Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/94
Sana06.06.2022
Hajmi2,07 Mb.
#641277
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94
Bog'liq
6.2-Milliy-goyani-oqitish-metodikasi

Хориж манбалари:
1. Michael Freeden.
Ideology: A Very Short Introduction (Oxford, 2003)
2.The geopolitics reader .Edited by Gearóid Ó Tuathail, Simon Dalby and 
Paul Routledge. – London and New York. Routledge Taylor & Francis e- library, 
2003. 


111 
5-мавзу: “Миллий ғоя ва маънавият асослари фанларини 
ўқитишда муаммоли вазият, кейс-стади топшириқларини ишлаб чиқиш 
методикаси. ( 2 соат)
 
 
Амалий машғулотдан мақсад:
миллий ғоя ва маънавият асослари 
туркумидаги 
фанларни 
ўқитишда 
муаммоли 
вазият, 
кейс-стади 
топшириқларидан фойдаланиш заруриятини асослаш. 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ: 
Амалий машғулотни ташкил этиш тартиби.
Амалий машғулотлар 
маъруза дарсларига нисбатан мураккаброқ ҳисобланади. Буни сабаби 
маъруза дарсларида асосан субъект маъруза талаба (ўқитувчи), объект эса 
тингловчилар бўлса, амалий машғулотларда бир вақтни ўзида ўқитувчи ва 
тингловчилар ҳам субъект ҳам объект бўлишлари мумкин. Шунинг учун ҳам 
амалий машғулотларга тайѐргарликни ҳар икки томон ҳам амалга оширади. 
Бунинг учун амалий машғулотдан аввалроқ маъруза дарсининг сўнгида 
келаси амалий машғулотнинг мавзуси ва мавзу режалари тингловчиларга 
олдиндан тайѐрланиш учун берилиши зарур.
 
Амалий машғулот бошланган вақтда машғулотни олиб борувчи 
ўқитувчи тингловчиларга эслатма сифатида яна бир карра мавзуни ва мавзу 
режаларини айтиб ўтади. Сўнгра мавзу режани нечта эканлигига қараб, 
тингловчилар гуруҳи имкон қадар тенг равишда кичик гуруҳларга бўлиб 
юборилади. Кичик гуруҳлар ичидан гуруҳ лидери гуруҳ ҳохишига кўра 
танлаб қўйилади. Масалан, юқоридаги мавзу режалар бўйича тингловчилар 
гуруҳи уч кичик гуруҳларга ажратилади ва уларга гуруҳ лидерлари 
тайинланади. 
Амалий машғулотни олиб борувчи ўқитувчи томонидан кичик 
гуруҳларга ўзаро фикр алмашиниб олишлари учун 5 ѐки 10 дақиқа вақт 
берилади. Ўзи эса, кичик гуруҳларни амалий машғулотдаги иштирокини 
баҳолаб бориши учун уларни рақамлар бўйича ѐки гуруҳ лидерларини исми 
ва фамилиялари бўйича қайд этиб олади.
Амалий машғулот бошланишидан аввал ўқитувчи ҳар бир кичик гуруҳга 


112 
аввало ўз мавзу режасини тўлақонли бажариш вазифасини юклайди ва 
қолаверса кичик гуруҳлар ўртасида баҳс-мунозарани кучайтириш мақсадида 
бир кичик гуруҳ бошқа бир кичик гуруҳга юқоридаги мавзу режалар асосида 
муаммоли савол ва мулоҳазаларни бериш имкониятини мавжудлигини ҳам 
айтиб ўтади. 
Амалий машғулотни олиб борувчи ўқитувчи 80 дақиқали амалий 
машғулотни ташкилий қисм ва хулоса чиқаришга кетадиган ўртача вақтни 
чиқариб ташлаган ҳолда ҳар бир кичик гуруҳ учун ўртача 20 дақиқа ичида 
ўзларига берилган мавзуни мазмун-моҳиятини очиб беришга вақт 
(регламент) ажратиб беради. 
Амалий машғулотнинг ташкилий қисм ҳамда кичик гуруҳлар ўртасида 
ўзаро фикр алмашиш тугагач сўз режа бўйича биринчи кичик гуруҳга 
берилади.
Биринчи кичик гуруҳ, ―Миллий ғоя ва маънавият асослари 
туркумидаги фанларни ўқитишда мавзуга оид муаммоли саволлар тузиш. 
Талабаларни муаммоли саволлар туза олиш ва уларга жавоб беришга 
йўналтириб боришнинг ўрни ва аҳамияти‖ мавзусида тайѐрланган фикр ва 
мулоҳазаларини баѐн этадилар. 
 
Иккинчи кичик гуруҳ, ―Талабаларда эркин тафаккур юритиш, вазиятга 
холис баҳо бера олиш, танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантиришда 
Кейс-стади методидан фойдаланишнинг ўрни‖ мавзусида чиқиш қиладилар. 
Учинчи кичик гуруҳ, ―Кейс-стади топшириқларини тайѐрлаш ва дарс 
жараѐнида фойдаланиш амалиѐти‖ мавзусида тайѐрланган тақдимотларини 
намойиш этадилар. 
Ҳар бир кичик гуруҳларга берилган мавзу режалар шу шаклда баѐн 
этилиши жараѐнида амалий машғулотни олиб бораѐтган ўқитувчи аввало 
кичик гуруҳларнинг: 

мавзу режани ѐритишдаги фаоллигини;

фикр ва мулоҳазаларининг илмий асосланганлигини; 

тингловчиларининг педагогик техникасини; 

ишонтира олиш қобилиятини; 

мавзу режани ѐритишда кўргазмали қуроллар: доска, ватман қоғозлар 
ва проекторлардан фойдаланиш даражасини қайд этиб боради.
Зарур ўринларда баҳс-мунозарани янада жонланишига туртки бериб 
(катализатор бўлиб) туради. 
Ҳар учала кичик гуруҳ ҳам ўз мавзу режаларини ѐритиб, баҳс ва 
мунозарани тамомлаб бўлгач, амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи 
машғулот давомида айтилган барча фикр ва мулоҳазаларни умумлаштиради. 
Сўнгра умумлаштирилган фикр ва мулоҳазалар асосида умумий хулоса 
чиқарилади. Хулоса чиқариш жараѐнида амалий машғулот мавзусининг 
мазмун-моҳиятига асосий урғу берилиб, шу йўналишда яна амалга 
оширилиши лозим бўлган вазифалар, кўрсатма ва таклифлар айтиб ўтилади. 
Амалий машғулот сўнгида ўқитувчи томонидан ҳар бир кичик 
гуруҳнинг: 


113 

мавзу режани ѐритишдаги фаоллиги;

фикр ва мулоҳазаларининг ҳаѐтий ва илмий жиҳатдан асосланганли; 

кичик гуруҳдаги тингловчиларининг педагогик техникаси; 

ишонтира олиш қобилияти; 

мавзу режани ѐритишда кўргазмали қуроллар: доска, ватмн қоғоз ва 
проекторлардан фойдаланиш даражаси изоҳланиб ўтилади ва баҳоланади. 
Келиб чиққан баҳолар бўйича энг юқори баҳони олган кичик гуруҳга 
биринчи ўрин, қолганларига эса, иккинчи ва учинчи ўринлар берилади. 
Амалий машғулот тугашидан аввал ўқитувчи томонидан тингловчиларга 
миллий ғояни мазмун-моҳиятини янада чуқур тушуниш ва уни талабаларга 
сингдириш учун зарур бўладиган қўшимча адабиѐтлар рўйхати тавсия 
этилади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish