Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш
қарор қилади:
1.Кафедра мудири доцент М.Х.Шомирзаевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2.Кафедра катта ўқитувчиси А.Т.умировнинг «Материалларни кесиб ишлаш асбоблар ва дастгоҳлар» фанидан “Ёғочларга ишлов берувчи дастогоҳларда материалларга ишлов бериш” мавзусида ўтган 2 (икки) соатлик очиқ дарси яхши деб баҳолансин.
Йиғилиш раиси: доцент М.Х.Шомирзаев
Йиғилиш котиби: ўқит. Р.М.Ҳайдаров
Термиз давлат университети
Миллий ҳунармнадчилик ва кулолчилик факультети
Технологик таълим кафедрасининг 2021 йил 15 январь куни навбатдаги ўтказилган йиғилиш № 11-сонли баённомасига
1-илова
- Маъруза машғулоти ўтказиладиган сана: 2021 йил 15-Январь
- Вақти: соат 8:00 (1- жуфтлик)
- Аудитория: 315-хона
- Талабалар сони: 35 нафар
- Машғулотга иштирок этаётганлар: 35 нафар
-Талабалар давомати: 100 фоиз
Маъруза машғулот дарсини таҳлил қилишда иштирок этган профессор-ўқитувчилар:
1. М.Х.Шомирзаев –“Технологик таълим” кафедраси мудири
2. Ш.Ч.Турсунов –“Технологик таълим” кафедраси доценти
3. Х.Ч.Дусяров – «Технологик таълим” кафедраси доценти
4. Ф.У.Қаршиев – «Технологик таълим” кафедраси доценти
5. Ф.Х.Муқимова – «Технологик таълим” кафедраси катта ўқитувчиси
6. А.Ж.Қурбонов – «Технологик таълим” кафедраси катта ўқитувчиси
7. Р.М.Ҳайдаров –“Технологик таълим” кафедраси ўқитувчиси
8. У.С.Хусанов –“Транспорт тизимлари ва иншоатлари” кафедраси ўқитувчиси
9. Ш.М.Гадаймуратов –“Технологик таълим” кафедра магистри
10. Х.А.Қулмаматова –“Технологик таълим” кафедра магистри
11. Ж.Х.Хайитов –“Технологик таълим” кафедра магистри
Термиз давлат университети Миллий ҳунармандчилик ва кулолчилик факультети «Технологик таълим» кафедраси катта ўқитувчиси А.Т.Умировнинг 5112100-Меҳнат таълим йўналиши, 3-курс 118-218-гуруҳ талабалари учун «Материалларни кесиб ишлаш асбоблар ва дастгоҳлар» фанидан «Ёғочларга ишлов берувчи дастогоҳларда материалларга ишлов бериш” мавзусида тайёрланган 2 (икки) соатлик очиқ дарсига ёзилган
Т А Қ Р И З
Халқ хўжалигининг барча соҳаларида Материалларни кесиб ишлаш асбоблар ва дастгоҳлар фанининг ўзига хос беқиёс ўрни мавжуд. Жамиятнинг барча кўпгина соҳаларида бўлаётган янгиликлар ва ўзгаришлар асосан Материалларни кесиб ишлаш асбоблар ва дастгоҳ технологияларига бевосита боғланган ҳолда ифодаланади ва ундан кейин тадбиқ қилинади, чунки ёғочларни дастгоҳларда кесиб ишлаш орқали хар ҳил буюмлар,мебельлар, қурилиш материаллари тайёрлаш жараёнида асосий ишлов бериш турларидан асосийси бўлиб ҳисобланади. Кафедра катта ўқитувчиси А.Т.Умировнинг тайёрлаган 2(икки) соатлик очиқ дарси ишланмаси худди шу талаблардан келиб чиқиб тайёрланган.
А.Умировнинг «Ёғочларга ишлов берувчи дастогоҳларда материалларга ишлов бериш” мавзусидаги 2(икки) соатлик очиқ дарсини ёритишда ўзига хос методларни танлаган. Маъруза дарсининг мавзусининг долзарблигини, унинг билиш кераклигини, ёғоч материалларни кесиб ишлаш жараёнлари тўғрисида аниқ маълумотлар келтирган ва уларни мутахассис сифатида яхши тушуниш муҳимлигини баён қилиб берган. А.Умировнинг маъруза дарси мавзуси юзасидан илмий ва амалий тушунчаларни берган ва уларни аниқ мисоллар билан равон баён қила олган. Шу билан бир қаторда таянч сўзлар берилган ва уларни қисқача луғавий мазмунини очиб берган.
А.Т.Умиров томонидан тайёрланган 2 (икки) соатлик очиқ дарси мавзуси Олий таълим соҳасидаги Низом ва талаблар асосида тузилган. Очиқ дарси амалда ёғоч материалларни кесиб ишлаш асбоблар ва дастгоҳлар курсини ўқиётган таълим йўналиши талабалари фойдаланишга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |