15
Сайлов кампанияси ва сайлов ташвиқоти
Сайлов жараёни – сайлов тизимининг асосий элементларидан бири
бўлиб, у ўзида асосан:
1) сайловлар тайинлашни (қоида тариқасида бу алоҳида ҳуқуқ давлат
бошлиғи ёки қонунчилик органига тегишли);
2) қонун билан белгиланган тартибда сайловчиларни рўйхатга олишни;
3) туманлар ва бошқа жойларда сайлов округлари ташкил этишни,
(вакиллик принципига мувофиқ ҳудудийлик, миллийлик, ишлаб чиқариш ва
бошқа хусусиятларни шакллантиради (овоз бериш учун сайлов участкалари
ва пунктлари ҳам ташкил этилади);
4) номзод кўрсатишни (сиёсий партиялар томонидан, сайлов блоклари
томонидан, ташаббускор гуруҳлар томонидан);
5) овоз бериш ўтказишни (бир ёки икки турда);
6) овоз бериш натижаларини аниқлашни (берилган овозларни
ҳисоблашни) ва маҳаллий ҳамда марказий сайлов органлари томонидан
амалга оширилувчи депутатлар мандати бўлишини ўз ичига олади.
Сайлов комиссиялари
– фуқаролар томонидан давлат органлари
таркибида бевосита сайловларни ўтказиш учун ташкил этилган махсус
коллегиал органлар. Сайлов комиссиялари ваколати ва ташкил этиш тартиби,
тизими Сайлов кодекси билан белгиланади. Сайлов комиссиялари тизимига
қуйидагилар киради: Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси
ва участка сайлов комиссиялари.
Сайлов комиссиялари фуқароларни ўз иши тўғрисида, сайлов
округлари, участкалари тузилганлиги ҳақида, сайлов комиссияларининг
таркиби, уларнинг жойлашган ери ва иш вақти тўғрисида хабардор этади,
сайловчиларнинг рўйхатлари, сайловда иштирок этаётган сиёсий
партияларнинг рўйхати билан таништиради, Ўзбекистон Республикаси
Президентлигига, Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар
депутатлигига номзодлар тўғрисидаги, шунингдек овоз бериш ва сайлов
якунлари ҳақидаги маълумотларни маълум қилади. (Сайлов кодексининг 8-
моддаси).
Сайлов округи
– давлат органларига номзодлар сайланадиган
ҳудудий бирлик. Ҳар бир сайлов округидан қанча депутатлар сайланишига
қараб, бир мандатли ва кўп мандатли сайлов округлари ташкил этилади. С.о.,
шунингдек умумдавлат (пропорционал сайлов тизимида, давлат бошлиғини
сайлашда) ва регионал (асосан, мажоритар, гоҳида пропорционал сайлов
тизимида) бўлиши мумкин.
16
Сайлов кодекси 9-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун бир юз элликта
ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат
сайланади.
Do'stlaringiz bilan baham: