Глобаллашув даврида олий таълим жамият ҳаётида ўта муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан Японияда олий таълим тизими жуда қадрлидир. Японияда олий таълим 12 йиллик бошланғич ва ўрта таълимдан кейин бошланади. Япония олий таълим муассасаларига университетлар, кичик мутахассис дипломини берувчи 2 йиллик коллеж, амалий ва ижодий таълим берувчи технологик коллежлар ва касбий ва амалий қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган махсус ўқув коллежлари киради. Олий таълим битирувчилари қуйидаги даражаларга эга бўладилар: Университет Бакалавр даражаси 4 йил Олий таълимдан кейинги таълим Магистрлик даражаси 2 йил Докторлик даражаси 5 йил Коллеж Кичик мутахассис даражаси 2 ёки 3 йил Олий таълим таъсис этган даражалар: Технологик коллеж Кичик мутахассис 5 йил Махсус мактаб Мутахассис даража 2 ёки 3 йил Юқори малакали даража 4 йил Японияда университетлар қуйидаги 3 та категорияларга бўлинади: 1. Даставвал Япония ҳукумати томонидан, ҳозирги кунда миллий университет корпорациялари томонидан жорий қилинган миллий университетлар; 2. Жамоат университет корпорациялари, маҳаллий жамоат юридик шахслари, таълим корпорацияларига тегишли хусусий университетлар томонидан жорий қилинган жамоат университетлари; 3. Хусусий университетлар - умумий университетлар сонининг 80% ни ташкил қилади;
3
4. Ҳар бир хусусий университет ўзининг ноёб таълим тизими ва илмий тадқиқотларини таклиф этади. Бу университетлар Япония таълим тизимида муҳим аҳамиятга эга. Японида ҳозирги кунда 1200 дан зиёд университет ва коллежлар бўлиб, унда 3.22 млн. талаба таҳсил олади. Японияда барча миллий университетлар 2004 йилдан бошлаб корпорация сифатида қайта ташкил қилинди. миллий университетларнинг бундай бирлашуви таълим ва илмий тадқиқотларнинг янада жонланишига олиб келди. Шунингдек, ҳар бир миллий университет молиявий масалаларда ҳам мустақил бўлди. 2004 йилдан бошлаб жамоат университетлари маҳаллий жамоат юридик шахсларга корпорацияни ўз ҳоҳишига кўра ташкил этиш ва бошқариш имконини берди. Миллий университет корпорацияларини президент бошқарув тизими бошқаради, унда директорлар кенгаши мавжуд бўлиб, бошқарув ва таълим учун кенгаш органлари фаолият юритади. Миллий университет корпорациялари олти йиллик давр мобайнида вақтни ҳисобга олган ҳолда муваққат режа тузиши керак. Бунда Франция сиёсатининг Олий таълим ҳақидаги сиёсатида кузатилганидек, олий таълим ҳақидаги миллий сиёсат ва университет мустақиллиги ўртасида корпорация ўрнатиш мақсад қилиб олинган. Миллий уинверситет корпорацияларида штат бирлиги масалалари президент томонидан ҳал этилади. Лекин шунга қарамай, ўқитувчилар таркибининг бандлиги бўйича ҳар бир факультет ёки йўналиш ўзи қарор