Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети



Download 3,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/49
Sana17.07.2022
Hajmi3,79 Mb.
#815907
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
Журналистикада креатив фикрлаш

 
Нима учун? 
Бу савол ҳамма қабул қилган фикрни шубҳа остига олиб, ҳозирги вазиятга 
янгича қарашга ўргатади
.
Масалан:
Нима учун ҳафтасига 40 соат ишлаш керак
?
• 
Рақобатчиларимиз ўз маҳсулотлари билан нима учун ўзиб кетишган?
• 
Нима учун севимли теледастуримни ёпишди?
Агар... 
Бу савол янги имкониятларни тадқиқ қилиш имкониятини беради. Янги 
ғоянгизни ҳаётга тадбиқ этсангиз, қандай натижага эришишингизни таҳмин 
қилишга ёрдам беради. Масалан

• 
Агар маҳсулотимизга чегирма қилсак, сотувга фойда бўладими? 
• 
Агар нарҳлар 15% кўтарилса, нима бўлиши мумкин? 
• 
Агар ташкилотимиз мажлислардан воз кечса қандай натижага эришиш 
мумкин?
Сабаби нима? 
Мазкур савол баъзи чекловлар, тўсиқларни олиб ташлашда, ижобий 
ўзгаришларга йўл топишда ёрдам беради
.
• 
таълим муассасалрида асосан аёлллар дарс беришининг сабаби нимада?
• 
кўпчилик раҳбарнинг фикрини маъқуллашининг сабаби нимада? 
• 
маҳсулот ҳаридорларига чегирма қилишнинг иложи йўқлигининг 
сабаби нимада?
Мавзу доирасида “нима учун?” саволини бериш техникаси

Тасаввур қилинг, сиз музқаймоқ ишлаб чиқарасиз. Нима учун ҳаридорлар 
рақибларимизнинг музқаймоғини хуш кўришади? Чунки уларнинг маҳсулоти 
мазали. Нима учун мазали? Чунки музқаймоққа турли резаворлар қўшилган.


107 
Нима учун уларнинг резаворлари бизникидан яхшироқ? Чунки уларнинг 
ошпази малакали. Бизнинг ошпазимиз нима учун малакали эмас? Чунки биз 
ошпазни малакасини оширишни муҳим деб ҳисобламаганмиз. Йигирма 
йилдан бери корхонамизда қобилиятсиз ошпаз ишлаб келади. Нима учун шу 
пайтгача янги ошпазни ишга олмаганмиз? Чунки ҳеч ким буни раҳбариятга 
айта олмаган.
Масала, ечим излаётганда турли ракурсдан берилган саволлар бизни 
ҳақиқатга янада яқинлаштиради. Саволлар бизни кўникиб қолган 
стереотиплардан воз кечишга ўргатади. Савол бериш асносида биз олам ва 
одамлар ҳақидаги тасаввуримизни кенгайтирамиз. Доим янгилик излайдиган 
болаларнинг жуда кўп савол беришига аҳамият беринг. Улар янгича ёндаша 
оладилар, фикрлашлари стереотиплардан ҳоли бўлади, фантазиялари бойлиги 
билан ҳайратга соладилар.
Қуйида мазкур мавзу доирасида талабалардан бири ёзган хикояни 
тақдим этилади. Унда креативликни амалиётга тадбиқи бўйича талабанинг 
қарашлари ифода этилган. Бунда муаммо ечимини излаш жараёнида савол 
беришнинг психологик сабаби бўйича ҳаётий вазият тасвирланган.

Бир куни менга логотип чизиб беришни илтимос қилишди. Маълумот 
фақатгина “winn” деган mobile app” учун деган гапнинг ўзи эди. Кейин қайси 
соҳа учунлигини сўрадим. Бир мунча вақт ўтгач “click”га ўхшаган” деган 
мисра келди. Логотип чизишга техник вазифа керак. Бу вазифани ололмадим.
Кейин: “Нима бўлса, бўлди”, - деб ишга киришдим.
Аввалига ҳар доимгидек W ҳарфидан нималарни ўхшатмоқчи бўлдим. 
Сабаби буюртма Агробанк учун эди. Бу тажриба ўхшамади. Behance.net да 
бошқаларни ишларини кўриб ўтирдим. Уч тўрт кун давомида ҳеч қандай ғоя 
келмади. Охири Аллоҳга таваккал қилдим. Креатив фикрлаш фани доирасида 
телеграмм гуруҳимизга кириб мавзу доирасидаги тақдимот билан танишиб 
чиқдим. Шунда ўзимга -ўзим савол бердим: 
1.
 
Нега пахта ёки w ни ўхшатишим керак? 
2.
 
Нега қайсидир нарсага тақлид қилишим керак? 


108 
3.
 
Нега логотипдаги тимсол ёзувни чап тарафида бўлиши керак? 
4.
 
Нега бу ишга жиддий қарашим керак? 
Сўнг, ана шу саволлар ёрдамида ракурсни аниқлаб, “агар” орқали бошқа 
ракурсга ўтдим. Нимадирлар қилдим ва чамаси беш дақиқаларда уникаллиги 
юқори бўлган ечимни топдим. 
62- расм. Мавзуга доир расм 
Win – ing “ғалаба қозонмоқ”. Иккита “n” кучайтирилган маъно ёки уникаллик 
учундир. Ғояни мазмуни ўзига хос - ғолиб бўлганда шодон ҳайқираётган 
инсон”. 
63- расм. Мавзуга доир расм


109 

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish