II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Фанни ўқитишдан мақсад- талабаларга замонавий бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг таҳлили ҳамда прогнози учун талаб қилинадиган назарий ва амалий масалалар тўғрисида билимлар бериш ҳисобланади.
Фаннинг вазифалари:
иқтисодиётдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлилини амалга оширишни ўрганиш;
иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун талабаларни зарур замонавий билимлар билан қуроллантириш;
талабаларга миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)га кўра асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ўргатиш;
мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ривожланишини прогнозлаштириш;
иқтисодий қонунларнинг бюджет-солиқ, пул-кредит соҳаларида амал қилиш хусусиятларини кўрсатиш;
талабаларда макроиқтисодий жараёнларни, иқтисодий операцияларни таҳлил қилиш асосида уларни самарали бошқариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;
прогнозлаштиришнинг барча усулларидан кенг фойдаланишни билган ҳолда, иқтисодиётнинг аниқ бир соҳасида ривожланишни прогнозлаштириш асосида назарий ва амалий билимларга эга бўлишини таъминлашдан иборатдир.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба:
иқтисодиётни прогнозлаштириш ва таҳлил қилиш учун зарур билимлар асосида уни бошқариш юзасидан тўғри қарорлар қабул қилиш тартибларини; макроиқтисодий таҳлилни амалга оширишда фискал ҳисоблар, МҲТ нинг ривожланиш қонуниятларини; иқтисодиёт ривожланишининг истиқболларини тўғри белгилаш тартибларини; прогнозлаштиришнинг барча усулларидан фойдаланишни билиши;
мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичлари таркиби; иқтисодиёт секторини ривожлантириш бўйича қонунлар ва қонуниятларни билиш ҳамда қўллай олиш; иқтисодиётни ижтимоий-иқтисодий прогнозлаштиришни асослаш; иқтисодиётнинг бюджетсолиқ, пулкредит секторларини макроиқтисодий таҳлил қилиш ва тартибга солишнинг самарали усулларини жорий этиш; миллий ҳисоблар тизимига асосланган ҳолда макроиқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш, уларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш; мамлакат иқтисодиёти соҳа ва тармоқлари ўртасидаги узвий алоқаларнинг ривожланиш тенденциялари; фанга оид иқтисодий категорияларнинг моҳияти; мамлакат иқтисодиётидаги мавжуд макроиқтисодий муаммолар ва уларнинг мўътадил ечимини топиш йўналишлари; Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий сиёсатининг моҳияти бўйича кўникмаларига эга бўлиши;
мамлакат иқтисодий ва ижтимоий тизимларининг шаклланиш жараёнларини таҳлил қилиш; макроиқтисодий жараёнларга оид иқтисодий статистик ва ҳисобот маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш; иқтисодий ўсиш, аҳолининг турмуш даражасини прогнозлаштириш; макроиқтисодий муаммолар бўйича асосий иқтисодий талабларни шакллантира олиш малакаларга эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |