Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети “ИҚтисодиёт назарияси” кафедраси



Download 13,21 Mb.
bet65/116
Sana16.02.2023
Hajmi13,21 Mb.
#911669
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   116
Bog'liq
УМК Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш

Топшириқлар
1-масала
А) ЯИМнинг 900 млрд.сўмга; 1100 сўмга тенг бўлганда тўлиқ бандлик шароитида бюджет сальдоси ҳаждақиқаи аниқланг.
Б) Тўлиқ бандлик шароитида инвестициялар ва жамғармалар нисбати қандай бўлади?



ЯИМ

Солиқ тушумлари ҳажми

Давлат ҳаражатлари




(сўм)

(сўм)

800

200

260

900

230

260

1000

260

260

1100

300

260



2-масала
Альтернатив (муқобил) фикрларни баҳолаш жамланма листи.
.

Қ
Ф

Альтернатив фикрлар

1-

2-

3-

4-

Р

Б

П

Р

Б

П

Р

Б

П

Р

Б

П

а

1

2

2

3

4

12



















б

2

2

4

3

6

18



















в

4

6

24

1

2

2



















n





































Кўпайтма жамламаси

30







32



















Қ/Ф – қатнашувчи фамилияси (муаммода)


Р – ранг бўйича баҳо (1- ўрин – энг зарур таклиф, n – ўрин – зарурлик даражаси энг паст ёки, 2- даражадаги ўрин олувчи таклифлар)
Б – муқобил (альтернатив) балли баҳолар [(1)- энг юқори баллдан – (10) энг паст баллгача];
П(кўпайтма) – (Р­*Б) кўрсаткичлар кўпайтмаси.


3-масала
Айтайлик, Узбекистонда бир дона дона трактор ишлаб чикаришга 500 иш соати сарфланади, 1 тонна бугдой ишлаб чикариш учун эса 50 иш соати. козогистонда эса 1 дона трактор ишлаб чикариш 600 иш соати, 1 тонна бугдой 30 иш соати сарфини талаб килади.
а) Хар бир мамлакатда тракторлар ишлаб чикаришнинг бугдой оркали ифодаланган мукобил киймати кандай ва аксинча 1 т. бугдой ишлаб чикариш тракторлар хисобида канча кийматга эга булади?
б) Фараз килайлик, Узбекистон ва козогистон бугдой ишлаб чикаришда тахминан бир хил технологиядан фойдаланади. Бунга кура 60 т бугдой ишлаб чикариш учун битта трактор керак булади. Узбекистонда ва Козогистонда бугдой ва тракторларнинг мукобил киймати кандай узгаради?


4-масала
Юкоридаги масала шартига учинчи махсулотни телевизорни киритамиз. Узбекистонда телевизорни ишлаб чикаришга 100 соат иш вакти сарфланади, козогистонда эса 90 соат Узбекистон йилига 1100 млн. иш соати, козогистон эса 450 млн. иш соати ресурсига эга. Бугдой, трактор ва телевизорга булган эхтиёж куйидагича берилган:



Товарлар

Узбекистон

Козогистон

Тракторлар

0,2 млн. дона

0,1 млн. дона

Бугдой

5 млн тонна

3 млн. тонна

Телевизорлар

2 млн. дона

1 млн.дона

а) Хар бир мамлакат уз эхтёжларини уз имкониятидан келиб чикиб кондира оладими?
б) Узбекистон телевизорларини Козогистон бугдойига алмаштирувчи тадбиркор Узбекистонга фойда келтирадими?


5-масала
Юкоридаги масала шартидан фойдаланиб куйидаги топширикларни бажаринг.
а) Козогистон учун энг яхши айирбошлаш вариантини таклиф этингки, бунга Узбекистон рози булсин;
б) Узбекистон айирбошдан оладиган энг куп фойдани (млн. иш соати микдорида) аникланг.
10-мавзу. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш усуллари


Топшириқлар
1-масала
Экстрополяция усулидан фойдаланиб хисобланг.
Нон булочка махсулотлари сотадиган магазиннинг 11 иш кунида сотиши керак бўлган махсулотни сотишни прогноз қилиш.
Олдинги 10 кун ичида нон-булочка сотадиган магазиннинг махсулотни сотиш хажми қуйидаги кўрсаткичларни ташкил этган (тоннада)



1-кун

2-кун

3-кун

4-кун

5-кун

6-кун

7-кун

8-кун

9-кун

10-кун

2.5

2.8

2.0

2.4

2.3

2.9

2.7

2.2

2.3

2.8



2-масала
Экстрополяция усулидан фойдаланиб хисобланг.
Булочка махсулотлари сотадиган магазиннинг 12- иш кунида сотиши керак бўлган махсулотни сотишни прогноз қилиш.
Олдинги 11 кун ичида булочка сотадиган магазиннинг махсулотни сотиш хажми қуйидаги кўрсаткичларни ташкил этган (тоннада)



1-кун

2-кун

3-кун

4-кун

5-кун

6-кун

7-кун

8-кун

9-кун

10-кун

11-кун

2.4

2.6

2.1

2.4

2.3

2.7

2.8

2.2

2.3

2.5

2.5



3-масала
Уч тармоқли ҳисобот ТАБ маълумотлари схемаси асосида ва режа даврида пировард маҳсулотларининг берилган кўрсаткичларига мувофиқ (Урежа), режа ТАБ нинг миқдорий параметрлари хисоблансин ва иқтисодий таҳлил амалга оширилсин.



И/ч

Истеъмолчи тармоқлар

Пировард маҳсулот

Ялпи маҳсулот

Тармоқлар

Саноат

Қурилиш

Қишлоқ хўжалиги







Саноат
Қурилиш
Қишлоқ хўжалиги

30
24
21

40
19
15.2

24
20



56
32
14.2

150
95
60

Соф маҳсулот
Ялпи маҳсулот

75
150

20.8
95

9.6
6.4

102.2
-

-
305

Y1=60; Y2=40; Y3=20


4-масала
Метал ишлаб чиқарувчи ва уни сотиш билан шуғулланувчи фирманинг фойда режасини аниқланг.
Сотув режасига асосланиб товарни сотишдан келадиган тушумини, яъни Q – 1200АҚШ доллари деб белгиланди. Доимий харажатлар F эса – 500 АҚШ доллари. Сотувдаги ўзгарувчан харажатлар даражаси, С – 25% ни ташкил этади.


Вазиятли топширик.
Мувозанат ва давлатнинг пул сиёсати.
Бу топширик олдинги икки («Инвитацион талаб ва махсулот бозоридаги мувозанат», «пул бозори ва процент нормаси») топширикларининг мантикий давомидир. Унда Ж.Хикснинг таникли булмиш «Инвентиция – жамгарма – бозорий чакконлик (ликвидлик) - пул» модели оркали таърифланадиган биргаликда махсулот ва пул бозорларидаги мувозанат шароитлари курсатилган.
Кейнсионистик ва монетаристик ёндашувлари нуктаи назаридан давлатнинг пул ва бюджет сиёсатнинг пул ва бюжет сиёсати имкониятлари ва чегаралари ифодаланади.
Процент ставкасини тартибга солиш учун пул массасини узгартирувчи уз хохишича харакат килувчи тадбирлар, узок вактли муддатда инфляцияни кучайтирувчи бир омил сифатида курсатилган. «Ликвидлик тузоги»дан чикариш учун давлат харажатларини оширишнинг ижобий ва салбий томонлари аникланади. Бу жараён давлат карзларининг ошиши ва уни коплаш эса «кроулинг-аут» - хусусий инвестицион талабларни сикиб чикариш – самараси билан боглик. Монетаристик сиёсат принципларига мос холда М.Фридман ва Сент-Луисс модели асосида пул массасининг зарур узок муддатли кушимча усиши урнатилади.
Топширикни умумий бажариш йулини таърифлаймиз. Бирламчи жамгарма, инвестиция, процент нормаси, пул талаб ва таклифи каби параметрларнинг узаро мослиги шароитида умумий бозор мувозанати холати аникланади.
Давлат инвестицияларни янада рагбатлантириш максадида пул массасини оширади, бу эса «ликвидлик тузоги»га тушишга, инфляцион молиялаштиришга олиб келади. Процент ставкаси пул таклифнинг оишига бефарк булиб колади, хусусий инвестициялар купаймайди. Шунинг учун хукумат ишлаб чикаришга давлат куйилмаларини оширишни иктисоди. «Инвестиция - жамгарма» эгри чизиги силжийди. Иктисод стагнация холатидан чикади, лекин давлат карзи купаяди. Марказий органлар, фискаль сиёсатининг чегараланганлиги тугрисидаги хулосага келиб, монетаристик тавсияномаларни амалга оширишга утадилар ва пул массасининг керакли хажмини хисоблайдилар.
Шундай килиб, топширикда кетма-кет харакат куйидагича.
«Инвеститиция – жамгарма» (I-S) эгри чизиги абциссалар укида макро даражадаги даромад (DI), ординаталар укида эса банк проценти ставкаси (R) жойлаштирилган тизимда тузилади. I-S куйидаги нукталар туплами билан берилади.



DI. пул бирлиги

9

9,5

10

10,5

85

R, %

6,5

5

4

3

8,5

Шу – махсулот бозорлари мувозанат эгри чизиги графигини чизинг.


Шундан кейин молия коньюктураси оптимал холатини таърифлайдиган шароитларга утамиз. Бу тугрида «пул бозори ва процент нормаси» масаласида айтиб утилган эди. Унда пулга талаб (тез пулга айлантириш мумкин булган молни хушлаш) ва таклифнинг тугри келишига мос мувозанатининг икки нуктаси курсатилган эди ва Е1 дан Е2 га утиш процент ва даромад узгаришлари билан кузатиларди. Шунинг учун DI-R координаталар тизимида процент ва даромаднинг турли даражаларида пул талаби ва таклифининг тенглигини тарифлайдиган хамма нукталари тупламини тасвирлаш мумкин. Бу «ликвидликни хушлаш - пул» (LM) эгри чизиги булади. У молия бозори мувозанати шароитларини акс эттиради.
Бизнинг топширикда LM эгри чизиги куйидаги нукталар туплами билан берилади.

DI пул бирлиги

8

9

9,5

10

11

11,5

11,5

R, %

3,1

3,1

3,5

4

5,5

7

8

Бу эгри чизикни хам I-S чизмасида чизинг.


Графикнинг горизонтал кисмига эътибор беринг. Унга катта пул массаси М ва окибатда R нинг минимал ставкалари мос келади. R бозор ставкаси аник белгиланган даражасидан куйига тушолмайди (масалада-3%). Шунинг учун М нинг сезиларли даражада купайиши билан процент узгармайди.
LM эгри чизигининг вертикал кисмининг иктисодий маъносини мустакил равишда тушунтириб беринг.
Юкорида кайд этилган ишларнинг бажарилиши натижасида биз Ж.Хикснинг таникли «инвестиция-жамгарма-ликвидлик-пул» моделига эришдик. У махсулот (IS) ва пул бозорларининг (LM) биргаликдаги мувозанати шароитларини акс эттиради. Шундай килиб, процент ва даромаднинг кандай параметрларида Е нуктаси (иктисодий макромувозанат) – урнатилишини аникланг.
Топилган мувозанат нуктаси узгармас эмас, давалат кейнс теориясига асосланиб активлаштириш сиёсатини олиб боради. У пул таклифини ошириб, процент ставкалари ва инвестицияларга доимо таъсир курсатишга харакат килади. Бундай таъсир курсатиш механизми «пул бозори ва процент нормаси» масаласида чукур куриб утилган. Лекин унда давлатнинг киска муддатли R ни камайишига ва окибатда инвестиция ва ишлаб чикаришни оширишни рагбатлантиришга олиб келадиган таъсир курсатилган эди.
Бозор механизми DI даражаси ва пулга талабнинг ошишига жавоб бериб, R ни яна кутаради. Яъни шуни таъкидлаш мумкинки, узок муддатда процент ставкалари бошкариш таъсирига кам буйсунади. Давлат яна ва яна пул массасини манипуляция килиш, узбошимча сиёстига кайтиб келиши зарур. Лекин катта М таклифи шароитида даромад усишидан келиб чикадиган пулга талабнинг ошиши яна хам камайиб борди.
Талаб эгри чизиклари процентнинг мин. даражасидан пастга тушмай, горизонтал холатни кабул килади. Бу жараённи IS-LM моделида кузатамиз. Узок муддат давомида давлат пул массасини 14% га оширади деб хисоблаймиз. П нинг узок муддатда узгармаслиги шарти натижасида, Л М эгри чизиги 15 процентли ошишга мос масофада ОД уки буйича унгга силжийди. Шундай килиб, Л М графигини тузганда фойдаланган хар бир нукталарнинг янги урнашиш жойини аникланг ва «ликвидлик - пул» - LM1 янги эгри чизикни чизинг.
IS тугри чизиги узгармай, LM-LM1 гача силжиганни учун, мувозанатининг янги нуктаси – Е1 урнатилади. Унинг координатларини топинг.
Е1 нуктаси LM эгри чизигининг доимий R га мос горизонтал кисмида жойлашган булади. М пул массасини янада купайтириш маъносиз – процент ставкалари минимал микдордаги 3 процентдан пастга тушмайди, ишлаб чикариш инвестицион туртки олмайди. Асосланмаган пул таклифини купайтириш иктисодни «ликвидлик тузогига» тушириб куйди. Хужалик стагнацияга кириб колди.
Ж.Кейнс тизимида пул ишлаб чикаришга процент нормасининг узгариши оркали таъсир курсатади. Лекин бу механизм каттик депрессия шароитида, яъни пул нархи – процент камайганда, ишламай колиши мумкин. R нинг узгармаслиги окибатида инвестицияларнинг рагбатланмаслигидан ташкари, шу йуналишида яна бир ирмок мавжуд. Паст процент кимматбахо когозлар курсининг ошишини билдиради.
Агар кимматбахо когозлар кимматлашуви иктисоднинг усиш давридаги акция ва облигацияларга катта талаб билан богланган булса, унда пул эгалари кимматбахо когозлардан келажакда фойда ва дивидент олишни кузлаб, уларни сотиб олишарди. Лекин стагнация шароитида юкори биржа нархлари айнан минимал банк процентлари билан боглик, кимматбахо когозлар ишончсиз. Шунинг учун одамлар уларни сотиб олишдан кура, пулни накд шаклда ушлаб туришни афзал курадилар, яъни тез пулга айлантиришга ихлос купрок. Фирмалар биржада акцияларни сотишдек кам маблаг олишади, бу эса инвестицияларни янада рагбатлантиришини камайтиради.
Бошка томондан, истеъмолчилардаги накд пуллар бозорини эзади ва туловга кобил талаб даражаси усиб борад. Бу нархларнинг инфляцион ошишига олиб келади – ишлаб чикариш усиб бораётган талабни кондиролмайди («Инвестицион талаб ва махсулот бозорлари мувозанати» масаласини куринг).
Бундай холатдан чикиш кийин, чунки хусий куйилмалар – бозор иктисодидаги инвестицияларнинг асосий кисми-ишламай колган. Улар инфляцион холатда факат янги технология ва янги махсулотни кенг жорий этиш вактидагина, яъни келажакда процент ставкасига боглик булмаган фойда нормасининг усишини хисобга олганда ишлаши мумкин.
Лекин процент таъсир этмайдиган яна бир инвестицион омил мавжуд. Давлат узининг бюджет ассигацияларини ошириши мумкин.
«Ликвидлик тузоғидан» чикиш учун хукумат ишлаб чикаришга 1 шартли пул бирлиги микдорида кушимча маблаг ажратди. Мультипликатор 1 га тенг деган шарт кабул киламиз. Яъни даромад DI хам 1 шартли пул бирлиги усади. R узгармас холда колганлиги учун бундай харакат графикда IS чизигининг 1 бирлиги унгга силжишига олиб келади. «Инвестиция-жамгарма» - IS1 янги графигини тузинг. LМ1 ва IS1 учун мувозанат нуктасини (Е2) аникланг. Иктисодни «тузокдан» чикаришга эришдикми, процент ошдими?
Давлат харажатларининг сезиларли усиши холатни унглаштиришга кобил. Лекин бу тадбир – узининг салбий окибатларига эга булган мажбурий тадбирдир. Чунки бундай молиялаштириш учун давлат уз карзини оширишга мажбур. Хукумат бу карзни инфляцияни чукурлаштирмаслик учун янги пул чикариш билан эмас, балки займлар хисобига коплаши мумкин. Лекин бундай шароитда бозорий номувозанат содир булиши мумкин, чунки давлат омонатчилар маблагларини облигациялари билан банд этиб, уларни хусусий инвестиция бозоридан сикиб чикариши мумкин. Бу – «куродинг - аут» самараси дейилади. Унинг иктисодга нокулай окибатларини тушунтириб беринг.
Киска вактли муддатда давлат пул мувозанатига процент ставкалари оркали таъсир курсатиши мумкин. Лекин узок муддатли келажакда процент ставкаларига таъсир курсатиб булмайди, чунки хар сафар давлатнинг пасайтириш тадбирига бозор тескари реакция билан R ни ошириб, жавоб беради. Бундай шароитда пул масаласининг гипертрафияга дучор булиши (хаддан ташкари ошиши) бошкариб булмайдиган инфляцияга олиб келади. Натижада узок вактли муддатда кейнсионистик рецептлар таъсир этмайди.
Шунинг учун R даражасига боглик булмаган мувозанатга асосланган назария монетаристлар томонидан илгари сурилган. Давлат уз холича харакат килувчи тадбирлардан, пул таклифини импульсив манипуляциялашдан воз кечиши керак. Бунинг урнига бозор талабига мос асосланган доимий пул массасининг усишини таъминлаш керак. Узок муддатли мувозанат шартлари М.Фримен тенгламаси билан аникланади:
ΔМS=ΔDI-ΔP
Бу ерда, ΔМS – уртача йиллик хисобидаги узок муддатли пул таклифининг усиши суръати: %
ΔDI – узок муддатли жами даромаднинг (реал махсулот) уртача йиллик усиш суръати, %
ΔP - уртача йиллик хисобдан нархларнинг узок муддатли инфляцион усиш суръати, %.
Бу микдор, агар давлат процент ставкасини пул массасининг узгариши хисобидан тартибга солиб бормаганида, нархларнинг усиши канча булиши мумкинлигини курсатади. Бу курсаткич баркарор ривожланиш учун иктисод канча кушимча пул талаб этишини (ишлаб чикаришнинг усишини хисобга олган холда) давлат учун тавсиянома булиб хизмат килувчи хисобланадиган курсаткичдир.
Бизнинг топширикда марказий органлар монетристик стратегяни кабул килиб, МS ни аниклашлари керак. Бунинг учун P параметрини аниклаш лозим. Лекин амалиётда уни статистик хисобга олиш жуда кийин, чунки давлат киска вактли муддатда доимо пул таклифини узгартириб, айлантириб туради.
P ни хисоблаш услуби Сент-Луис шахри федерал резерв банки хизматчилари Л.Андерсон, Ж.Джордон ва К.Карлсон томонидан таклиф этилган ва «Сент-Луис модели» деб аталган. Умумий куринишда P икки курсаткичлар йигиндиси сифатида аникланади: 1-махсулотларга пулли талабнинг куввати ва 2-келажакда нарх узгаришларининг кутилиши.
1-курсаткич махсулот ишлаб чикаришнинг хакикий хажми ва унинг тула бандлик шароитидаги потенциал даражаси уртасидаги нисбий фарк сифатида аникланади. Топширикда бу микдор 2% ни ташкил этади.
2-курсаткич Сент-Луис моделида олдинги 17 квартал мобайнида нарх узгаришлари асосида аникланади. Уртача йиллик хисобида топширикда у 3,5% га тенг.
М. Фридмен тенгламасида P кийматини хисобланг ва DI 3% ни ташкил этганда керакли пул таклифининг усиш суръатини ΔМS1 ни аникланг.
Шундай килиб, давлат киска вактли муддатда процентга таъсир курсатиш учун заруриятга караб пул массасини узгартиришдан фойдаланганлик билан биргаликда МS1 микдордаги пул таклифининг узок вактли доимий усишига ёндашади.



Download 13,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish