Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/126
Sana30.03.2022
Hajmi2,23 Mb.
#519785
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   126
Bog'liq
3 2 Пед технология

креативлик
саналади
1

Шахсда креатиқлик сифатларини ривожлантириш жараёнининг умумий 
моҳиятини тўлақонли англаш учун дастлаб “креативлик” тушунчасининг 
маънони тушуниб олиш талаб этилади. Кен Робинсоннинг фикрига кўра,
“креативлик – ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи” (Аззам, 2009 й.) 
саналади. Гарднер эса ўз тадқиқотларида тушунчани шундай изоҳлайди: 
“креативлик – шахс томонидан амалга ошириладиган амалий ҳаракат бўлиб, 
у ўзида муайян янгиликни акс эттириши ва маълум амалий қийматга эга 
бўлиши лозим”. Эмебайл (1989 й.)нинг ёндашуви нуқтаи назаридан 
ифодаланса, креативлик “муайян соҳа бўйича ўзлаштирилган пухта билимлар 
билан бирга юқори даражада ноодатий кўникмаларга ҳам эга бўлиш” 
демакдир.
Кўплаб тадқиқотларда интеллект ва креативлик ўртасидаги алоқадорлик 
хусусида турлича қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ тадқиқотчилар улар ўртасида 
ҳеч қандай боғлиқлик йўқ эканлигини уқтирсалар, иккинчи гуруҳ вакиллари 
1
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and 
problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. – p. 4. 


20 
кретивлик ва интеллект даражаси бир-бирига боғлиқ эканлигини 
таъкидлайдилар (Ким, 2005 й.). 
“Креативлик” тушунчаси ўзида маданий хилма-хилликни акс эттиради. 
Ғарб кишилари учун креативлик, умуман олганда, янгилик саналади. Улар 
креативлик негизида ноанъанавийлик, қизиқувчанлик, тасаввур, ҳазил- 
мутойиба туйғуси ва эркинлик мавжуд бўлишига эътиборни қаратадилар 
(Мёрдок, Ганим, 1993 й.; Штернберг, 1985 й.). Шарқликлар эса, аксинча,
креативликни эзгуликнинг қайта туғилиш жараёни, деб тушунадилар (Хуи, 
Стернберг, 2002 й.; Рудович, Хуи, 1997 й.; 
Рудович, Йуе, 2000 й.). Гарчи ғарблик ва 
шарқликларнинг 
креативлик 
борасидаги 
қарашлари турлича бўлса-да, бироқ, ҳар икки 
маданият вакиллари ҳам мазкур сифат ва унга 
эгаликни юқори баҳолайдилар (Кауфман, Лан, 
2012 й.). 
Кўпгина ўқитувчилар ўзларида креативлик 
қобилиятини мавжуд эмас, деб ҳисоблайдилар. 
Буни икки хил сабаб билан асослаш мумкин: биринчидан, аксарият 
ўқитувчилар ҳам аслида “креативлик” тушунчаси қандай маънони 
англатишини етарлича изоҳлай олмайдилар; иккинчидан, креативлик 
негизида бевосита қандай сифатлар акс этишидан бехабарлар.
Айни ўринда шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, ҳар бир шахс 
табиатан креативлик қобилиятига эга. Хўш, ўқитувчилар ўзларида 
креативлик қобилияти мавжудлигини қандай намоён эта олишлари мумкин. 
Бу ўринда Патти Драпеау шундай маслаҳат беради: “Агарчи ўзингизни 
креатив эмасман деб ҳисобласангизда, ҳозирданоқ креатив тафаккурни 
ривожлантиришга қаратилган дарсларни ташкил эта бошлашингизни 
маслаҳат бераман. Аслида, гап сизнинг ижодкор ва креатив бўлганингиз ёки 
бўлмаганингизда эмас, балки дарсларни креативлик руҳида ташкил 
этишингиз ва янги ғояларни амалда синашга интилишингиздадир”
2

Патти Драпеау нуқтаи назарига кўра креатив фикрлаш, энг аввало, 
муайян масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш саналади. 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish