ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ
ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ЖИСМЛНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ
КАФЕДРАСИ
60112200- Жисмоний маданият йўналиши
2 -курс 21/02-гурух талабаларининг 2022-2023-ўқув йилининг 4-семестрида ўтказилган малакавий амалиёт
ҲИСОБОТИ
Термиз-2023
60112200- Жисмоний маданият йўналиши
2-курс 21/02-гурух талабаларининг 2022-2023-ўқув йилининг 4-семестрида ўтказилган малакавий амалиёти юзасидан
ҲИСОБОТ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябр 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёт ҳақида”ги Низомга ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 16 июлдаги 311-сонли буйруғи билан тасдиқланган таълим йўналишлари бўйича давлат таълим стандартлари ва намунавий ўқув режалари талабларига, институт ректорининг 2023 йил 13-январдаги 49-Т сонли буйруғига асосан, 2022-2023-ўқув йили режасига мувофиқ 60112200- жисмоний маданият таълим йўналиши 2-курс 21/02-гуруҳ талабалари 2023 йил 6 февралдан 4 мартга қадар (4 ҳафталик) малакавий амалиётини Термиз шаҳридаги 10-сон умумий ўрта таълим мактабида ўташлари белгиланган. Шуни инобатга олиб талабаларнинг малакавий амалиётига чиқишлари олдидан амалиёт юзасидан семинар тренинг ўтказилди.
Унда “Жисмоний маданият” факультети декани, декан ўринбосарлари, кафедра мудири, кафедра проф-ўқитувчилари ҳамда 2-курс талабалари иштирок этдилар. Семинарда факультет декани О.Бегимқулов сўзга чиқиб, ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган 2-курс талабаларининг ўқув малакавий амалиётга чиқишлари кераклиги ҳақида гапириб, институт ректорининг 2023 йил 13-январдаги 49-Т сонли буйруғини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси мудири И.А Даминов ва амалиёт раҳбари Э.Қурбонмуродовлар сўзга чиқиб жисмоний маданият таълим йўналиши 21/02-гуруҳ талабалари Термиз шаҳридаги 10-сон умумий ўрта таълим мактабида малакавий амалиётни ўташларини таъкидлади.
21/02-гуруҳнинг малакавий амалиётига раҳбар этиб жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси Э.Қурбонмуродов тайинланганлиги айтилди.
Э.Қурбонмуродов талабаларга амалиёт даврида ўқув-услубий, маънавий-маърифий спорт тадбирларида фаол иштирок этишларини ва амалиёт сўнгида улар томонидан тайёрланган ҳужжатлар, жумладан шахсий иш режа, кундалик, дарс сеткаси ва конспекти, синф ҳақида маълумот, дарс баёни, дарс таҳлили, муассаса рахбари томонидан берилган тавсифнома ва талабанинг шахсий ҳисоботларини ёзма шаклда тақдим этишлари лозимлигини айтди.
Жумладан талабалар ўқув танишув амалиёт даврида кенг кўламдаги ўз касбига оид касбий сифатлар, келажак авлодга таълим-тарбия бериш вазифалари ва мақсадига биноан малакавий топшириқни ҳал қилишнинг самарали шакл ва усулларини, малакавий билимларни, дарс ўтишда ахборот технологиялардан ўринли фойдаланиш йўлларини, ўқув машғулотларининг дарс ишланмалари ва режаларини ишлаб чиқишни, синфдан ташқари ишларни режалаштиришни, ўқитувчилар ва шахсий тажрибаларини умумлаштириш ҳамда таҳлил қилишни ўргандилар. Талабалар малакавий амалиётда директор ўринбосарининг, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг шахсий иш режаларини ўргандилар. Ўзларининг шахсий иш режалари асосида дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш, дарсдан ташқари тадбирларда қатнашиш, спорт тўгараклари фаолиятини ташкиллаштиришда иштирок этиш, мактаб ўқитувчиларининг иш тажрибасини ўрганиш, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан таълим-тарбия ҳақида суҳбат ўтказиш, ўқувчиларга малакавий-психологик тавсифнома ёзиш, ўқувчилар билан касбга йўналтириш ишларини олиб бориш, методик бирлашма ишларини ўрганиш, малакавий амалиёт учун меъёрий ҳужжатларини тайёрлаш ва ҳисобот тузиш ишларини ўргандилар.
Шу билан бирга, талабалар амалиёт даврида бажарган ишларини кундалик дафтарига қайд қилиб боришди. Турли мавзудаги маънавий-марифий тадбирларга тайёргарлик кўрдилар ва ташкил қилдилар. Ўқув амалиёт давомида талабалар томонидан амалиётнинг бориши тўғрисида методист ўқитувчи Э.Қурбонмуродовга ҳисобот бердилар.
Амалиёт якунида 21/02-гуруҳ талабалари томонидан ҳисобот тадбири ташкил қилинди. Ҳисобот якунида талабалар берилган вазифаларни ва бажарган ишларини амалиёт даврида қилинган ишлар юзасидан ёзма, ва оғзаки ҳисобот топширишди.
Амалиёт давомида талабаларнинг фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш 5,4,3,2 баҳо асосида амалга оширилди.
Амалиёт жараёнида 21/02 - гуруҳ талабалари қуйидагича ўзлаштиришни қайд этдилар.
№
|
Курс, гуруҳ
|
Жами талаба
|
5 бахо
|
4 бахо
|
3 бахо
|
2 бахо
|
Ўзлашти-риш %
|
Методист
ўқитувчи
|
1
|
Жисмоний маданият
21/02-гуруҳ
|
|
|
|
|
|
|
Э.Қурбонмуродов
|
Амалиёт раҳбарлари: Э.Қурбонмуродов
Do'stlaringiz bilan baham: |