Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Секулярлаштириш
 –
давлат ва жамият бошқарувини 
дин таъсиридан ҳоли қилиш жараёни.
Сервис – жисмоний ва юридик шахсларга, умуман кенг 
аҳоли қатламига хизмат кўрсатиш; ишлаб чиқариш-техника 
мақсадларида маҳсулотларни, моддий-маиший, хўжалик ва 
бошқа саноат маҳсулотларини сотиш ҳамда уларни ишла
-
тиш билан боғлиқ бўлган хизмат кўрсатиш соҳалари. 
Сервис 
(ингл. –хизмат) саноат маҳсулотларини сотиш, транспорт ва 
жиҳозлардан фойдаланиш билан боғлиқ комплекс хизмат
-
ларни таъминлайдиган корхона маркетинг фаолиятининг 
қуйи тизими. Сервис товарларни бутун фаолияти даврида 
кузатиб бориши керак. Сервис асосан текин амалга ошири
-
лади, лекин у билан боғлиқ барча харажатлар маҳсулотнинг 
сотиш баҳосига қўшилади. 
Сотишдан кейинги (кафолат
-
ли) сервис
– техникадан доимий фойдаланиш билан боғлиқ 
вақтида бажариладиган иш. Унга маҳсулотдан фойдаланиш 
тартибларини харидорга бирламчи ўргатиш ҳам киради. 
Алоҳида ҳолларда бундай ўқитиш пулли бўлиши мумкин. 
Бу шартлар савдо битимларида кўрсатилади. 
Со тишдан 
кейинги (кафолат муддатидан кейинги) сервис – 
битим асо
-


315
сида тўлов бўйича амалга оширилади. У профилактик таъ
-
мир, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ва техникадан унум
-
ли фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш, шунингдек, 
истеъмолчининг талаби билан маҳсулотни замонавийлашти
-
риш ва ходимларни қўшимча ўқитиш кабиларни ҳам ўз ичи
-
га олади. 
Сотиш олди сервиси 
– ма шина ва жиҳозларни та
-
шишда юз берган бузилишларни тузатиш; уларни ўз ҳолига 
келтириш; синаш ва уларни намойиш қилиш.
Сертификат – масъул идоралар томонидан маҳсулотни 
экспертиза қилиш асосида берилувчи, маҳсулот сифатини 
белгиловчи ҳужжат. 
Сертификат
(франц. – тасдиқлайман, 
гувоҳлик бераман) – у ёки бу фактни тасдиқловчи ҳужжат. 
Ташқи савдо сертификатининг қуйидаги турлари мавжуд: 
1) ваколатли идоралар томонидан бериладиган ва товар
-
нинг сифатини тасдиқловчи ҳужжат (қаранг: Сифат сер
-
тификати); 2) экспортчи мамлакат божхонаси томонидан 
тасдиқланган ва товарнинг айнан қайси мамлакатдан экспорт 
қилинганлигини кўрсатувчи келиб чиқиш сертификати; 3) 
суғурта шартномаси шартларини ўзида мужассамлаштир
-
ган ва суғурта полиси ўрнини босувчи суғурта сертифика
-
ти. Мамлакат ичида сертификат давлат заёми облигацияси
-
нинг махсус тури, қарзга пул берганлик ҳақидаги гувоҳнома. 
Суғурта сертификати
– суғурта қилинганлиги ва суғурта 
полиси берилганлигини тасдиқловчи суғурта идораси то
-
монидан берилган ҳужжат. Товарлар бош полис шартларига 
мувофиқ суғурталанган ҳолларда мавжуд юкларга суғурта 
сертификати берилади. Суғурта қилдирувчининг талабига 
кўра суғурта сертификати суғурта полисига алмаштирилиши 
мумкин. Чунки кўпгина мамлакатларнинг суд қонунчилиги 
фақат суғурта полисини тан олади. 
Қабул қилиш ҳақидаги 
сертификат 
– ижарачининг маълум бир жиҳозни ижара
-
га олганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Томонлар олди-берди 
ҳақида, жиҳозни жўнатиш муддатини анча олдин белгилаб, 
шартнома тузган бўлсалар, қабул қилиш ҳақида сертификат 
берилади. Бу сертификатда жиҳозни ишлаб чиқарган корхо
-


316
на, жиҳознинг баҳоси, тартиб рақами, турган жойи ва бошқа 
маълумотлар кўрсатилади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish