«Коптокни тепадан думалат» (2–5 ѐшли болалар учун)
Болалар коптокни қия турган доскадан юмалатадилар. Бир бола коптокни тепадан думалатади, бошқаси уни пастда туриб тутиб олади. Сўнг улар ўринларини алмашадилар.
“Кул ранг қуѐнча юз-қўлини юваяпти” (3-7 ѐшли болалар учун)
Ўйнаѐтганлардан бири ―қуѐнча‖ қилиб тайинланади. қолган болалар унинг атрофида айлана бўлиб турадилар ва педагог билан дейдилар:
―Қуѐнча‖ ҳамма ҳаракатларларни бажаради, болалар унинг кетидан қайтарадилар. ―Қуѐнча‖ кимникига меқмонга келган бўлса ўша ―қуѐнча‖ бўлади. 5-6 та ―Қуѐнча‖ алмашганидан кейин ўйин тугайди.
Дизартрияда юз мускуллари яраларининг турли ифодаланганлиги кузатилар экан, даволовчи гимнастикада эса мимикали ҳаракатларни тиклаш ва ривожлантириш учун махсус машқлар ажратилади. Мимикали гимнастика қуйидагиларга қурилади:
умумий жисмоний машқларнинг махсус мимикали машқлар билан мослигининг зарурлиги;
табиий мимикали ҳаракатлардан фойдаланиш. Мимикали мускулларни машқ қилдириш учун гимнастика жисмоний машқларнинг асоси сифатида қўлланилади; бир хил бўлган юз мускуллари машқларини бир вақтнинг ўзида бажаришни
мақсадга мувофиқлиги;
мимикали мускуллар ярасига ҳараб бажариш фаоллигини алмаштириш зарурлиги: пассив ҳаракатлар, фаол ҳаракатлар, ѐрдам ва ҳаршилик билан фаол ҳаракатлар;
артикулятор гимнастикани алоқида усулларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги;
мимикали мускулларни ривожлантириш бўйича якка қолда давловчи гимнастикани кунига 3-4 марта ўтказиш. Катта болалар ва катталар кунига бир неча марта мустақил шуғулланадилар. Болалар учун даволовчи гимнастика муолажасининг давомийлиги 12–15 дақиқа.
Афферент импулслашни кучайтириш учун, кучсиз ҳаракатларни ривожлантириш, ҳамда калтароқ мускулларни чўзиш учун пассив гимнастикадан фойдаланилади. Масалан: қош устидаги суякларни кўтариш ва тушириш; қовоқларни тушириш; лунжнинг юмшоқ қисмини тортиш; оғизни очиш; тилни чиқариш; қўлни оғизга тиқиб юзнинг паралич томонини чўзиш ва бошқалар.
Пассив гимнастикадан фарқли фаол гимнастика асабларнинг ўтказувчанлигини оширишга ѐрдам беради, вазомотор бузилишларнинг пасайишига ва тўқималар трофикини яхшилашга, контрактурани шаклланишига ҳарши ҳаракат қилади. Худди пассив гимнастикадаги каби, фаол машқларни бажаришда бемор бутун эътиборини шикастланган томон мускуллари машқига ҳаратиши, юзининг соғлом қисмини кафти билан белгилаши керак. Масалан: қош устидаги суякларни кўтариш ва тушириш; кўзларни юмиш ва очиш; лунжларни ҳаршиликсиз ва уни босиб шишириш; лабларда қавони сўриш ва қуштак чалиш учун териш; тилни чиқариш; тишларни тиржайтириш ва бошқалар.
Даволовчи гимнастиканинг бутун жараѐни давомида қуйидаги машқлардан фойдаланиш тавсия этилади: қошлари тепага кўтариш; қошларни чимириш (―қовоқ солиш‖); кўзларни кетма-кетликда юмиш: пастга ҳараш, кўзларни юмиш,
шикастланган томондаги қовоқларни бармоқ билан ушлаб туриб кўзларни юмиқ ҳолатда бир дақиқа давомида ушлаб туриш; кўзларни уч марта кетма-кет очиш ва юмиш; оғизни юмиб кулиш; қисиш; бошни пастга эгиб, нафас чиқариш ва нафас чиқариш вақтида ―пишқириш‖ ва лабларни титратиш; қуштак чалиш; бурун тешикларини кенгайтириш; юқори тишларни очиб, юқори лабларни кўтариш; пастки тишларни очиб, пастки лабларни тушириш; оғизни очиб кулиш; ―о-и‖ товушларини талаффуз қилиш; оғизга сув олиб гугуртни ўчириш; сувни оғизиб юбормасликка ҳаракат қилиб юмиқ оғизни чайиш; қавони оғизнинг биринчи ярмидан бошқасига танаффус билан узатиб лунжларни шишириш; оғизни юмиқ ҳолатида оғиз бурчакларини пастга тушириш; ―п‖, ―в‖, ―ф‖, ―р‖ товушларини талаффуз қилиш; тилни чиқариб уни торайтириш; оғизни очиб, тилни олдинга ва орқага қилиб қимирлатиш; оғизни очиб тилни ўнгга ва чапга қимирлатиш; лабларни олдинга чиқариб дўппайтириш; айлана бўлиб айланаѐтган бармоқ ҳаракатини кўз билан кузатиш; оғизнинг ѐпиқ ҳолатида лунжларни чўзиш; юқори лабни пастки лаб устига тушириш; оғизнинг ѐпиқ ҳолатида милклар бўйича иккала томонга галма-гал тилнинг учини юргизиш.
Мимикали мускуллар учун ҳамма машқларни умумий мустаҳкамловчи ва нафас олиш машқлари орасидаги машғулотларда олдиндан бўшаштирадиган иссиқ муолажаларни (соллюкс, диатермия ва бошқалардан кейин) мускулларнинг шикастланган томоннини силаш шароитида ўтказиш керак. Даволовчи гимнастика машқлари албатта логоритмика машғулотларига киритилади.
Дизартриялилар билан логоритмик иш логопедик коррекцион босқичга боқлик қолда қурилади, уни уч даврга бўлиш мумкин.
Биринчиси: ҳаракатлар мувозанатини тарбиялаш; предметлар билан машқларни аста-секин киритиш билан – гавданинг, оѐқларнинг, қўлларнинг умумий ҳаракатини ривожлантириш; қўл бармоқларининг майда моторикасини ривожлантириш; юзнинг мимикали мускулларини; диққат-эътиборнинг турли кўринишларини: эшитишнинг, кўришнинг ва хотиранинг; нутқ просодияси коррекцияси; одатдаги ҳаракат кўникмаларини аста-секин шаклланиши.
Ҳаракатлар статикасини тарбияловчи ўйин ва машқлар
―Тўхта, хоп, бир‖
Болалар мусиқа остида бир бирларини орқасидан юрадилар. ―Тўхта‖ сигналига тўхтайдилар ва 3 сония давомида турадилар, кейин 5-10 сония; ―хоп‖ сигналига сакрайдилар; ―бир‖ сингналига айлана бўйлаб буриладилар ва тескари йўналишда юрадилар. Ўйинда янглишиб қолган ва ―тўхта‖ сигналида нотинч турган бола чиқиб кетади.
―Қўлларнинг ўзаро кураши‖
Болаларга қўлларини олдинга чўзиш ва ўнг қўл бармоқларини сиқиб мушт қилиш таклиф қилинади. Чап қўл муштини ўнг қўл мушти устига қўйилади.қўллар жанги бошланади: ўнг қўл тепага кўтарилишни хоқлайди, лекин чап қўл йўл бермайди, ўнг қўл тарангланади ва аста-секин юқорга кўтарилади ва бош устидаги нуқтага етади, энди чап қўл пастга тушишни хоқлайди, лекин ўнг қўл, пастдагиси ҳаршилик кўрсатади ва ҳарши кураш содир бўлади. Сўнгра қўллар бўшашиб гавда бўйлаб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |