«Саноат иқтисодиёти» курси «Иқтисодиёт» фанининг мухим қисми бўлиб, саноат ишлаб чикариши ва халқ хўжалигининг бошқа соҳалари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади. У:
фан сифатида саноат йўналишидаги жараёнларни изоҳлаш, тушунтириш ва келажакка тегишли воқеликларни башорот қилиш имконини берувчи назария ва методолигияга асосланади;
илмий курс сифатида умум-иқтисодий қонунларни чуқурлаштиради, аниклаштиради ва ўз йўналиши буйича ўзига хос қонуниятларни шакллантиради; бу қонуниятлар, шунингдек, фундаментал қоидаларни саноат тармоқларининг типик гуруҳларига мувофиқ тарзда ўрганилади;
саноат корхоналарида содир бўладиган воқеаларни башоратлаш ва режалаштириш, таҳлил этиш, ҳисоб ва ҳисобот ишларини юритиш бўйича зарур билимлар билан қуроллантиради;
мамлакат ичида ва хорижда юз бераётган иқтисодий жараёнларни билишга имкон яратади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
«Саноат иктисодиёти» фани нима учун ўқитилади?
«Саноат иқтисодиёти» фанининг объекти деганда нималарни тушунасиз?
«Саноат иқтисодиёти» фани ёрдамида қандай қонунлар ва қонуниятлар ўрганилади?
«Саноат иқтисодиёти» фани қандай фанлар билан чамбарчас боғлиқ?
Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизациялаш ва ислох килиш ушбу фан олдига қандай вазифалар қўяди?
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва унинг саноатга тегишли жиҳатлари
нималардан иборат?
Асосий адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистон келажаги буюк давлат. – Т.: “Ўзбекистон”, 1993.
Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар тараққиёт омили. – Т.:
“Ўзбекистон”, 1995. – 16 бет.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. - Т.: “Ўзбекистон”, 1997. – 328 бет.
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. - Т.: “Ўзбекистон”, 2000. – 352 бет.
Каримов, Ислом Абдуғаниевич. Юксак маънавият – енгилмас куч. И.Каримов. – Т.: “Маънавият”, 2008. – 176 б.
Каримов, Ислом Абдуғаниевич. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари /И.А. Каримов. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.
Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Шарқ, 1997. – 64 б.
Темур тузуклари. – Т.: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт санъат нашриёти, 1996. – 24 б.
Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонуни. Олий таълим меъёрий ҳужжатлари тўплами. – Т.: Шарқ, 2001.
Маҳмудов Э.Х. Корхона иқтисодиёти. (Ўқув қўлланма). – Т.: ТДИУ, 2004. –
208 б.
Хайитов А.Б., Хакимов Р., Юлдашева Ш.М., Холмуродов С.Э., Исломов А.А. Иқтисодий таълимнинг ўқитиш технологиялари. Академик С.С. Ғуломов таҳрири остида. – Т., 2005. – 82 б.
http://www.press-service.uz – “Президент сайти”.
http://www.tsue.uz – “Университет сайти”.
Do'stlaringiz bilan baham: |