Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/24
Sana22.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#88306
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2.2.-Talimda-ilgor-xorijiy-tajribalar

 
0-5 балл. 
Қиёсий таҳлил: 
Германияда асосий, реал, 
умумлашган мактаблар ва 
гимназиянинг фарқи нимади?
 
1-5 балл. 
Симптом: 
Катаклардан модулга оид сўзларни 
топинг ва мазмунини 
тушунтиринг.
а 
р 
о 
п 
р 
х 
о 
р 
и 
ж 
ў 
м 
т 
б 
т 
в 
а 
ў 
т 
а 
е 
с 
л 
к 
ъ 
б 
о 
д 
е 
л 
и 
ф 
и 
й 
и 
н 
а 
р 
с 
м 
а 
в 
у 
а 
и 
р 
и 
в 
и 
б 
л 
й 
ч 
т 
ю 
ь 
ш 
и 
ь 
д 

0-5 балл. 
Амалий кўникма:
Дифференциал 
таълим 
иқтидорли 
ёшларни аниқлашда асосий омил 
эканлигини исботланг. 
 
1-5 балл. 
 


3
Назорат саволлари: 
1. Ривожланган давлатлар таълим тизимининг ўзига хосликларини 
тушунтиринг. 
2. Японияда мактабгача ва бошланғич таълим, ўрта ва катта мактаб 
таълим тизими, Давлат университетларига кириш қоидалари ҳақида 
маълумот беринг. 
3. Японияда “Дзюку” тўлдирувчи мактабларнинг мазмун моҳиятини 
баён этинг.
4. Германия Федерал Ерларида таълим тизимининг умумий ва фарқли 
жиҳатларини кўрсатинг.
5. Германияда таълим тизими босқичлари ҳақида гапиринг. 
6. Германияда мактаб типлари: бошланғич таълим, йўналишли 
таълим, асосий, реал мактаблар, гимназия, фан ва классик гимназияларнинг 
фарқини тушунтиринг. 
7. Германияда бирлашган (умумий) мактаб турлари: кооператив ва 
интеграциялашган мактаблар ҳақида маълумот беринг. 
8. Жанубий Кореяда мактабгача, бошланғич, ўрта ва юқори таълим 
ҳақидаги билимларинигизни гапириб беринг. 
9. Жанубий Кореяда касб-ҳунар таълими ва олий таълим ҳақида 
гапиринг. 
10. Канада давлати таълим тизимининг ўзига хосликлари ҳақида 
маълумот беринг.
11. Бельгия таълим тизимида 4 типдаги ўрта мактабларнинг фарқини 
айтинг. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. 
Richard Arum, Melisa Velez. Inproving Learning Enviroment: Schol 
Discipline and Comporative Perspektive. Stanford Universiy Press, USA 2012. 
2. 
H.Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. HandbookFor teaching and Learning 
in Higher Education.
New York, Routledge, 2009. 


3
3. 
Higher education in japan. Higher Education Bureau, Ministry of 
Education, Culture, Sports, Science and Technology. 3-2-2 Kasumigaseki, 
Chiyoda-ku, Tokyo 100-8959, Japan Tel: +81-3-5253-4111 (Reception) 
4. 
Eduscol. education.fr./ dossiers. School Education in Franse. ISBN 
978-92-9079-921-4 Available for free downloading from the CEPS website 
(http://www.ceps.eu) © CEPS, 2009 
5. 
http://cache.media.eduscol.education.fr/file/dossiers/07/3/2013_Schoo
l_Education_in_France_244073.pdf. 
6. 
Florian Geyer. The Educational System in Belgium CEPS Special 
Report/September. ISBN 978-92-9079-921-4 Available for free downloading from 
the CEPS website http://www.ceps.eu)© CEPS, 2009. 
7. 
7.Improving Learning Environments: School Discipline and Student 
Achievement in Comparative Perspective (Studies in Social Inequality) Hardcover-
June 13, 2012 
8. 
Абдуқодиров А.А., Астанова Ф.А., Абдуқодирова Ф.А. “Case-
study” услуби: Назария, амалиёт ва тажриба.-Т.:Тафаккур қаноти, 2012.-131 б. 
9. 
Абдуқодиров 
А.А., 
Пардаев 
А.Х. 
Таълим 
жараёнини 
технологиялаштириш назарияси ва методологияси.-Т.:Фан ва технология.-
102 б. 
10. Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х. Педагогик технологияга оид 
атамаларнинг изоҳли луғати.-Т.:Фан ва технология.-43 б. 
11. Ишмуҳaмедов Р. Тaълимдa инновaция.-Т.:Фaн, 2010. 
12. Ишмуҳaмедов Р. Тaрбиядa инновaцион технологиялaр.-Т.: Фaн, 
2010.
13. Копченков В. Новая профессия-фасилитатор онлайн-сообществ.// 
http://community.sk.ru/press/reading/b/buildabusiness/archive/2013/03/28/novaya-
professiya-_1320_-fasilitator-onlaynsoobschestv.aspx 
14. Очилов М. Янги педагогик технологиялар.-Қарши, 2000. 
Сaидaхмедов Н.С. Янги педaгогик технологиялaр.-Т.: Молия, 2003.


3
Интернет ресурслар 
1. 
www. tdpu.uz 4. www. pedagog.uz 
2. 
www. ziyonet.uz 5. www. edu.uz 
3. 
tdpu-INTRANET. Ped 
2-Амалий машғулот: 
Индивидуал ва дифференциал таълимнинг ўзига 
хосликлари. Тўлдирувчи таълим. 
Ишдан мақсад: Чет эл таълим тараққиётининг асосий йўналишлари ва 
унинг муҳим соҳаларидан бири бўлган табақалаштириб ўқитиш масалалари 
билан танишиш, унинг ижобий томонларидан Ўзбекистон таълим тизимида 
фойдаланиш ҳақида қарашларга эга бўлиш. 
Масаланинг қўйилиши: 
Педагогик жараёнда талабаларга индивидуал ва дифференциал 
ёндашув шахс ривожланишида муҳим омил ҳисобланади, чунки айнан 
шундай ёндашув ёшлардаги иқтидор ва қобилиятни кўра билиш, шахс 
ривожланишига шароитлар яратишни назарда тутади. 
Ишни бажариш учун намуна. 
Босқичлик дифференция технологиясидан фойдаланишнинг асосий 
мақсади ҳар бир талабани ўзининг имкониятлари ва қобилиятлари 
даражасида ўқитиш бўлиб, натижада ҳар бир таълим олувчи ўз иқтидорига 
кўра билим олиш ва шахсий салоҳиятини амалга ошириш (қўллай олиш) 
имкониятига эга бўлади. Мазкур технология жараёнини янада самаралироқ 
бўлиш. 
Индивидуал ва дифференциал ўқиш бир хил эмас. Дифференциал 
таълим –ўқув жараёнини ўқувчилар гуруҳининг етакчи хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш бўлса, индивидуал таълим ҳар бир 
ўқувчининг қобилияти, иқтидорига қараб берилади. Ишни самарали 
ташкил қилиш учун дастур, дарслик, дидактик материалларнинг янги 
вариантлари яратилади.


3
Дифференциал, яъни табақалаштирилган таълим сўзи лотин тилидан 
“дифферент”, бутунни қисм, шакл, босқичларга бўлиш маъносини англатади. 
Кейинги йиллар тажрибаси шуни кўрсатадики, таълим олувчи учун энг қулай 
шароитларни таъминлайдиган ўқув жараёни бу дифференциал таълимдир.
Дифференциал таълимнинг мақсади: ўқувчиларнинг индивидуал 
хусусиятларини, яъни иқтидори ва қобилиятини ҳисобга олиб ўқув 
жараёнини ташкил қилиш. 
Дифференциал таълимнинг вазифалари: ўқувчининг ўзига хослиги 
(индивидуаллигини) кўриш, ўз кучига ишонишга ёрдам бериш. 
Дифференция таълим ўқитувчилардан ўқувчиларнинг индивидуал 
қобилиятлари ва ўқиш имкониятларини (диққат, фикрлаш, хотира ва 
бошқаларнинг ривожланиш даражаси), аниқ фанлар бўйича билим, кўникма, 
малакалар даражасини ташкиллаштиришни ўрганишни талаб қилади, бу эса 
коррекцион самарага эришиш мақсадида келгуси индивидуаллаштиришни 
амалга ошириш имконини беради. 
Болалар мактаб дастурларини ўрганишга турли тайёргарлик билан 
келишади. Статистикага мурожаат этадиган бўлсак, ўқувчиларнинг 65% 
мактабга бир хил психик ривожланиш билан келади ва бу меъёр 
ҳисобланади; 15% - кам ёки кўп даражада бу босқичдан ўтади; 20% болалар, 
аксинча кам бўлади. 
Амалиёт тасдиқлашича, ривожланишнинг барча босқичлари бўйича 
маъёрий кўрсаткичга эга бўлган болалар фақат китобларда бўлади. Одатда 
ҳар бир болада у ёки бу оғишишлар (оз миқдорда бўлса ҳам) бўлиб, 
келгусида ўқишдан орқада қолишга олиб келиши мумкин.
Ўқувчиларнинг мактабдаги ўқув жараёнига тайёргарлик даражаси бир 
хил эмас ва йилдан-йилга кўрсаткич пасайиб кетмоқда. Баъзиларда 
тайёргарлик даражаси кейинги ўқишдаги муваффақиятларига мос келади, 
баъзиларида меъёрга аранг етиб боради. 
Дифференциал ёндашувни амалга ошира туриб, ўқитувчи қуйидаги 
талабларга амал қилиши керак: 


3
- ўқувчилар учун яхши муҳитни яратиш; 
- ўқувчилар ўзидаги имконияти ва қобилиятига кўра ўқиши, ундан нима 
кутилаётгани ҳақида тасаввурга эга бўлиши, ўқув жараёнида мотивация 
бўлиши учун ўқувчилар билан яқиндан мулоқотда бўлиши керак; 
- турли даражадаги таълим олувчиларга уларнниг имкониятларига мос 
дастурларни эгаллашлари таклиф этилади. 
Турли 
босқичли 
таълим 
учун 
ўқитувчилар 
қуйидагилардан 
фойдаланадилар: 
- топшириқ билан бирга озгина ёрдам элементлари мавжуд бўлган 
маълумот-карточкалар; 
- кўнгилли бажариш учун муқобил топшириқлар; 
- ўқувчилар томонидан мазмуни ёритилган топшириқлар; 
- фаолиятнинг 
рационал 
усулларини 
эгаллашга 
ёрдам 
берувчи 
топшириқлар. 
Таълимнинг турли босқичли дифференцияси ўқув жараёнининг турли 
босқичларида 
кенг 
қўлланади: 
янги 
материални 
ўрганиш, 
дифференцияланган уй вазифаси, дарсда билимлар ўлчови, ўтилган мавзуни 
эгаллаганликни жорий текшириш, мустақил ва назорат ишлар, хатолар 
устида ишлаш, мустаҳкамлаш дарслари. 
Қуйида дифференциал таълим усуллари (уй вазифасини сўраш, 
гапириб бериш ва баҳолаш)ни кўриб ўтамиз. 
Ўқувчилардан уй вазифасини сўраш усуллари. 
Кўпинча дарсларда уй вазифаси сўралганда ўқувчилар билимидаги 
камчиликлар қидирилади. Аслида ютуқ, билим, малакалари аниқланиши 
керак, зеро уй вазифаси сўралганда асосий вазифа ўргатиш, ёрдам бериш ва 
қўллаб-қувватлашдир. 
1-усул. Бирдамликдаги сўров. 
Доскага чиққан ўқувчи уй вазифаси топшириғини бажара олмайди. 
Гуруҳ жамоасига мурожаат қилиб бу топшириқни ким бажаради, деб 
сўралади-ю, хоҳловчилар ичидан жавоб берувчи билан яхши муносабатда 


3
бўлган ўқувчи танланади ва ўртоғига шивирлаб мавзуни тушунтиришга 
ёрдам бериш сўралади. 
Айнан шундай, лекин бироз ўзгартирилган вариант: доскага чиққан 
ўқувчига мавзу, муаммо топшириқ берилади, ўзи гуруҳдан ёрдам бериш 
мумкин бўлган ўқувчини танлайди, керакли қўлланмалар, дафтар ва 
дарсликларни олиб, охирги столга ўтириб, 15 дақиқа тайёрланади, шундан 
кейин ўз тренерлари иштирокида ўқитувчига вазифаларни топширади. 
2-усул. Ўзаро сўров.
Гуруҳдан 3та ўқувчи “5”,”4”,”3” баҳога даъвогар ўқувчилар билан 
савол-жавоб ўтказиш учун уч қатор бўлиб ўтиради. “3” баҳога жавоб берган 
ўқувчи “4” баҳога ҳаракат қилиш учун кейинги қаторга ўтади. 
3-усул. Сокин сўров. 
Ўқитувчи ўқувчиларга умумий вазифа беради. Ўзи эса бир ёки бир 
неча ўқувчидан паст овозда суҳбат-сўров ўтказади. 
4-усул. Идеал топшириқ. 
Ўқитувчи аниқ уй вазифасини бермайди, лекин ўқувчилар ўтилган 
мавзуга оид ўзлари топшириқ тузадилар ва бажарадилар. 
Уй вазифасини бериш усуллари. 
Жуда кўп ҳажм ва қийинликдаги уй вазифасини бериш бу ўзини 
оқламайдиган усулдир. Уй вазифасини беришда билимларни мустаҳкамлаш 
учун максимал фойда келтирадиган усуллардан фойдаланиш лозим бўлади: 
1-усул. Уй вазифасининг уч босқичи. Бу усулда ўқитувчи бир вақтнинг 
ўзида уч босқичда уй вазифасини беради. Биринчи босқич-мажбурий 
минимум. Бу вазифанинг хусусияти-барча ўқувчиларга тушунарлилиги ва 
бажара олишида.
Иккинчи босқич-машқ вазифалари. Бу вазифаларни фанни яхши 
билишни истайдиган ва дастурни қийинчиликсиз ўзлаштирадиган ўқувчилар 
бажарадилар. Бу ўқувчилар 1-босқичдаги вазифаларни бажаришдан озод 
бўладилар. 


3
Учинчи босқич-дарснинг мавзуси, синфнинг тайёргарлигига кўра 
ўқитувчи томонидан қўлланилади. Бу-ижодий топшириқ. Бу вазифа ихтиёрий 
бажарилади ва ўқитувчи томонидан юқори баҳо ва олқишлар билан 
рағбатлантирилади. 
Ижодий топшириқлар қўлами жуда ҳам кенг бўлиш мумкин:
- ўқув материаллари бўйича ҳикоялар, эсселар; 
- чайнвордлар, кроссвордлар, сканвордлар; 
- ўқув комикслари; 
- плакатларда таянч чизмалар; 
- формулалар ва ҳ. 
2-усул. Катта ҳажмли вазифа. 
Ўқувчиларга кераклича узоқ муддат ичида катта ҳажмли вазифа 
берилади. Масалан, ўқувчилар 50 вазифадан 20тасини бажариши керак. 
Ўқувчининг вазифани мустақил танлаши ўз-ўзини реализация қилиш 
имконини бериш билан бирга муҳим психологик самара ҳам беради. 
3-усул. Ўқувчининг ўзи ўқитувчи. Дарснинг охирги 10 дақиқасида 
ўқувчиларнинг ўзига уй вазифасининг қизиқ шакл ва мазмунларини ўйлаб 
топиш вазифаси юкланади. Ким ўзи учун қандай вазифани ўйлаб топган 
бўлса, ўша вазифани бажаради. Ким вазифа топмаган бўлса, унга ўқитувчи 
вазифа беради. 
Баҳолаш усуллари. 
Ўқувчилар билимини баҳолаш пайтида объектив баҳолашда ҳиссий 
босиқлик, баҳоларни эълон қилишда ҳайрихоҳлик талаб қилинади, муҳими 
дарсда қўйилган баҳо ўқувчининг кейинги ўқиши учун стимул бўлиши керак. 
1-усул. Баҳо-белги эмас. 
Фақат сонлар билан эмас, сўзлар, оҳанг, имо-ишоралар билан баҳолаш 
назарда тутилади. 
Вариант: Ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан қийинроқ, лекин ечиш 
мумкин бўлган вазифани беради. 10 минутдан сўнг ўқувчилар вазифани 
бажарадилар. Шунда ўқитувчи: “Хўш, нима қилсам экан, сизлар менинг 


3
бажарилмаган топшириқлар фондимни йўққа чиқаряпсизлар! Кейинги сафар 
энди...” деган ҳазиломуз сўз билан навбатдаги топшириқни беради. 
2-усул. Рейтинг. 
Вазифани бажариб бўлгач, ўқувчи ўзига баҳо қўяди. Шу ишга ўқитувчи 
ҳам баҳо қўяди. Каср сон чиқади: 4/5. Бунда ўқитувчининг вазифаси-
ўқувчининг ўз меҳнатини баҳолашни ўргатишдан иборат. Бу усул баҳолаш 
мезонларига кўникиш даврида қўлланади, оз муддатдан кейин каср ва 
махраж сонлар тенглашади. 
3-усул. Ишонч кредити. 
Баҳо баҳсли бўлган ҳолатларда баҳони “кредит”га қўямиз. Бунда 
ўқитувчи: “Сенинг билиминг “5” баҳо қўйишга озгина етмаяпти. Лекин, 
менимча, сен озроқ ҳаракат қилсанг шу баҳони ола оласан. Шунинг учун 
сенга “5” баҳо кредитга қўяман, кейинги чорак/семестрда қанчалик 
хақлигимиз аниқ бўлади. 
4-усул. Рағбат тизими. 
1-вариант. Кейинга сурилган баҳо варақаси. 
Ўқувчига паст баҳо қўйишни истамаган ўқитувчи ўқувчига қайси 
мавзуни ўзлаштиролмаганлигини варақага ёзиб беришни сўрайди. Кейинги 
савол-жавобда шу варақада ёзилган мавзуни топшириш сўралади. 
2-вариант. Кенгайтирилган баҳо. 
Сонли баҳо билан бирга, ўқувчининг муваффақиятлари ва унга бўлган 
муносабат кўрсатилади.
3-вариант.
Қуйидагилар баҳо ўрнини босиши мумкин: 
- кичик ёрлиқ; 
- ташаккур хати ёки “Дарсдаги ғалаба учун”, “Кичик кашфиёти учун”, 
“Дўстга ёрдами учун” деган дипломлар; 
- дафтарларга ташаккурнома ёзиш; 
- китоб бериш ва ҳ. 


3
Хулоса қилиб айтганда, юқорида берилган усуллардан буниси энг 
муҳими деб айтиш мумкин эмас. Камалак бир рангдан иборат бўлмаганидек, 
усуллар бир-бирини тўлдирса “усуллар камалаги” ҳосил бўлади. 
Тўлдирувчи таълим. Дифференциянинг муҳим йўналиши бу 
тўлдирувчи таълим бўлиб, ўзлаштира олмайдиган ўқувчиларга нисбатан 
қўйилган қўшимча педагогик ҳаракат ҳисобланади. Тўлдирувчи таълим -
ўқувчиларнинг қониқарсиз тайёргарлиги, ўзлаштиролмаслигига қарши 
жавобдир. Таълим дастури раҳбарларининг бир овоздан таъкидлашича, 
доимий ва масштабли тўлдирувчи таълимга ассигнования, яъни маблағ 
етарли бўлса, унинг самараси янада юқори бўлади. Тўлдирувчи таълим 
амалиёти мактаб ва оила ҳамкорлигини назарда тутади, психология, 
ориентация, индивидуал ёндашув бўйича мутахассисларни жалб қилади. 
Тўлдирувчи таълим шаклларидан бири бир синфда такрор ўқийдиганларга 
таълим беришдир.
АҚШда бошланғич мактабларда бир синфда икки йил ўқиш деярли 
йўқ. Францияда синфда қолиш бошланғич мактабнинг юқори синфларда, 
коллеж ва лицейларда мавжуд. Бошланғич мактабда қайта ўқиш ҳақидаги 
қарорни ўқитувчилар, ўрта ўқув муассасаларида ота-оналар розилиги билан 
ўқитувчилар қабул қиладилар. Агар ота –оналар норози бўлса, масалани 
махсус комиссия ҳал қилади. 
Японияда синфда қолиш ҳолати унчалик кўп учрамайди. Японияда 
ким тўлиқ умумий таълим олмоқчи бўлса, оддий мактаб билан 
чегараланмайди. У албатта тўлдирувчи таълим учун хусусий репетитор 
мактаби-дзюкуга боради. Дзюкуда кўпинча иқтидорли талабалар дарс 
беради. 
Мактаб 
битирувчилари 
ва 
омадсиз 
абитуриентлар 
учун 
репетитиорлик 
муассасалари-ебъекулар 
университетга 
тайёргарликка 
йўналтирилган. Нуфузли Токио ебъекуларида ҳар йили 150.000гача 
ўқувчилар таҳсил оладилар. Ўқитувчилар таркибида етакчи университет 
профессорлари бор. Дзюку ва ебъеку хизматларига мурожаат қилишдан 
мақсад қандай қилиб бўлса ҳам олий маълумотли бўлишга интилишдир. Ота 


3
–оналар болаларини тўлдирувчи таълимга беришининг сабаби оддий 
мактабнинг камчиликлардан холи эмаслиги, дзюкуда ўқувчиларга персонал 
эътибор берилиши боланинг мустақил шуғуллана олмаслиги, ўзларининг 
ёрдам беролмасликлари деб тушунтирадилар. 
Назорат саволлари: 
1.Интеграцион ва дифференциал таълимнинг мақсад ва вазифаларини 
айтинг.
2.Хориж таълим тажрибасида дифференциал, интегратив таълимнинг 
мазмун моҳиятини баён этинг. 
3. Ривожланган давлатлар тажрибасида масофавий таълим масалалари 
ҳақида маълумот беринг. 
4. Хориж мамлакатларида тўлдирувчи таълим, махсус таълим турлари 
ҳақида фикрингизни баён этинг. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Richard Arum, Melisa Velez. Inproving Learning Enviroment: Schol Discipline 
and Comporative Perspektive. Stanford Universiy Press, USA 2012. 
2. 
H.Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. HandbookFor teaching and Learning 
in Higher Education.
New York, Routledge, 2009. 
3. 
Higher education in japan. Higher Education Bureau, Ministry of 
Education, Culture, Sports, Science and Technology. 3-2-2 Kasumigaseki, 
Chiyoda-ku, Tokyo 100-8959, Japan Tel: +81-3-5253-4111 (Reception) 
4. 
Eduscol. education.fr./ dossiers. School Education in Franse. ISBN 
978-92-9079-921-4 Available for free downloading from the CEPS website 
(http://www.ceps.eu) © CEPS, 2009 
5. 
http://cache.media.eduscol.education.fr/file/dossiers/07/3/2013_Schoo
l_Education_in_France_244073.pdf. 
6. 
Florian Geyer. The Educational System in Belgium CEPS Special 
Report/September. ISBN 978-92-9079-921-4 Available for free downloading from 
the CEPS website http://www.ceps.eu)© CEPS, 2009. 


3
7. 
7.Improving Learning Environments: School Discipline and Student 
Achievement in Comparative Perspective (Studies in Social Inequality) Hardcover-
June 13, 2012 
8. 
Абдуқодиров А.А., Астанова Ф.А., Абдуқодирова Ф.А. “Case-
study” услуби: Назария, амалиёт ва тажриба.-Т.:Тафаккур қаноти, 2012.-131 б. 
9. 
Абдуқодиров 
А.А., 
Пардаев 
А.Х. 
Таълим 
жараёнини 
технологиялаштириш назарияси ва методологияси.-Т.:Фан ва технология.-
102 б. 
10. Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х. Педагогик технологияга оид 
атамаларнинг изоҳли луғати.-Т.:Фан ва технология.-43 б. 
11. Ишмуҳaмедов Р. Тaълимдa инновaция.-Т.:Фaн, 2010. 
12. Ишмуҳaмедов Р. Тaрбиядa инновaцион технологиялaр.-Т.: Фaн, 
2010.
13. Копченков В. Новая профессия-фасилитатор онлайн-сообществ.// 
http://community.sk.ru/press/reading/b/buildabusiness/archive/2013/03/28/novaya-
professiya-_1320_-fasilitator-onlaynsoobschestv.aspx 
14. Очилов М. Янги педагогик технологиялар.-Қарши, 2000. 
Сaидaхмедов Н.С. Янги педaгогик технологиялaр.-Т.: Молия, 2003.
Интернет ресурслар 
1. 
www. tdpu.uz 4. www. pedagog.uz 
2. www. ziyonet.uz 5. www. edu.uz 
3. tdpu-INTRANET. Ped 
3-Амалий машғулот: 
Жаҳон мамлакатларида таълим тизимига замонавий 
ёндашувлар: интеграцион таълим. Махсус таълим. 
Ишдан мақсад: Жаҳон мамлакатларида таълим тизимига замонавий 
ёндашувлар: интеграцион таълим тизимини мақсади ва махсус таълим 
тизимини тахлил қилиш. 


3
Масаланинг қўйилиши: Жаҳон мамлакатларида таълим тизимига 
замонавий ёндашувлар, интеграцион таълим тизимини мақсади ва махсус 
таълим 
тизимини 
шаклланишидаги 
ўрни 
мавзусидаги 
билим 
ва 
тасаввурларини ривожлантириш. 
Ишни бажариш учун намуна. Интеграциялаш мобайнида бир-бирига 
боғлиқлик ҳажми ошади ва тартибга тушади, шу тизим қисмларининг 
ишлаши ва ўрганиш объектининг яхлитлиги тартибга солинади. Замонавий 
дидактика 
ва 
методикада 
таъкидланишича, 
ўқувчиларни 
ўқитиш, 
ривожланиши ва тарбиясининг муваффақиятлари уларда дунё бирлиги 
ҳақида тушунчани шаклланганлигини, ўз фаолиятларини умумий табиат 
қонунлари асосида йўлга солиш заруриятини тушунишлари, табиатшунослик 
курсида фанлараро ва фанлар ичидаги алоқаларни еча олишлари билан 
боғлиқ. Таълимдаги интеграция ўқув фанлари мазмунини конструкциялашга 
тизимли ёндошиш орқали кўриб чиқилади. 
Кейинги пайтда мактаб таълимини интеграциялаш тўғрисида кўп сўз 
юритилмоқда. Олимлар ва амалиётчи ўқитувчилар болаларда қандай қилиб 
дунё тўғрисидаги яхлит тушунча хосил қилиш ва турли фанлар бўйича 
билимларни яқинлаштириш учун бир бутун дастурни тузиш тўғрисида бош 
қотиришяпти. Бир бирига яқин бўлган фанларни бирлаштирувчи курслар 
ташкил 
этиш 
харакатлари 
бўлмоқда. 
Масалан, 
математика 
ва 
конструкциялаш, тасвирий санъат ва бадиий меҳнат. Бу курсларнинг 
самарадорлиги тўғрисида ҳорижий педагогларнинг кўп йиллик ишлари 
бўйича баҳолаш мумкин. Зеро, интеграцияланган курслар чет эл мактаблари 
учун одатий ҳолга айланган.
Чет эл тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, табиат ва жамият 
ҳақидаги билимларни ривожлантириш учун асос бўлувчи интеграцияланган 
фанлар кўпгина мамлакатларнинг ўқув дастурларига киритилган. Бу 
экологик йўналишга эга бўлган интеграцияланган фан бўлиб, жаҳон 
ҳамжамиятида 
ўқувчиларга 
атроф-муҳитга 
жавобгарликни 
шакллантиришнинг асосий воситаси эканлиги тўғрисида хабар беради. 


3
Ҳозирги кунда интеграциянинг бир неча усуллари қўлланилади. 
Биринчиси, бир нечта фанларни бир фанга бирлаштириш. Шу масаладаги 
1988 йилда чоп этилган халқаро педагогик тажриба якунларига бағишланган 
тадқиқот кўпгина хорижий мамлакатлар бошланғич мактабларининг 
интеграцияланган курслари бўйича фойдали манба бўлиб қолди. Курснинг 
мақсади болани дунё билан суҳбатга тортиш, инсон, табиат, жамият, фан, 
санъат билан суҳбатлашишга фақат одамлар суҳбатлашадиган тил билангина 
эмас, ҳайвонлар, ўсимликлар тили билан, рассомлар, мусиқачилар, олимлар 
фойдаланадиган тил билан таништиришдир.
Кичик мактаб ўқувчисига фикр доираси кенг бўлган мулоқот 
санъатининг бошланғич саводини эгаллашда ёрдам бериш муҳимдир. Бу 
савод ўзида одамлар билан мулоҳотдан тортиб (тенгдошлар, катта 
ёшдагилар, кичик ёшдагилар) ўз-ўзи билан мулоқотдан то атроф-муҳитдаги 
ҳодисалар билан мулоқотни қамраб олади.
Интеграцион курснинг мақсадидан яна бири-ўзи ишлаётган олам 
ҳақида нарса ва ходисалар орасидаги боғлиқлик, ўзаро ёрдам, моддий ва 
маданиятнинг турли туманлиги хусусида кенг ва энг асосийси, инсоннинг 
ички (маънавий) ва ижтимоий дунёси, оламда хукм сурувчи қонунлар 
(табиий, илмий, тарихий, ахлоқий) ҳақида тушунча бериш. Асосий урғу 
фақат маълум билимларни эгаллашга эмас, балки тасвирий фикрларни 
ривожлантиришга берилади. Оламнинг умумий кўриниши товушлар, 
тасвирлар, ранглар орқали таништирилади, бола эса ҳам дунёни, ҳам ўзини 
ўрганувчи, текширувчи ўрнига қўяди.
Интеграцион таълимнинг тузилиши қандай? Интеграцион таълимнинг 
интегративлиги унинг тузилишига хос хусусиятларини белгилаб беради. Йил 
учун умумий бўлган бир мавзу, ҳар чоракнинг асосий мавзусида ўз ривожини 
топади. Шундай қилиб, курс асосига қўйилган ғоялар (фикрлар)нинг 
горизонтал ҳаракати амалга оширилади. Худди шу йўл билан вертикал 
ҳаракат ҳам амалга оширилади (синфдан синфга), бунда бир мавзу боланинг 
ўсишига қараб, мураккаблашиб боради, интегративлик инсоннинг олам 


3
билан ўзаро алоқаларида акс эттирувчи мавзуларига киритилган: бола 
идрокида ноъмалум бўлган узоқ олам билан (космос, юлдузлар,ер курраси, 
катта бўшлиқлар ва вақт қадри) яқин олам (микроолам, уй олдидаги 
ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёси, она-ватан табиати ва бошқа мамлакатлар 
табиати). Инсонлар олами билан (турли мамлакатлар ва маданиятлар, 
цивилизация марказлари, инсоннинг инсон ва жамият билан муносабатлари, 
инсоннинг ички дунёси); маданий дунёси билан (халқ ижоди, рассом ва 
олимлар ижоди, маънавий қадриятларни сақловчи одамларнинг ишлари). 
Шу оламлар ичра саёҳатнинг мавжудлик қонуниятлари, тилларнинг 
ўзига хос хусусиятларини очиш интегратив таълимнинг асосий мантиғидир. 
Интегратив 
таълим 
оддийликдан 
мураккабликка, 
билишдан 
илмга, 
тартибсизликдан уйғунликка, чаққонликдан моҳирликка ва ижодга бўлган 
ҳаракатни таклиф қилади. Ўқувчи дунё яралишининг “ғиштчалари” билан 
танишади, оламнинг бошланишига, инсоннинг ерда пайдо бўлишига 
мурожаат қилади. Сўзлар, сонлар сири, яшил барг, қадимий афсоналар 
жумбоқларни очиш юзасидан фикрлайди, ўқувчи макон ва замон бўйлаб 
саёҳатга отланади. Шундай қилиб, бола ҳар куни очиш керак бўлган 
оламнинг гўзаллиги ва турли-туманлигини ҳис қилади.
“Мураккаб дунёқарашлар илмий, бадиий ғоялар ўқувчи тушуниши 
учун қулай, тасвирли мавзуларда ўз аксини топган, улар йил мундарижасини 
тузишга имкон беради. Бир тартибга солинган тизим интеграцион 
таълимнинг 
ўзига 
хос 
хусусиятидир.”
22
Мактабда 
йил 
ва 
чорак 
мундарижасига турли эртак қаҳрамонларининг киритилши ҳам шу мақсадга 
хизмат қилади. Улар мавзудан мавзуга етаклаб, янги нарсаларни билиб 
олишга ёрдам беради.
Чет эллик олимлар интеграцион таълимнинг курсларини ташкил этиш 
зарурлиги ҳақида фикр билдиришмоқда. 
22
http://scholar.urc.ac.ru/courses/Technology/intro.html


3
Болгариялик олимлар табиий-илмий билимларни ўз ичига олган, 10-12 
ёшлик болаларга мўлжалланган интеграцияланган курс яратишди. Шундай 
қилиб, ўқиш, ёзиш ва оғзаки нутқ “Тил санъати”га, тарих, география, 
фуқарошунослик, жамиятшуносликка, физика, кимё, биология, астрономия, 
табиатшунослик ва шу кабиларга бирлаштирилди. Интеграциянинг бундай 
усулидан тўлиқсиз ва тўлиқ ўрта мактабларда қўлланилади. АҚШдаги ўрта 
мактабларнинг юқори синфларда физика, кимё, география, геология, 
кристаллография, тупроқшунослик ва шу кабиларнинг ўз ичига олувчи “Ерни 
ўрганиш” фани киритилган. Чехия, Словакияда ҳам шундай умумлаштирувчи 
интеграцияланган “фуқаро тарбияси” деб номланган курс юқори синфларда 
киритилган. 
Шундай қилиб, бир қатор мамлакатлар тажрибалари кўрсатишича, 
интеграцияланган курслар қулай шакл бўлиб қолди. Мактабда ўқитиладиган 
фанларни бир бутун тизимли равишда ўқитиш имконияти туғилганга 
ўхшайди. Лекин шундай савол туғилади: бу курсни қандай ўқитувчи 
ўқитиши мумкин? Бундай курслар яратилишининг ўзи юқори малакали 
жамоани талаб қилади. Зеро, уни ўқитиш учун юқори малакагина эмас, балки 
ўта билимдонлик керак. Бундай ўқитувчини ким тайёрлаб беради?
Ким шундай мураккаб кўп предметли ўқув курсини олиб борувчи 
ўқитувчини моддий ва маънавий жиҳатдан қизиқтира олади? Бу саволлар ҳал 
қилинмас экан, интеграциянинг бу усули кўзда тутилган натижаларни 
бермайди. Дарс ижодий, эркин бўлиши билан бирга яҳлит, мантиқан кетма-
кет, ўзига хос методикага эга бўлади. Дидактик тизимда предметлараро 
асосда интеграциялаш ўқитувчи (таълим бериш) ва ўқувчи (таълим олиш) 
ҳаракатларининг мос келишини кўзда тутади. Иккала фаолият ҳам умумий 
тузилишга эга: мақсадлар, сабаблар, мазмун, воситалар, натижалар, назорат. 
Бироқ ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятларининг мазмунида фарқ бор. 
Мақсадли босқичда ўқитувчи умумий мақсадни қўяди. Ўқувчилар 
ўқитувчи бошчилигида предметлараро боғлиқликларни тушуниб етишлари, 
турли предметларда керакли билимларни танлаб олишлари керак, бунда улар 


3
ўз эътибор фикрларини фақат умумий билимларни ўзлаштиришга эмас, 
балки, кўчириш, таҳлил қилиш, шахснинг белгилари ва қизиқишларини 
ривожлантиришга қаратишлари керак. 
Исботлаш босқичида ўқитувчи ўқувчиларни дунёқарашини ўстирувчи 
билимларга, 
турли 
предметлар 
тушунчаларини 
умумлаштиришга 
рағбатлантиради. Ўқувчилар ўз ҳаракатларини, дунёқарашини кенгайтирувчи 
билимларга қизиқишга йўналтирадилар.
Фаолиятнинг мазмун босқичида ўқитувчи янги ўқув материалларни 
киритади, шу билан бирга интеграцион далиллар, тушунчалар, муаммолар 
мажмуи даражасидаги бошқа предметлардан олинган таянч билимларни 
жалб қилади. Ўқувчилар умумпредметли тушунча, муаммоларни умумий 
билимлар даражасида ўзлаштирадилар. Воситалар танлаш босқичида 
ўқитувчи турли фанлар бўйича билимларни умумлаштиришга ёрдам берувчи 
кўргазмали воситаларни-дарсликлар, таблицалар, схемалар, саволномалар, 
амалий вазифаларни қўллайди. Ўқувчилар кўчириш, умумлаштириш, 
бириктириш каби характерли интеграцион масалаларни кўргазмали 
воситалар ёрдамида бажарадилар. 
Кейинги босқич - натижа. Ўқитувчи таълим бериш, ривожлантириш, 
тарбиялаш мақсадида интеграцияни амалга ошириш учун педагогик 
билимларни қўллайди. Ўқувчи билимлар тизимида, умумлаштиради ва уни 
амалда қўллайди. Назорат қилиш босқичида ўқитувчи бир-бири билан боғлиқ 
предметлар бўйича ўқувчиларнинг тайёргарлигини баҳолайди, назорат 
қилади, ўзлаштириш сифатини баҳолайди. Ўқувчилар турли предметлар 
бўйича ўз билимларини баҳолайдилар, уларни бирлаштириш кўникмаларини 
назорат қиладилар. 
Текширишлар кўрсатишича интеграл ёндашувни амалга оширишга 
ёрдам берувчи усул ва воситаларга:
- эвристик суҳбатлар; 
- умумий суҳбатлар; 
- экскурсиялар; 


3
- кузатишлар, бадиий асарлар асосида нутқ ўстириш учун ёзилган ижодий 
ишлар; 
- таълимнинг кўргазмали методлари ва ҳ. киради.
Таълимга интеграцион тизимни киритиш яхлит дунёқарашга, ўзидаги 
бор билимларни мустақил тартибга солиш ва турли муаммоларни ҳал 
қилишга ноанъанавий ёндашиш қобилиятига эга бўлган билимдон ёшларни 
тарбиялашда нисбатан кўпроқ ёрдам беради. Таълимни интеграция қилиш 
моҳияти нимадан иборат? Таълимга боғлиқ “Интеграция” тушунчаси иккита 
маънога эга: 
1) Ўқувчида атрофдаги олам тўғрисида яхши тасаввур ҳосил қилиш (бу ерда 
интеграция таълим мақсади сифатида кўрилади).
2) Предметли билимларни яқинлаштириш учун умумий платформани топиш 
(бу ерда интеграция-таълим воситаси). 
Махсус таълим. Жаҳон мактаби иқтидорли ўқувчилардан фарқли 
бўлган ногирон, ақлий ривожланишда меъёрдан оғишган каби анормал 
болалар тақдирига ҳам алоҳида эътибор билан қарайди. Бундай болалар учун 
махсус дифференциал таълим –мактаб фаолиятининг муҳим йўналишидир.
АҚШда 1990 йиллар бошларида 4,5 млн. ногирон болалар жамоат 
мактабларида таҳсил олдилар. Буларнинг ичида энг катта гуруҳни енгил мия 
шикастланиши оқибатида ўқишга қийналаётган болалар ташкил этади. Ундан 
кейин нутқида камчилиги бўлганлар, ақли заифлар, кўр, кар, жисмоний 
ногиронлар ва б. болалар туради. Бу ерда “Ногирон болаларнинг таълими” 
ҳақидаги қонун қабул қилинди ва йирик субсидиялар ажратилди. 
Мактабларда ногирон болалар билан ишлаш бўйича психологлар, 
социологлар ва бошқа мутахассислар ишлай бошладилар. Ногиронларни 
ўқитиш учун янги техника, компьютерлар жорий қилинди. Ногирон 
болаларнинг бир қисми оддий мактабдан ташқарида ўқитилса, бир қисми 
учун алоҳида синфлар ташкил этилди.
Францияда мажбурий таълим ҳақидаги Қонун ногирон болаларга ҳам 
тегишли. Улар оддий мактаб ёки махсус ўқув муассасаларида таълим 


3
олишлари мумкин. Бундай болаларни ўқитиш, мослаштириш масалалари 
билан алоҳида департамент комиссияси шуғулланади. Француз педагоглари 
ногирон болаларни соғлом тенгдошларидан ажратиб эмас, балки бир 
мактабда ўқитиш тарафдоридирлар. Айрим ҳолатлардагина уларни махсус 
таълим муассасаларига жойлаштирадилар
Назорат саволлари: 
1.Интеграцион таълимни ўз фанингиз доирасида қандай амалга 
ошириш мумкинлиги ҳақида фикрингизни билдиринг. 
2.Ўзбекистонда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими ва олий 
таълим тизимидаги ўқув предметларининг интеграциясини таҳлил қилинг. 
3.Ўзбекистонда ва ривожланган мамлакатларда махсус таълим 
тизимини қиёсий таҳлил қилинг.
4.Қуйидаги 
чизмага 
эътибор 
қаратинг. 
Муаммо 
юзасидан 
фикрингизни изоҳлаб беринг. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Richard Arum, Melisa Velez. Inproving Learning Enviroment: Schol Discipline 
and Comporative Perspektive. Stanford Universiy Press, USA 2012. 
2. 
H.Fry, S. Ketteridge, S.Marshall. HandbookFor teaching and Learning 
in Higher Education.
New York, Routledge, 2009. 
3. 
Higher education in japan. Higher Education Bureau, Ministry of 
Education, Culture, Sports, Science and Technology. 3-2-2 Kasumigaseki, 
Chiyoda-ku, Tokyo 100-8959, Japan Tel: +81-3-5253-4111 (Reception) 
4. 
Eduscol. education.fr./ dossiers. School Education in Franse. ISBN 
978-92-9079-921-4 Available for free downloading from the CEPS website 
(http://www.ceps.eu) © CEPS, 2009 
5. 
http://cache.media.eduscol.education.fr/file/dossiers/07/3/2013_Schoo
l_Education_in_France_244073.pdf. 
6. 
Florian Geyer. The Educational System in Belgium CEPS Special 
Report/September. ISBN 978-92-9079-921-4 Available for free downloading from 
the CEPS website http://www.ceps.eu)© CEPS, 2009. 


3
7. 
7.Improving Learning Environments: School Discipline and Student 
Achievement in Comparative Perspective (Studies in Social Inequality) Hardcover-
June 13, 2012 
8. 
Абдуқодиров А.А., Астанова Ф.А., Абдуқодирова Ф.А. “Case-
study” услуби: Назария, амалиёт ва тажриба.-Т.:Тафаккур қаноти, 2012.-131 б. 
9. 
Абдуқодиров 
А.А., 
Пардаев 
А.Х. 
Таълим 
жараёнини 
технологиялаштириш назарияси ва методологияси.-Т.:Фан ва технология.-
102 б. 
10. Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х. Педагогик технологияга оид 
атамаларнинг изоҳли луғати.-Т.:Фан ва технология.-43 б. 
11. Ишмуҳaмедов Р. Тaълимдa инновaция.-Т.:Фaн, 2010. 
12. Ишмуҳaмедов Р. Тaрбиядa инновaцион технологиялaр.-Т.: Фaн, 
2010.
13. Копченков В. Новая профессия-фасилитатор онлайн-сообществ.// 
http://community.sk.ru/press/reading/b/buildabusiness/archive/2013/03/28/novaya-
professiya-_1320_-fasilitator-onlaynsoobschestv.aspx 
14. Очилов М. Янги педагогик технологиялар.-Қарши, 2000. 
Сaидaхмедов Н.С. Янги педaгогик технологиялaр.-Т.: Молия, 2003.
Интернет ресурслар 
1. www. tdpu.uz
2. www. pedagog.uz 
3. www. ziyonet.uz
4. www. edu.uz 
5. tdpu-INTRANET. Ped 


3
4-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. 
Мавзу: Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича хорижий 
тажрибалар: Модулли-кредит тизими. 
Ишдан мақсад: Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича хорижий 
тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш. Модулли-кредит тизимидаги янги 
маълумотларни олиш. 
Масаланинг қўйилиши: модулли ўқитишда ўқув дастурларини тўла 
қисқартирилган ва чуқурлаштирилган табақалаш орқали босқичма-босқич 
ўқитиш имконияти яратилади. Яъни ўқитишни индивидуаллаштириш 
мумкин бўлади. Модулли ўқитишга ўтишда қуйидаги мақсадлар кўзланади: 
- ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш; 
- ўқитишни индивидуаллаштириш; 
- ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит 
яратиш; 
- ўқитишни жадаллаштириш; 
- фанни самарали ўзлаштиришга эришиш.
Модулли 
ўқитиш 
фаннинг 
асосий 
масалалари 
бўйича 
умумлаштирилган маълумотлар берувчи муаммоли ва йўриқли маърузалар 
ўқилишини 
тақозо 
этади. 
Маърузалар 
тингловчиларнинг 
ижодий 
қобилиятини ривожлантиришга қаратилмоғи лозим. 
Ишни бажариш учун намуна. 
Модул амалий ва лаборатория машғулотлари маърузалар билан бирга 
тузилиши, улар маърузалар мазмунини ўрганиладиган янги материал билан 
тўлдирилиши керак. 
1-ТОПШИРИҚ. 
“Илғор 
хорижий 
тажрибалар” 
модулининг 
методологик асосига доир қуйидаги тоифалаш жадвалини тўлдиринг. 
Объекти 
Предмети 
Функциялари 
Тадқиқот 
методлари 


3
2-ТОПШИРИҚ.
Юртимиз таълим тизимининг истиқболли ривожи 
ҳақида ўз фикрларингизни баён этинг.
3-ТОПШИРИҚ. “Илғор хорижий тажрибаларнинг таълим тизими 
ривожидаги аҳамияти шундаки...” мавзусида асосланган эссе ёзинг. 
Топшириқни бажариш тартиби: 
1. 
Мазкур мавзу юзасидан ўз нуқтаи назарингизни баён этинг.
2. 
Нуқтаи назарингизни асослаш учун мисоллар келтиринг. 
3. 
Мавзу юзасидан аниқ хулосалар чиқаринг. 
4-ТОПШИРИҚ.
Интернетдан 
турли 
давлатларнинг 
таълим 
соҳаларига бағишланган энг янги маълумотларни олиш ва таҳлил қилишга 
тайёрланиш.
5-ТОПШИРИҚ.
Ривожланган хорижий давлатлардаги меҳнат 
таълими ва касбга йўналтириш соҳасидаги ишларни таҳлил қилинг, уни 
Ўзбекистондаги касбга йўналтириш ишлари билан таққосланг.
Назорат саволлари: 
1.Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибаларни 
таҳлил қилинг. 
2.Юртимиз таълим тизимининг истиқболли ривожи ҳақида ўз 
фикрларингизни баён этинг. 
3. Жаҳон олий таълим тизимида кредит тизими турларини 
тушунтиринг. 
4. Кредит тизими таълим натижаларини кўрсатувчи ўлчов бирлиги 
сифатида эканлигини тушунтиринг.


3
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. 
Абдуқодиров А.А., Астанова Ф.А., Абдуқодирова Ф.А. “Case-
study” услуби: Назария, амалиёт ва тажриба.-Т.:Тафаккур қаноти, 2012.-131 б. 
2. 
Абдуқодиров 
А.А., 
Пардаев 
А.Х. 
Таълим 
жараёнини 
технологиялаштириш назарияси ва методологияси.-Т.:Фан ва технология.-
102 б. 
3. 
Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х. Педагогик технологияга оид 
атамаларнинг изоҳли луғати.-Т.:Фан ва технология.-43 б. 
4. 
Ишмуҳaмедов Р. Тaълимдa инновaция.-Т.:Фaн, 2010. 
5. 
Ишмуҳaмедов Р. Тaрбиядa инновaцион технологиялaр.-Т.: Фaн, 
2010. 


3
V. КЕЙСЛАР БАНКИ 
1- 
КЕЙС. 
Ўзбекистон ва Бельгия таълим тизимининг умумий 
ва хусусий жиҳатларини таққосланг, таҳлил қилинг. Таҳлил 
асосида Бельгия таълим тизимининг ижобий жиҳатларини 
Ўзбекистон таълим тизимига тадбиқ этиш механизмини асосланг. 
Бунда миллийлик, тарихийлик, миллий мафкура, умуминсоний ва 
миллий қадриятларни ҳисобга олинг. 
Бельгия таълим тизимини чизмага қараб тушунтириб беринг


3
2- 
КЕЙС. Чизмада кўрсатилган Ўзбекистон ва Хитой таълим 
тизимидаги модулли-кредит тизимни таҳлил қилинг. Таҳлил асосида Хитой 
таълим тизимининг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон таълим тизимига 
тадбиқ этиш механизмини асосланг
.
ХИТОЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ 
Иш 
Докторантура 
25-28 ёш 
Магистратура 
22-25 ёш 
Бакалавриат 
18-22 ёш 
Касбий олий мактаби 
18-22 ёш 
Тўлиқ ўрта мактаби 
15-18 ёш 
Касбий ўрта мактаб
15-18 ёш 
Тўлиқсиз ўрта мактаби
12-15 ёш 
Касбий бошланғич 
мактаби 12-15 ёш 
Бошланғич таълим 
6-12 ёш 
Мактабгача таълим 
3-6 ёш 


3
ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ ТИЗИМИ. 
Мактабгача таълим 
2-7 ёш 
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими 
Ўрта таълим 
Бошланғич таълим
Умумий ўрта таълим 
Иш 
Докторантура 
Магистратура 
Бакалавриат 
Касб-ҳунар таълими 
(касб-ҳунар коллежлари) 
Ўрта махсус таълим.Академик 
лицей 


3
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ 
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни 
Тингловчи мустақил ишни муайян модулни хусусиятларини ҳисобга 
олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиб тайёрлаши тавсия этилади: 
- меъёрий хужжатлардан, ўқув ва илмий адабиётлардан фойдаланиш 
асосида модул мавзуларини ўрганиш; 
- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; 
- махсус адабиётлар бўйича модул бўлимлари ёки мавзулари устида 
ишлаш; 
-тингловчининг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган модул 
бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш. 
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ 
1.Ўзбекистон ва Буюк Британия давлати таълим тизимининг ўхшаш 
ва фарқли жиҳатлари.
2. Фанлараро боғланиш асосида таълим жараёни интеграцияси бўйича 
тадқиқотлар таҳлили. 
3. Ривожланган хориж давлатларида эълон қилинган халқаро 
дастурлар ва грантлар. 
4. Педагогик тизимни интеграциялашда асосий методологик талаблар. 
5. Хитой, Испания, Сингапур давлатлари таълим тизимининг ўзига 
хосликлари.
6. Дифференциал дастур асосида таълим беришнинг мазмун моҳияти. 
7. Интеграцион ва дифференциал таълимнинг ўзаро боғлиқлиги. 
8. ЮНЕСКО ташкилотининг жаҳон таълим, фан, маданиятига қўшган 
ҳиссаси. 
9. Болонья декларацияси ва Европа ягона таълим муҳити тушунчаси. 
10. Жаҳон таълим тизимларинин таҳлил қилишда қиёсий педагогик 
методларнинг ўрни. 
11. Вlended learning (аралаш ўқитиш) нинг мазмун моҳияти. 
12. Хорижий таълимда сўнгги йилларда кириб келган тьютор, 
эдвайзер, фасилитатор ва модератор атамаларининг мазмуни. 


3
13. Иқтидорли ёшлар таълими дифференциал таълимнинг асосий 
йўналиши сифатида. 
14. Таълим хизматларини кўрсатиш борасидаги хорижий тажрибалар.
15.Педагогика фанининг ривожланишига доир энг сўнгги илмий 
назариялар ва уларнинг муаллифлари фаолияти.
16.Соҳа илмий мактаблари фаолияти. Илмий мактабларда эришилган 
ютуқлар.
17.Педагогика соҳасида яратилган янги ўқув ва илмий адабиётлар 
таҳлили.
18. АҚШ ва Осиё давлатларида модулли-кредит тизими. 
19. Анъанавий ўқитиш ва модулли ўқитиш технологиясининг фарқли 
жиҳатлари. 
20. Хориж таълим тажрибасида масофавий таълимнинг ўрни. 


3
VII. ГЛОССАРИЙ 
Термин
Ўзбек тилидаги шарҳи 
Инглиз тилидаги 
шарҳи 
ERASMUS
(European Community Action 
Scheme 
for 
mobility 
of 
University students) TEMPUS 
ва бошқа дастурлари асосида 
чет элларда таҳсил олиш 
имкониятига эга бўладилар. 
(European Community 
Action Scheme for 
Mobility of University 
students) on the basis of 
the TEMPUS and other 
programs will have the 
opportunity to study 
abroad. 
Билим - 
knowledge 
ҳақиқий 
борлиқ 
умумий 
аксини топади. Талабалар 
ҳодиса, воқеа, қонуниятлар 
тўғрисидаги маълумотларни 
ўрганадилар ва у уларнинг 
ютуғи бўлади. 
really being reflected in 
the total. Student events, 
learn information about 
the laws and their 
achievement. 
Болонья 
декларацияси-
Bologna 
Declaration 
2001 йилда 29 та Европа 
давлатлари таълим вазирлари 
томонидан 
Болонья 
декларациясининг 
имзоланиши. Европа таълим 
ҳудудини 
яратилиши. 
Болонья декларациясига кўра 
дипломларнинг 
ўзаро 
тан 
олиниши, 
яъни 
ўқитиш 
натижаларини 
якуний 
кўрсаткичларнинг ўзаро тан 
олиниш муддати-2010 йил 
деб белгиланган эди. 
In 2001, 29 countries of 
the European education 
ministers signed the 
Bologna Declaration. The 
creation of the European 
education area. Mutual 
recognition of diploma 
according to the Bologna 
Declaration, the mutual 
recognition of the final 
results of the training 
indicators for the period 
of 2010 respectively. 
Вазият-
situation (ситуация) 
(кейинги 
лотинчадаги 
situation 

аҳвол)-муайян 
вазият, 
аҳволни 
ҳосил 
қиладиган 
шарт-шароитлар ва ҳолатлар 
уюшмаси. 
(Situato) (the situation in 
Latin - the situation) - 
specific situation, the 
situation creates the 
conditions and 
circumstances of the 
Association. 
Вебинар усули-
Webinars method
дарс 
семинар 
ёки 
конференция 
Интернет 
орқали бир вақтда ҳозир 
бўлган талабалар билан аудио 
видео (ва аввалги постларда 
санаб 
ўтилган 
кўплаб 
Courses, seminars or 
conferences with the 
students present at the 
time audio and video 
over the Internet (and 
mentioned in previous 


3
интерактив 
имкониятлар) 
билан жонли олиб борилиши.
posts, many interactive 
options) to live. 
Дастурлаштири
л 
ган таълим 
бериш-
Programmed 
learning 
Дастурлаштирилган 
таълим 
бериш 
асосини, 
тартибга 
келтирилган топшириқларни 
намоён қилувчи, ўргатуви 
дастур ташкил этади. У бутун 
ўқитиш 
жараёнини 
бошқаради. 
Learning the basic tasks, 
the training program. It 
manages the entire 
learning process. 
Касб- profession 
бу 
меҳнат 
фаолиятининг 
барқарор тури бўлиб, у нафақат 
аниқ билим ва кўникмаларни 
бўлишини талаб қилмай, балки 
бир хил бўлган умум касбий 
билимларни ҳам бўлишини 
талаб қилади 
This type of stable 
activity, it not only does 
not require specific 
knowledge and skills, but 
also requires the same 
general professional 
knowledge 
Кейс-стади 

Case study 
 
(инглизча сase - тўплам, аниқ 
вазият, stadi -таълим) кейсда 
баён қилинган ва таълим 
олувчиларни 
муаммони 
ифодалаш 
ҳамда 
унинг 
мақсадга мувофиқ тарздаги 
ечими 
вариантларини 
излашга йўналтирадиган аниқ 
реал ёки сунъий равишда 
яратилган 
вазиятнинг 
муаммоли-вазиятли 
таҳлил 
этилишига 
асосланадиган 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish