Ижодий ташаббускорликни ривожлантириш машқларию Бундай машқларга дирижѐрлик қилиш, мусиқа остида эркин ҳаракатлантирувчи импровизация, қўшиқларнинг ҳаракатлар орқали саҳналаштирилиши, асосий планда ижод қилиш илгари сурилган мусиқавий ҳаракат машқлари. Тузатиш курсининг бошидан уларни енгиллаштирилган вариантларида хамда болалар ва катталарнинг тасаввур ва фантазияларини рағбатлантириш билан ўтказиш муҳимдир. Шунингдек, бунда харакатда турлича шакллантирилиши лозим бўлган мусиқага ва ўзининг ифодаланишида алоҳида хамда индивидуал (якка) ҳаракатни талаб этувчи қўшиқлардаги, саҳналаштириш ўйинларидаги баъзи бир қаҳрамонларнинг хусусиятларига ҳам аҳамият бериш керак.
Болаларучун машқлар.
Пуфланган шарлар билан биргаликда рақсга тушиш (М.Раухвергр мусиқаси).
Болалар мустақил равишда икки қисмли мусиқани фарқлайдилар, мусиқа сифати ўзгариши билан болалар ҳаракатларини ўзгартирадилар. Пуфланган шарларни ҳавода силкитадилар ва отиб юборадилар.
«Хайрлашиш-саломлашиш» (Чех халқ қўшиғи).
Болалар ҳаракатларини мусиқа билан бошлаб, мусиқа билан тамомлайдилар. Фазода тўғри мўлжал олган ҳолда рақсли-ўйин ҳаракатларни ифодали бажарадилар. Импровизация икки қўллаб ушланган ҳолда ѐки якка ҳолатда саҳнадаги ғояни ҳаракатларда акс эттириб, жуфтликда бажариш мумкин.
Болалар айлана бўйлаб турадилар, айлана марказида эса Билмасвой ва Буратино кийимидаги икки бола туради. Ҳар бир қаҳрамон мусиқасига болалар
уннг рақсини ижро этадилар. Айлана турган болалардан бири ҳаракатларини такрорлайди ва Билмасвой билан Буратинони импровизация қилишни бошлашда ва давом эттиришда ўзиникини қўшади.
Ўсмирл а р вакатталаручунмашқлар.
Ритмни эркин ҳаракатлар билан ифодалаш. Бу шундай бўлиши мумкин:
3
4 (♫♪♪) – саккизликлар белга урилган икки қарсак билан (ўнг ва чап
қўлларда); чоракларда икки оѐқлаб икки марта сакраш билан.
4
4 (♪♪♫♫) – биринчи чоракда «бир» саноғига ўнг оѐқ билан ўнг тарафга
қадам ташлаш, иккинчи чоракда икки саноғига чап оѐқни ўнг тарафга қўшиш. Саккизликлар ўзининг атрофида тўрт маротаба сакраш билан белгиланади.
Тўрт хил ҳаракат ўйлаб топиб, уларни 2-4 тактнинг бошида бажариш. Марш мусиқаси: юзма-юз ҳолатда иккиқатор бўлиб тизилиб турадилар.
Ҳар бир қаторда биринчи бўлиб турган ўйинчи бир қадам олдинга чиқиб туриши лозим. Кириш қисмининг икки тактида ҳаракат бўлмайди. Қаторлардан бирининг бошловчиси бошланғич тўрт тактда ўзининг тўрт ҳаракатини бажаради, навбатдаги тўрт тактда эса кейинги қатор бошловчиси ўз ҳаракатларини бажаради сўнгра икки қатордаги ўйинчилар хам бошловчи томон кетма-кет ҳолатда бир-биридан кейин ўтириб оладилар, унинг кетидан айлана ичига қараб юрадилар (бу харакат ўнта такт давомида бажарилади). Ҳар бир қатордаги биринчи рақамли болалар қатор охирига қараб югуриб кетадилар, иккинчи рақамлилар эса уларнинг жойларини эгаллайдилар ва барча ҳаракатлар қайтадан такрорланади.
