боб
САНОАТ ИШЛАБ ЧИКАРИШИНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ҚУВВАТЛАРИ
Асосий фондларнинг иктисодий мохияти ва ахамияти, таркиби ва тузилиши
Мамлакатнинг қудрати, иқтисодий-ижтимоий ривожланиши, жамият аъзоларининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондириш шу мамлакат ресурслари, айниқса, асосий ва айланма фондларининг микдори ва сифати билан белгиланади. Мамлакат ва унинг саноати, бошқа тармоклари, корхона (фирма)лари канчачик куп ресурсларга эга бўлса, у шунчалик қудратли ва ривожланган булади. Агар у ана шу ресурслардан тўла-тўкис, оқилона фойдалана олса, албатта, буюк давлатга айланади.
Саноат ишлаб чиқариши фаолиятида асосий фондларнинг алоҳида ўрни бор. Чунки уларсиз бирорта ишни бажариш, хизмат кўрсатиш ва махсулот ишлаб чиқариш мумкин эмас.
Маълумки, хар кандай ишлаб чиқариш жараёнида мехнат буюмлари, мехнат қуроллари (меҳнат воситалари) ва инсон меҳнати иштирок этади. Меҳнат буюмларига хомашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғи, электр куввати, таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ва ҳ.к.лар, меҳнат воситаларига эса, машина ва механизмлар, асбоб-ускуналар, юк ташувчи ва узатувчи воситалар, компьютер ва лаборатория анжомлари, бино ва иншоотлар киради.
Мехнат буюмлари ва воситаларининг биргаликда киймат шаклида ифодаланиши ишлаб чикариш фондларини ташкил этади. Улар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш даражасига кура, асосий ва айланма фондларга ажратилади. Меҳнат қуроллари асосий фондларни, мехнат буюмлари эса айланма фондларни ташкил этади.
Асосий ишлаб чикариш фондлари деб ишлаб чикариш жараёнида узок, давр бевосита ва билвосита қатнашадиган, моддий бойликлар яратишда иштирок этадиган хамда табиий шаклини саклаган холда уз кийматини тайёрланаётган махсулотга аста-секин, тўзишига қараб ўтказиб борадиган мехнат воситаларига айтилади. Улар иш бажаришда, хизмат кўрсатишда ва махсулот ишлаб чикаришда катнашадилар, ишлаб чикариш жараёнини амалга ошириш учун шароит яратадилар, мехнат буюмлари ва тайёр махсулотларни саклаш ва уларни бир ўриндан иккинчи ўринга ташиш каби ишларни бажариш учун хизмат киладилар.
Асосий фондлар фойдаланиш максадига, ишлаб чикаришда бевосита ва билвосита катнашишига караб, ишлаб чикариш жараёнида қатнашадиган ва қатнашмайдиган фондларга ажратилади.
Ишлаб чикаришда катнашадиган асосий фондларнинг мақсади моддий бойликлар яратишда иштирок этишга каратилган бўлса, ишлаб чикаришда катнашмайдиган асосий фондларнинг максади ходимларнинг моддий ва маданий эхтиёжларини қондиришдан иборат.
Саноатнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари мамлакат миллий бойлигининг мухим кисмини ташкил этади. Бу кўрсаткич мустақиллик йилларида йилдан-йилга ошиб бормокда. 1991-2008 йиллар мобайнида саноат ишлаб чиқаришининг асосий фондлари 50 марта ўсди. Узбекистон Республикаси саноати жами асосий ишлаб чикариш фондлари қийматининг динамикасини 16-жадвалда кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |