Олий ва ўрта махсус таълим
вазирининг 2022 йил 13 январдаги
13-сонли буйруғининг ижроси тўғрисида
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 январдаги 17-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 13-сонли ҳамда Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 17 январдаги 8-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 13 январдаги 13-сонли ҳамда Фарғона вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 17 январдаги 8-сонли буйруқлари билан юборилган:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 январдаги “Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 17-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан уч ой муддатда техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишига қабул қилиш учун уларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бўйича электрон тизимни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Техникумнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Шерматовга:
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан тасдиқланган “Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом”нинг мазмун-моҳиятини чуқур таҳлилий ўрганиш бўйича педагог кадрлар учун ўқув-семинари ташкил этиш;
қишки таътил даври тугаган сўнг, ҳар бир гуруҳ кесимда ўқувчиларни Низом ҳамда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида қабул қилиш тартиблари билан тўлиқ таништириш, барча саволларга атрофлича тўлиқ жавоб бериш;
Низомнинг 15-бандида кўрсатилган саволлар йўналишлари бўйича малакали ўқитувчиларни жалб этган ҳолда битирувчиларга қўшимча консультатив машғулотлар ташкил этиш чораларини белгилаш вазифалари юклатилсин.
4. Техникумнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари Д.Холматовага:
Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларнинг тегишли ҳужжатлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали 5 июлдан 25 июлгача рўйхатдан ўтказилишини инобатга олиб,
тасдиқланган ўқув жараёни графигига асосан битирувчилар учун якуний давлат аттестация синовларини 2022 йил 2 июлгача тўлиқ якунлаш;
2022 йил 5 июлгача битирувчиларга дипломларни расмийлаштириш ҳамда битирувчиларга топширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
5. Техникумнинг махсус фан ўқитувчилари Н.Холбоев, Х.Шомуротовларга:
техникумни муваффақиятли тамомлаётган битирувчиларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш масаласида консультациялар ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, битирувчиларнинг техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестри якунига кўра ўзлаштириш баҳолари йиғма жилдини шакллантиришда ҳамда диплом иловаларига кўчиришда журналдаги баҳоларига ўзгартиш киритганлик учун жавобгарлик гуруҳ раҳбарлари ҳамда фан ўқитувчилари зиммасига юкланади.
7. Ходимлар бўйича инспектор Д.Халилова ушбу буйруқни барча масъулларга етказсин.
8. Мазкур буйруқнинг ижро назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Техникум директори Н.Давлатов
Do'stlaringiz bilan baham: |