«Дирижѐрлик» («Экосез» И.Шуберт мусиқаси).
Аввал жиддий ҳаракатлар билан, сўнгра мусиқанинг динамик жилосини узатган ҳолда эркин ҳаракатлар билан дирижѐрлик қилинади.
«Дирижѐрлик» (2-ҳарбий марш, И.Шуберт мусиқаси)
Бошланғич ҳолат – қўллар икки томонга очилган. Барча фразалар такт ортидан бошланади. Биринчи такт фақат ўнг қўлда дирижѐрлик қилинади. Иккинчи такт фақат чап қўлда, навбатдаги икки такт эса ҳар иккала қўлда дирижѐрлик қилинади. Иккинчи қисмдаги биринчи тўрт такт дирижѐрлиги иккала қўлда билан бажарилиши керакак. Аввал бир бола дирижѐрлик қилади ва бошқаларни унга яқинлашишларига, чекланишларига, бир жойдан иккинчи жойга ўтишларига ѐрдам беради. Сўнгра ўзининг ҳаракатдаги импровизациясини навбат билан бажаради..
Такрорий расмга эга бўлган бирор-бир меҳнат жараѐни ҳаракатининг импровизацияси. Ўзининг ҳаракатидаги акцентини кўрсатиши, ожиз-бўш қисмларини ҳисобдан чиқариши, кучли ва кучсиз моментларнинг мазкур тақсимотига мос келувчи мусиқа ўлчовини аниқлаш. Ҳаракатга мусиқий ѐки шовқинли безак бериш.
«Кетишга тараддудланиб турган поезд вокзали» («Аллегро» этюди, Б.Тадаро мусиқаси, 53; №1)
Пассажирлар билетларини кўрсатиб ўтадилар ва вагонлари томон кетадилар. Охирги пассажир пайдо бўлади ва ҳаммани чапга чақиради. Барча пассажирлар шу томонга интиладилар, аммо кеч бўлган эди, чунки поезд гудоги эшитилди. Пассажирлар тўхташади, ўгирилиб поездга эргашадилар.
«Хонада» (Ф. Гайдна мусиқаси, 12 та кичик пьесалар).
Этюд ўйналади: хонани супуриш, йиғиштириш, ғалтаклар ва иплар солинган қутиларни тахлаш, териш, шошилиш. Бармоқлар ва қўл ҳаракатлари учун импровизацияни кўрсатиб берш, масалан, тез ва шиддат билан бармоқлар навбатма-навбат, каттасидан бошлаб, кафтга эгилади. Ўн битта ҳаракатдан сўнг қўллар тўрт марта гавда олдида, уч марта эса боши устида силкитилади. Қўллар секин туширилади. Ўнг қўл билан икки маротаба барча бармоқлар иштирокида кафт бўйлаб пастдан юқорига сурган ҳолда, тўлқинсимон ҳаракат бажарилади. Худди шундай ҳаракатлар чап қўл билан бажарилади. Энди эса бу ҳаракатлар икки қўлда уларни олдинга чўзган ҳолатда шиддат билан бажарилади. Ундан сўнг бу ҳаракатлар яна икки қўл билан, фақат энди секинроқ ҳамда уларни аста-секин пастга тушира бориб бажарилади. Қўллар пастга туширилади ва машқнинг бирнчи қисми такрорланади. Охирги тўртда аккорда қўлларни юқорига кўтариб, тўрт маротаба уларни силкитган ҳолда шиддат билан муштлар тугилади.
Э Грига мусиқаси: иншо 1-Ариетта-4 Ишо-65, №; 6 «Тўй куни»
Бирор-бир ишни ҳаракат орқали имитация қилиш. Барча турдаги ўйинлар аниқ қоидаларга, матнга эга бўлган логопедик иш талабларига жавоб берувчи нутқдаги нуқсонларни ва нутқий паталогияси бўлган шахсларнинг ҳаракатланиш муҳитидаги чекланишларни ҳисобга олган ҳолда етарли даражада ҳаракатлантирувчи қилиб танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |