Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари комиссияси



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   83
Bog'liq
2

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари комиссияси.
Иқтисодий ва Ижтимоий 
Кенгаш томонидан 1946 йилда таъсис этилган бўлиб, 56 та аъзо давлат 
вакилларидан ташкил топган. Комиссия ўз сессиясини ҳар йили олти ҳафта 
мобайнида ўтказади. Комиссия ўрганиш ва тадқиқ этиш ишларини олиб 
боради, инсон ҳуқуқлари бўйича тавсияларни ҳамда халқаро ҳужжатларнинг 
лойиҳаларини тайёрлайди, шунингдек БМТ Бош Ассамблеяси ҳамда 
Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг махсус топшириқларини бажаради.
Инсон ҳуқуқлари Комиссияси, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш ҳамда 
БМТ Бош Ассамблеяси ўзларининг ҳар йилги сессияларида инсон 
ҳуқуқларини қўпол тарзда ва мунтазам равишда бузиш ҳоллари билан боғлиқ 


59 
воқеалар ва амалиётни муҳокама этиб борадилар. Агар муайян бир 
мамлакатдаги ёки муайян бир амалиётдаги аҳвол ташвиш уйғотаётган бўлса, 
бу органлар мустақил ва холис экспертлар гуруҳи (ишчи гуруҳи) ёки алоҳида 
шахс (махсус маърузачи) томонидан бу борада текширув ўтказиш тўғрисида 
қарор қабул қилиши мумкин. Ана шу махсус органларга Инсон ҳуқуқлари 
комиссияси ва БМТ Бош Ассамблеясига маърузалар тақдим этиш ва 
тавсиялар ишлаб чиқишдан ташқари алоҳида шахслар, гуруҳлар ёки 
жамоаларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда чоралар кўриш ваколати ҳам 
берилган. Масалани дарҳол, сира кечиктирмай ўрганиб чиқиш ва текшириш 
талаб этиладиган алоҳида ҳолларда махсус маърузачи ёки ишчи гуруҳи хавф 
таҳдид солаётган айрим шахсни, гуруҳни ёки жамоани муҳофаза этиш 
мақсадида тегишли ҳукуматлар билан ҳатто бевосита учрашиши ва 
мулоқотга киришиши мумкин.
Жанубий Африка давлатида инсон ҳуқуқлари бўйича махсус ишчи 
гуруҳи (1967 йилда тузилган) ана шундай дастлабки орган бўлди. Мазкур 
гуруҳ, шунингдек босиб олинган ҳудудларнинг аҳолисига нисбатан Исроил 
ҳаракатларининг инсон ҳуқуқларига тааллуқли жиҳатини текшириш бўйича 
махсус қўмита (1968 йилда ташкил этилган) ҳозирга қадар фаолият кўрсатиб 
турибди.
Комиссия таъсис этган бошқа баъзи махсус органларнинг фаолияти, ўша 
мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ишларида аҳвол яхшилангач, 
тугатилди. 1993 йилда, масалан, Афғонистон, Гаити, Ироқ, Эрон, Куба, 
Сальвадор, Судан, Экваториал Гвинеяда ҳамда Собиқ Югославия ҳудудида 
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аҳволни ўрганиш ва назорат қилиб бориш учун 
махсус маърузачилар бўлган.
1980 йилдан кейин Инсон ҳуқуқлари Комиссияси инсон ҳуқуқларини 
қўпол тарзда бузиш билан боғлиқ амалиётни бутун жаҳон миқёсида ўрганиш 
ҳамда шу муносабат билан тегишли чоралар кўриш мақсадида бир нечта 
махсус органлар таъсис этган. Бу органларга, таъбир жоиз бўлса, йўналиш 
мавзуига қараб ваколат берилган эди. Ҳозирги вақтда шундай гуруҳлардан 
иккитаси ишлаб турибди. Буларнинг биринчиси ғайриихтиёрий равишда ёки 
зўрлик ишлатиш билан ғойиб бўлиб қолишлар тўғрисидаги масала билан ва 
иккинчиси ўзбошимчалик билан ушлаб туришлар тўғрисидаги масала билан 
шуғулланувчи ишчи гуруҳдир.
Йўналиш мавзуига қараб кўплаб махсус маърузачилар тайинланган 
бўлиб, қуйидаги масалалар доираси уларнинг ўрганиш соҳаси деб 
белгиланган эди: 
1) суддан ташқари ва ўзбошимчалик билан ҳамда лозим даражада суд 
муҳокамаси ўтказмай туриб қатл этишлар тўғрисидаги масалалар бўйича; 


60 
2) қийноқларга солишга ҳамда муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа 
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турлари бўйича; 
3) болаларни сотиш, болалар билан боғлиқ фоҳишабозлик ва болалар 
порнографияси бўйича; 
4) мамлакат ичкарисида кўчиб юрган шахслар тўғрисидаги масала 
бўйича; 
5) диний муросасизлик бўйича; 
6) ирқчилик, ирқий камситиш ва ксенофобия бўйича; 
7) фикрлаш ва сўз эркинлиги бўйича; 
8) халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишга 
қаршилик кўрсатиш воситаси сифатида ёлланган кишилардан фойдаланиш 
бўйича. 
Инсон ҳуқуқлари Комиссияси ва БМТ Бош Ассамблеясига юқорида зикр 
этиб ўтилган махсус органлар томонидан тақдим этиладиган маърузалар 
очиқ сессияларда муҳокама қилинади ҳамда бу маърузалар шу масалалар 
юзасидан Инсон ҳуқуқлари Комиссияси қарор қабул қилишида асосий омил 
бўлади.
Инсон ҳуқуқлари Комиссияси ўз ишини янада самаралироқ амалга 
ошириш учун 1947 йилда Камситишларнинг олдини олиш ва кам сонли 
миллатларни ҳимоя этиш бўйича кичик комиссия таъсис этган. Бундан 
кўзланган мақсад ўрганиш ва тадқиқ этиш ишларини Инсон ҳуқуқлари 
умумжаҳон декларациясини инобатга олган ҳолда олиб бориш ҳамда Инсон 
ҳуқуқлари Комиссияси учун инсоннинг ҳуқуқлари ва асосий эркинликларга 
нисбатан ҳар қандай шаклдаги камситишларнинг олдини олишга, шунингдек 
кам сонли миллатларни ирқий, миллий, диний ва тил жиҳатидан ҳимоя 
этишга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлган.
Кичик комиссия таркибида 26 аъзо бўлиб, улар Инсон ҳуқуқлари 
Комиссияси томонидан сайланади ва давлатларнинг вакиллари сифатида 
эмас, балки шахсий фазилатларига асосланган ҳолда иш кўради. Кичик 
комиссиянинг ҳар йилги сессиялари тўрт ҳафта давом этади. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish