миллий тизимини яратилиши
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификасия маркази «Ўздавстандарт» Ўзбекистон Республикасининг миллий сертификатлаштириш органидир.
«Ўздавстандарт» қуйидаги масалаларни ҳал килади:
сертификатлаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, сертификатлаштириш ўтказиш юзасидан умумий қоидаларни белгилайди, улар тўғрисида расмий ахборотлар эълон килиб боради;
сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни ҳукумат муҳокамасига такдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда сертификатлаштиришнинг халкаро тизимларига кушилиш тўғрисида карорлар кабул килади, шунингдек сертификалаштириш натижаларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида битимлар тузади, сертификатлаштириш масалалари бўйича бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халкаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш куради;
мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотларнинг руйхатини белгилайди;
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларини ва синов лабораторияларини (марказларини) аккредитасия килади;
сертификатланган маҳсулотларнинг, аккредитасия килинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларининг (марказларининг), экспертларнинг Давлат реестрини юритади;
бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитасия килинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиши устидан ва сертификатланган маҳсулотлар устидан давлат текшируви ва назоратини амалга оширади;
қонун ҳужжатларининг нормалари бузилганлиги учун мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгиларини бекор қилиш органларининг аккредитасия килинганлик тўғрисидаги гувўномаларини бекор килади, синов лабораторияларининг (марказларининг) фаолиятини тугатади;
«Ўздавстандарт» таркибида 26 та булим, сектор, лаборатория, гурухлар, вилоят марказлари, илмий-тадкикот институти, “Эталон” УзИЧБ ва “Стандартлар” дукони мужассамлашган.
«Ўздавстандарт» га карашли турли соҳа ва тармоқларни уз ичига олган, бир хил номдаги булимлар ҳам бор. Буларга стандартлар ва маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича давлат назорати ва улчов воситаларини давлат киёсловидан ўтказиш ва аттестатлаш соҳавий булимлари киради.
Стандартлар ва маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича давлат назорати соҳавий булимлар: огир саноат, машинасозлик, енгил саноат, маъаллий саноат ҳамда агросаноат комплекси доирасида уз фаолиятини амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси карори билан «Ўздавстандарт» вилоятларда марказларини тузиб уларнинг ишларига ҳар тарафлама кумак кўрсатмокда.
«Ўздавстандарт» нинг илмий - услубий маркази этиб – УзТМТИ тайинланган.
УзТМТИ стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида асосий илмий-методик база ҳисобланади ва белгиланган максадларни амалга ошириш учун у:
- стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифати соҳаларида хозирги халкаро талабларга жавоб берадиган миллий илмий база яратади;
- стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва маҳсулот сифати миллий тизимларини яратишда уларнинг илмий ва услубий асосларини ишлаб чиқади;
- маҳсулотнинг рақобатбардошлик кобилиятини таъминлай-диган, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга, инсон соглигини сақлашга, меҳнат хавфсизлигини таъминлашга, мудофаа кобилиятини оширишга қаратилган халкаро ҳужжатлар билан уйгунлашадиган, ҳужжатлар ишлаб чиқади ва жорий этади;
- ушбу соҳалардаги мавжуд ёки учрайдиган муаммоларни тадқиқот қилиш, давлат тилида меъёрий ҳужжатлар, маълумотномалар, лугатлар яратади;
- юқори малакали илмий кадрлар тайёрлайди;
- ушбу соҳаларга тегишли илмий масалалари бўйича халкаро, миллий ва минтакавий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади;
- мутахассисларнинг малакасини оширади;
- сертификатлаштириш соҳасида ишлайдиган эксперт-аудиторлар тайёрлайди ва бошқалар.
Институт ташқил килинганига кўп вақт утмаганлигига карамай Республика ҳаётида катта аҳамиятга эга бўладиган катор ҳужжатлар яратди ва яратмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |