Муаллифлик ўқув дастурлари
давлат стандарти талабларини
ҳисобга олган ҳолда ўқув фанини қурилиши бошқача мантиқидан иборат
бўлиши, у ѐки бу назарияларни ўрганишга муаллифлик ѐндашуви,
ўрганилаѐтган ҳодиса ва жараѐнларга нисбатан муаллифлик нуқтаи назарини
акс эттириши лозим. Муаллифлик ўқув дастурлари ўқувчиларнинг эркин
49
танлови бўйича (мажбурий ва факультатив) курслар ташкил этишда кенг
фойдаланилади.
Таълим мазмуни ва ўқув дастурлари ўқув адабиѐтларида
лойиҳалаштирилади.
Бундай адабиѐтлар сирасига
дарсликлар ва ўқув
қўлланмалари
киради.
Намунавий ўқув дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги
томонидан тасдиқланади, тавсиянома хусусиятига эга бўлади. Намунавий
дастур асосида мактаб, олий таълим муассасаси томонидан ишчи ўқув
дастурлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Намунавий дастурдан фарқли
равишда ишчи дастурда регионал компоненти таърифланади, ўқув жараѐни-
ни методик, информaцион, техник таъминлаш имконияти, ўқувчиларнинг
тайѐргарлиги даражаси ҳисобга олинади.
Ўқув режаси – барча таълим муассасаларида сўзсиз амал қилиниши
лозим бўлган давлат ҳужжатидир Таълим муассасалари учун мўлжалланган
ўқув режаси ишлаб чиқилади ва тегишли вазирлик томонидан тасдиқланади
(Республика халқ таълими ѐки олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан). Ўқув режаси таълим муассасаси маъмуриятиг аюборилади ҳамда
мазкур режа асосида ўқув жадвали тузилади. Ўқув жадвалида ҳафта
давомида ўқитиладиган ўқув предметларининг номи ва уларга ажратилган
соатлар миқдори кўрсатилиб, ўқув юрти директорининг ўқув ишлари бўйича
ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Алоҳида аниқ бир фаннинг ўқув режаси шу фанни ўқитиш учун
ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат
ҳужжатидир.
Ўқув режасини тузишда қуйидаги омилларга асосланади:
Ўқув тарбия ишининг мақсади, талабаларга аниқ илмий билим бериш,
олган билимларини кўникмага айлантириб, уни ҳаѐтга қўллай олишга
ўргатиш.
Ўқув дастури ҳам худди ўқув режаси муҳим давлат ҳужжати бўлиб,
унда муайян ўқув предметифаннинг мазмуни очиб берилади ва ўқув йили
50
давомида ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши зарур бўлган билим,
кўникма ва малакалар ҳажми кўрсатилади.
Ўқув дастурлари тегишли таълим (умумий ўрта, касб-ҳунар ѐки олий
таълим) туридаги барча таълим муассасалари учун ягона, унинг талаблари
тўла равишда бажарилиши мажбурийдир.
Дастур тушунтириш хати, бўлим ва мавзулар бўйича ажратилган
соатлар ҳажми, дастур материали мазмуни ҳамда тавсия этиладиган
адабиѐтлар рўйхатидан иборат бўлади.
Тушунтириш хатида ўқув предметининг аҳамияти, унинг фанлар
тизимида тутган ўрни, улар ўртасидаги алоқадорлик, материални ўрганиш
жараѐнида ҳал этилиши лозим айрим бўлим ва мавзуларни ўрганиш
хусусиятлари кўрсатилади. Ўқитиш (таълим) методлари ва воситаларини
қўллашга доир тавсиялар берилади.
Соатлар ҳисобини асосли ўринларда ўзгартирилишига йўл қуйилади.
Дастур материали бўлимлар ва мавзулар бўйича тақсимланган бўлиб,
ҳар бир мавзуни ўрганиш учун ўзлаштириши мажбурий бўлган тушунчалар
тизимини, шунингдек, кўникма ва малакаларнинг аниқ кўрсаткичи берилади,
ниҳоят, ўқувчиларга қўйиладиган якуний талаблар баѐн этилади.
Дастурдаги материал таълим ва тарбия мақсадлари, дидактик
тамойиллар узвийлик ва изчилликка мувофиқ равишда танланади ва
тақсимланади.
Ўқув дастурлари қуйидаги тамойиллар асосида тузилади:
1. Дастур мазмунининг илмий хусусиятга эгалиги.
2. Дастур мазмунининг ижтимоий-ғоявий хусусиятга эгалиги.
3. Назарий ғояларнинг амалиѐт билан бирлиги.
4. Дастур мазмунининг ижобий-тарихий хусусиятга эгалиги ва аниқ
бир ғояга асосланганлиги.
5. Дастур мазмунининг муайян тизимга эга бўлиши.
6. Ўқув предметлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, боғланишнинг
мавжудлиги.
51
7. Дастурни тайѐрлашда ўкувчиларнинг психологик ва руҳий
хусусиятларини инобатга олиш.
Ўқув режаси ва дастури таълим муассасаси маъмурияти, ўқувчилар
жамоаларининг
Do'stlaringiz bilan baham: |