Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Самарали иқтисодий сиёсат – давлатнинг иқтисо-
диётни барқарор ривожлантиришга қаратилган, ҳар томонла
-
ма асосланган, изчил ва ўзаро уйғунлаштирилган чора-тад
-
бирлари мажмуи.
Санкция – товарларни вақтида етказиб бермаганлиги 
ёки уни жўнатганлиги ҳақида хабар бермаганлиги, етказиб 
берилган товарлар тўлиқ бўлмаганлиги, техник ҳужжатларни 


312
кечиктирганлиги, сифатсиз маҳсулот юборганлиги учун 
сотувчи томонига белгиланадиган жарима. Харидорларга 
жари ма санкциялар, одатда, тўлов мажбуриятларини бажар
-
маганлиги учун берилади.
Саноат мулки – Халқаро савдо оборотида кенг кўламда 
қўлланилаётган объектлар. Саноат мулкларини мухофаза 
қилиш тўғрисида 1883 йил қабул қилинган Париж конвен
-
цияси бундай объектларга қуйидагиларни киритди: ихтиро, 
товар ва хизмат белгилари, саноат намуналари, фирма номи 
ва келиб чиқиш кўрсатмалари, ноҳалол рақобатчиликнинг 
олдини олиш бўйича ҳуқуқ. “Саноат” термини буларнинг 
барчасини биратўла қамраб ололмайди. Чунки кўрсатилган 
объектлар нафақат саноатда, шунингдек, қишлоқ хўжалигида 
ва савдода ҳам мавжуддир. Алоҳида объектлар учун саноат 
мулки ҳуқуқий ҳимояси бир мамлакатдан иккинчи мамлакат
-
га Халқаро келишувларга мувофиқ буюртма бериш йўли би
-
лан амалга оширилади.
Саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Па риж кон-
венцияси. Саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж 
конвенцияси 1883 йил 11 мамлакат томонидан имзолан
-
ган бўлса, ҳозир унга юздан ортиқ давлатлар катнашади. 
Қатнашувчи мамлакатлар саноат мулкини ҳимояси учун 
Берндаги ўзларининг халкаро бюроси билан иттифоқ туза
-
дилар. Париж конвенцияси барча мамлакатларда фаолият 
кўрсатадиган Халқаро патент тузишни кўзда тутмайди. Ҳар 
бир қатнашувчи мамлакатда яратилган янгиликлар мустақил 
(ҳеч қанақа мукофотларсиз) ишлатилиши мумкин. Париж 
конвенцияси ихтиролар ва саноат мулки ҳисобланган объ
-
ектлар тўғрисидаги қонунларни унификациялаш (бирхил-
лаштириш) бўлмай, балки уни чет давлатлар томонидан со
-
тиб олишда имтиёзли шарт-шароитлар яратади. 
Конвенция 
приоритети я
нгилик ва ихтиролар учун бериладиган саноат 
мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж конвенциясида кўзда 
тутилган ҳуқуқ. Конвенция приоритетига махсус буюртмани 
биринчи бўлиб берган шахс эга бўлади. Буюртма берилган 


313
кун Конвенция паритети муддати ҳисобланади. Бу муддат 
ихтиролар ва фойдали модел (нусха)лар патентлари учун 12 
ой, саноат намуналари ва товар белгилари учун 6 ойдир.
Саноат намунаси – саноат намунаси кўринишларидан 
бири бўлиб, унинг ташқи кўриниши бадиий – конструктор
-
лик қарорига мувофиқ келиши, техник-эсте тик талабларга 
жавоб бериши, саноат усулида ишлаб чиқаришга арзийдиган 
ва ижобий самара бериши шарт.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish