1.Визуал усулда – таҳлил қилинувчи жараёндаги реакциянинг охирини эритмада рўй берадиган ўзгаришлар бўйича аниқланади. Т.О.Н. тизимда рўй берадиган кескин ўзгариш- ранг ҳосил бўлиши, йўқолиши, ўзгариши, чўкма ҳосил бўлиши, йўқолиши билан аниқланади.Бунда эритмада индикатор бўлиши, бўлмаслигидан қатьий назар. - а.Индикаторли визуал усулларда – титрланувчи эритмага ёки титрант спецификасига кўра турли индикаторлар:
- 1. кислота – асос;
- 2. оксидланиш – қайтарилиш;
- 3. чўкма хосил килувчи;
- 4. металлохром;
- 5. адсорбцион;
- 6. флуоресцент индикаторлар қўшилади.
- б.Индикаторсиз визуал усулда – титрант (ранги)ёки титрантланувчи эритма рангининг ўзгаришидан фойдаланилади.Т.О.Н. титрант рангини ҳосил бўлиши ёки эритма рангининг йўқолиши билан аниқланади.
- 2.Ускунавий усул – Т.О.Н. эритма физик – кимёвий хоссаларининг ўзгариши – оптик зичлик, потенциал, солиштирма электр ўтказувчанлик, ток кучи, радиоактивлик ва бошқаларнинг ўзгаришини асбоб ёрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |