Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги


-МАВЗУ: Ғалла ва тукли каналари оиласи кемирувчилар туркуми биологияси ва қарши кураш чоралари



Download 5,11 Mb.
bet43/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

7-МАВЗУ: Ғалла ва тукли каналари оиласи кемирувчилар туркуми биологияси ва қарши кураш чоралари
РЕЖА:
1.Ғалла каналари оиласи (Тугоглйпҳидае) биологияси ва қарши кураш чоралари
2. Тукли каналар оиласи (Глйcйпҳагидае) биологияси ва қарши кураш чоралари
Ғалла каналари оиласига каналарнинг жуда кўп тури киради, уларнинг ичида Ўзбекистонда енг кўп зарар келтирадиганларидан ун канаси, Радионов канаси, Турон канаси, сир (пишлоқ) канаси, узунчоқ кана ва бошқалар киради.
Бу оила вакилларининг танаси тухумсимон ёки ноксимон шаклда силлиқ, ялтироқ, жуда сийрак майда туклар билан қопланган, салгина урчуқсимон ёки хира оқ рангли бўлади. Бош-кўкрак қисми саёзгина ариқча орқали қорин қисмидан ажралиб туради.


Ун канаси ( Троглйпҳус фарина Л)
Ун канаси космополит. Ўзбекистоннинг ҳамма жойида омборларда, далада учрайди.
Бу кана ҳар хил донлар, ун, ундан қилинган маҳсулотлар, крупалар, қуруқ мевалар, кондитер маҳсулотлари, доғи-дармон, хом ашёлар, шунингдек қоқи гўшт, колбаса ва бошқалар билан озиқланади. Ун канаси чигитга ва кунжарага ҳам катта зарар етказади.
Бу кана зарарлаган ун сассиқ ҳидли, мазаси ачқимтил бўлиб қолади.
Кана зарарлаган маҳсулотлар истеoмол қилинганда кўпинча ошқозон ичак касаллигига мубтало бўлади, чунки бу кана касаллик туғдирувчи ҳар хил бактерияларни хам тарқатади (34-расм).
Имагоси. Еркаги 0,3—0,45 мм, урғочиси йирикроқ— 0,67 мм гача бўлади. Кана дудсимон ёки хира-оқ рангли, бош-кўкрак қисми очиқроқ рангли бўлади. Танаси силлиқ ялтироқ, яккам-дуккам қисқа тукли, тананинг учида еса унинг узунлигини ярмига тенг келадиган тўртта узун қилчалари бўлади. Еркагининг олдинги оёқлари йўғон, уларнинг бўғимларида ташқи томонга йўналган биттадан бармоқсимон ўсимтаси бўлади.

1
2
34- расм. Ун канаси: И— еркаги; 2— урғочиси.
Тухуми 0,1 мм, сувсимон тиниқ рангли бўлади.
Личинкаси 0,2 мм, 3 жуфт калтароқ оёқлари бўлади. Личинканинг кейинги даврлардаги личинкалар — биринчи нимфа ва иккинчи нимфа вояга етган канага ўхшайди, аммо жинсий органлари тўла етилмаган ва вояга етган каналарга нисбатан бирмунча кичикроқ бўлади.
Гипопуси — ноқулай шароитлар туғилганда пайдо бўладиган тинч даври. Гипопус вояга етган каналардан анчагина фарққилади вояга етганидан кичикроқ 0,2— 0,25 мм, тўрт жуфт калта оёқли танаси яссилашган ва пухтароқ хитин пўст билан қопланган. Тананинг остки томонида, орқа оёқлари тубларига яқин жойда махсус хитин қалқончаларга жойлашган беш жуфт сўрғичлари бўлади. Ана шу сўрғиччалар ёрдами билан каналар, кемирувчилар, ҳашаротлар, одам танасига, тара (идиш, қоп) ларга ёпишиб олиши ва бир жойдан иккинчи жойга кучиши мумкин. Қулай шароитлар тугилганда гипопус аввало биринчи нимфага айланади, сўнгра ривожланиши давом етади. Ун канасининг гипопуси ҳаракатчан бўлади, баoзи каналарники еса ҳаракат қила олмайди.
Ҳаёт кечириши. Қулай шароит бўлганда бу кана йил бўйи кўпаяди. Уларнинг ривожланиши учун оптимал ҳарорат 22—25° ва маҳсулот намлиги 14—18%, яoни ҳавонинг тахминан 80—90% нисбий намлигига тўғри келиши керак. Бу абиотик омиллардан ташқари озиқҳам катта рол ўйнайди. ёғи ва оқсил моддаси кўп бўлган озиқ ун канаси учун айниқса қулай шароит ҳисобланади ва кананинг пушти кўпаяди. Ҳарорат ва намлик оптималдан кўтарилиб кеца, кана, аксинча, секин ривожланади ва пушти камайиб кетади. Дон намлиги 12—19% га тушиб қолса кананинг кўпайиши ниҳоясига етиб қолади. Паст (—16,—14°) ва шунингдек юқори (42°С дан баланд) ҳароратда ун канасининг ҳамма даврлари бир суткада ўлади. Урғочи кана еркаги билан қўшилгандан сўнг дарҳол унга, крупаларга, ғаллага ёки бошқа маҳсулотларга тухум қўя бошлайди.
Битта урғочи кана 20—30 дона, қулай шароит бўлганда еса (буғдой муртаги билан озиқланганда) 204 донагача тухум қўйиши мумкин.
Урғочи кана бир кунда 2—4 тадан тухум қўяди. Тухум қўйиб бўлгандан кейин, у яна бир неча кун яшаши мумкин, сўнгра ўлади. Умуман олганда урғочи кана 2—3 ой, қишки шароитда еса 6 ой яшайди.
Оптимал шароитда тухум инкубацияси 3—4 кунга чўзилади. Ундан чиққан личинка озиқланади ва тез ривожланади. Личинка 3—4 кун яшагандан сўнг пўст ташлаш олдида 1—2 кун тинч қолади ва шундан кейин биринчи марта пўст ташлаб личинкалик даврининг навбатдаги фазасига — биринчи нимфага айланади. Биринчи нимфа 2—3 кун ривожланади, сўнгра яна 1—2 кун тинч қолади ва янгидан пўст ташлайди, бундан кейин иккинчи нимфага айланади. Бир неча кун ўтгач иккинчи нимфа жинсий вояга етган урғочи ёки еркак канага айланади. Шундай қилиб, кананинг тўла ривожланиши қулай шароитда 10—15 кун мобайнида тамомланади. Бундай шароитда кана бир йилда 20 бўғин беради.
Йиртқич каналарнинг бир неча тури ва чивинчалар личинкаси ун канасининг тухумини, личинкасини ва вояга етган каналарни еб битиради.



Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish