасидаги йўналишини аниқлаштиради.
Вазифа жиҳатдан таснифнинг кичик бўлимларининг тузилиши давлатнинг асосий вазифаларини аниқлаштириш тамойилига асосан қурилган.
Вазифа жиҳатдан таснифнинг коди 7 та рақамдан иборат бўлиб, шундан 4 та рақам – бўлим, 3 та рақам эса – кичик бўлимдир.
Вазифа жиҳатдан таснифнинг бўлимлари ва кичик бўлимлари ягона бўлиб, бюджет жараёнининг барча иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетини тузишда, тасдиқлашда ва ижро қилишда фойдаланилади.
Иқтисодий харажатлар таснифи Ўзбекистон Республикаси барча даражадаги бюджетлари харажатларини хўжалик белгиларига, ишлаб чиқариш элементларига кўра фарқлашни назарда тутади, давлат бошқарувида амалга оширилаётган харажатларнинг иқтисодий мазмунидан келиб чиқиб бюджет харажатлари йўналишларини белгилаб
беради. Давлат бюджетининг иқтисодий харажатлар таснифининг тузилмаси қуйидаги кўринишда бўлади:

Тоифа

Модда ва кичик модда

Элемент

хх

хх

ххх

Иқтисодий харажатлар таснифи тоифалар, моддалар ва кичик моддалар кодларини ўз ичига олган 7 рақамдан иборат.


тоифа – 2 та рақам; модда – 1 та рақам; кичик модда – 1 та рақам; элемент – 3 та рақам.
Мисол учун: 41 00 000 “Ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш” тоифаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ бюджет ташкилотлари ишчиларига бажарган (бажарилаётган) ишига пул ёки натура кўринишда тақдирлаш лозим бўлган харажатларни акс эттиради. Мазкур тоифага ижтимоий суғурта дастурига ишчилар номидан иш берувчиларнинг амалга оширадиган “Иш ҳақи” (41 10 000) ва “Ижтимоий эҳтиёжларга
ажратмалар/бадаллар” (41 20 000) моддалари киради.
41 10 000 “Иш ҳақи” моддаси иш берувчи томонидан давлат хизматчиларига бериладиган барча тўловларни ўз ичига олади ва унга 41 11 000 “Пул шаклидаги иш ҳақи” кичик моддаси ҳам киради.
41 11 000 “Пул шаклидаги иш ҳақи” кичик моддаси қуйидаги элементлардан иборат: 41 11 100 “Асосий иш ҳақи”, 41 11 200 “Иш ҳақига устама ва қўшимча тўловлар”, 41 11 210 “Умумтаълим, ўрта махсус, касб- ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари”, 41 11 220 “Тиббиёт ташкилотлари ходимларига устама ва қўшимчалар”.
Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштиришманбалари
таснифи. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари
таснифи уларни молиялаштиришнинг ички ва ташқи манбалари бўйича гуруҳланишидан иборат.
Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифи қуйидагилардан ташкил топади:

  • бўлим;

  • параграф.

Бўлим – давлат бюджети тақчиллигини уни молиялаштириш манбалари бўйича гуруҳланишидан иборат.
Параграф – давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш турлари бўйича гуруҳлашдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, бюджет амалиётида амалга оширилаётган тадбирлар амалдаги бюджет таснифини ҳам такомиллаштиришни тақозо этади. Ғазначилик тизими самарали фаолият қилиши учун бюджет даромадлари ва харажатларининг мукаммал ишлаб чиқилган функционал ва иқтисодий таснифи бўлиши лозим. Давлат маблағлари билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини банк тизимидан Ғазначиликка ўтказилиши билан барча операциялар ягона Ғазначилик тизимининг Бош китобида акс эттирилади. Бунда консолидациялашган бюджетни ижро этишда, давлат молияси билан амалга ошириладиган барча жараёнларни ўз вақтида ва аниқ ҳисобини юритишда Ғазначиликнинг ҳисоб-китоб счётлари бюджет даромадлари ва харажатларининг таснифлаш тизимига мос келиши керак бўлади. Бундан ташқари, Ғазначиликнинг маълумотлар базасида барча маълумотлар бюджет таснифига асосан гуруҳланади.

    1. Download 3,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish