Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида онлайн шаклда ўтиладиган “Мустақиллик дарси” бўйича намунавий ўҚув дастури


Тарихингдир минг асрлар ичра пинхон, ўзбегим



Download 22,16 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi22,16 Kb.
#79434
TuriСеминар
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мустақиллик дарси

Тарихингдир минг асрлар ичра пинхон, ўзбегим...

Юртимиз ҳудудида бундан 1,5 миллион йиллар аввал энг қадимги инсон фаолиятининг маданий изларини Жанубий Фарғона (Селунғур ғори)дан топилган ёдгорликлар яққол кўрсатиб турганини, бундан 4,5 минг йиллар олдин мамлакатимизда сунъий суғориш ва шудгорлаб экишга асосланган деҳқончилик маданияти шаклланганлигини, 5 минг йиллар бурун аждодларимиз бронза металл эритиш технологиясини ўзлаштирганини, Бақтрия, Хоразм, Сўғдда узунлиги 15-20 километрга етадиган каналлар қазилганини билмасдан бу Ватанни севиш, ундан фахрланиш мумкинми?


Ҳар қандай маданиятли, ўз Ватани олдида масъулиятини сезган фуқаро 2750-2500 йиллар аввал Бақтрия, Хоразм, Сўғд каби подшоликлар, 2100-1800 йиллар олдин қудратли Кушон салтанати, 9-12 асрларда қорахонийлар, хоразмшохлар сулолалари, 14-15 асрларда буюк Амир Темур салтанати ва 20- аср сўнгида мустақил Ўзбекистон давлат сифатида ўзининг муносиб ўрнига эга эканидан ифтихор қилиши табиий. (Ширинов Т. Тарихимиз этюдлари. – Т.: 2014. – Б.12.)
Мамлакатимиз ҳудуди аллақачон қадимги цивилизациялар юрти эканлигига бутун маърифатли дунё тан берган. “Шарқ Уйғониш даври” сифатида тарихга кирган буюк цивилизациянинг маркази ҳам бизнинг юртимиз бўлган. Бунга бугунги кунда мамлакатимиз архивлари, китоб фондларида сақланаётган ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг 100 мингдан зиёд нодир қўлёзма асарлари ҳам шоҳид.
Шубҳасиз, ер ости ва ер усти бойликларига бой, меҳнаткаш, ўз ишининг устаси бўлган ана шундай мамлакатнинг устидан ҳукмронлик қилиш ҳар доим ҳам узоқ ва яқин мустамлакачиларнинг орзуси бўлган. Шунинг учун ҳам юртимиз тинимсиз равишда ўзга давлатлар ва халқларнинг тажаввузларига дучор бўлган.
Маълумки, мустақиллик бировга қарам эмаслик, ихтиёри ўзидалик, деган маъноларни англатади. Мустақиллик барчамиз учун энг муқаддас туйғу, олий қадрият ҳисобланади. Бу бизга Ўзбекистон тарихидан маълум. Уч минг йиллик миллий давлатчилик тарихимиз давомида халқимиз қандай йўқотишлару, қийинчиликларни кўрмади, дейсиз! Ана шу уч минг йиллик буюк давлатчилик тарихимиз давомида халқимиз 900 йилга яқин давр мобайнида мустамлакачилик азобларини бошидан ўтказди.
Эрон аҳамонийлари, грек-македонлар, араблар, мўғиллар истилолари, сўнгги 130 йилга яқин даврдаги мустабид тузум ҳукмронлиги-буларнинг бари Ватанимиз тарихининг энг оғриқли саҳифалари, армонларда ўтказилган кунлар ҳисобланади. Ватан тарихи шундан далолат берадики, ота-боболаримиз неча минг йиллар давомида қанчалик оғир бўлмасин юрт тақдирини, миллат ор-номусини ҳар нарсадан баланд қўйдилар.

Миллат гуллари”даги Ватанни севиш масъулияти


Биз бугун Ўзбекистон тарихини мустақиллик учун курашлар тарихи, яратиш ва бунёд этиш тарихи, дейишга ҳақлимиз. Шу ўринда буюк маърифатпарвар Чўлпоннинг “Турон” газетасининг 1917 йил 22 апрелдаги сонида ёзган қуйидаги юракларни ўртаб ташлайдиган фикрига қулоқ тутайлик: “Биз мактаб очдик – бекитдилар. Мадрасаларимизни ислоҳ қилишга йўл бермадилар. Тилимизга “бало” аралашдирмоқчи бўлдилар. Музикамизни тараққий қилдиришга йўл бермадилар. “Падаркуш” деган театр ўйнаганларни “охран”ларга судрадилар, ҳосили миллий ва маданий ўсишимизга оғир зарбалар туширдилар”. (Каримов Н. Чўлпон. – Т.: 2013. – Б. 185.).


Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда мустақиллик учун курашлар ҳеч қачон тўхтамаган. Келинг, яхшиси, фикримизнинг исботи учун яқин тарихимиздан айрим мисоллар келтирайлик: 1918 йилнинг 18 февралида биргина Қўқон шаҳрининг ўзида “Туркистон мухторияти”нинг мустақиллик ғоялари учун 10 минг аҳоли ўлдирилди. Қирғин шу билан тугамади. 1918 йилнинг биринчи ярмида Марғилонда 7000, Наманганда 2000, Андижонда 6000, Бўзқўрғон ва Қўқон-қишлоқда 4500 ўлдирилди, 180 қишлоққа ўт қўйилди. (Шарофиддинов О. Истиқлол фидоийлари. – Т.: 1993. – Б.26).
Биз бугун мустақиллигимизнинг муаззам йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўрар эканмиз, хали тарихимизда ўқилмаган, ўрганилмаган саҳифалар кўп эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Шубҳасиз, юртимиздан жуда катта ҳажмдаги моддий бойликлар ташиб кетилди, талон-тарож қилинди. Мисли кўрилмаган миллий-маданий бойликлар вайрон қилинганлигини, минглаб, ўн минглаб нодир қўлёзмалар ёндириб, кул қилинганлигини, хориж давлатларига ташиб кетилганлигини ҳам эсимиздан чиқармаслигимиз лозим.
Шу ўринда қуйидаги мисолларга эътибор бериш керак, деб ўйлаймиз: 19-асрнинг иккинчи ярмида Хивага қарши юришда генерал Кауфманга ҳамроҳлик қилган А.Л.Кун Туркистон маданияти, санъатини ўрганиш, тўплаш ва сақлаб қолиш баҳонасида юртимиз маданий бойликларини ташиб кетишни йўлга қўяди. 1873 йилда Шарқ қўлёзмаларидан иборат 300 китоб, 20 муаллифнинг 30 жилдли асарлари, ҳуқуқшунослик ва илоҳият масалалари бўйича 50 жилддан иборат 40 асар, 18 нусха Қуръон ва 50 та турли дарсликлар А.Л.Кун томонидан Император кутубхонасига топширилади.
Туркистонда иш олиб борган ва ўзини ҳаваскор археолог деб таништирган Ж.Кастанье ўлкамизнинг жуда катта миқдордаги асори-атиқалари, миллий-маданий бойликларини талон-тарож қилган. У ўзи тўплаган бойликларнинг катта қисмини Эрмитажга, 500 та буюмни Туркистон музейига топширган. Унинг томонидан ўлкамиздан тўпланган энг катта ва сара, қимматбаҳо моддий-маънавий бойликлар Парижга олиб кетилган. Петербургдаги “СССР халқлари этнографияси” музейига 8 йил давомида 4000дан ортиқ асори-атиқалар “тортиқ қилинди”. Москвадаги Шарқ маданияти музейи ҳам 1918 йилда Марказий Осиёдан ташиб кетилган нодир ёдгорликлар асосида тузилган. (Маврулов А. Ватанни севиш масъулияти. –Т.: 2016. – Б. 82-83.).
Хўш, биз нима учун юқоридаги каби мисолларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этмоқдамиз? Гап шундан иборатки, биз ҳали ўз тарихимизни, айниқса, халқимизнинг мустамлакачиликлар давридаги реал аҳволини унчалик ҳам яхши билавермаймиз. Мустақилликнинг том маънодаги мазмун-моҳиятини англашимиз учун эса фуқароларимиз Ватанимиз ва халқимизнинг нафақат шонли, муваффақиятларга тўла саҳифаларини, айни пайтда, юқоридаги каби изтиробларга тўла, тушкунликлардан иборат ҳолатларни ҳам билишлари, уларни онгли равишда англашлари лозим, деб биламиз.
Мустақиллик учун кураш айниқса мустабид совет тузуми шароитида янада кучайди. Миллий зиёлиларимиз сиёсий-мафкуравий зуғумларга қарамасдан юртимиз, халқимиз озодлиги йўлида тиним билмасдан кураш олиб бордилар. Шунинг учун ҳам бу даврда тўхтовсиз равишда қатағон сиёсати давом этди. Қатоғон йилларида миллат манфаатини ҳимоя қилган, озодлик, ҳурликни тараннум этган ҳар қандай шахсга нисбатан турли бўхтонлар уюштирилар, улар турли баҳоналар билан йўқ қилиб юборилар эди. “Қосимовчилик”, “Ўн саккизлар гуруҳи, “Иноғомовчилик” каби уйдирмалар айнан ўша мақсадларда ташкил этилган эди.
Тарихий ҳужжатларга мурожаат қилсангиз шу нарсанинг гувоҳи бўласизки, ким миллат, мамлакат манфаатини ҳимоя қилган, юрт озодлиги ва халқимиз келажаги учун қайғурган бўлса, уларга дарҳол “халқ душмани” “ёрлиқлари” ёпиштирилаверди, қувғинга олинди, турли баҳона ҳамда бўхтонлар билан йўқ қилинаверди. Фикрларимиз исботи сифатида қуйидаги мисолларни келтиришни лозим топдик: 1937-1939 йилларда жами 41 минг киши қамалди, уларнинг 37 минг нафари жазоланди, 6920 нафари отиб ташланди. 1936 йилнинг охиридан 1940 йилгача Ўзбекистон бўйича 5758 нафар зиёлилар-ёзувчи, олимлар, раҳбарлар, маданият ва санъат арбоблари қамоққа олинди. Уларнинг 4811 нафари “халқ душмани” сифатида отиб ташланди. Отилганларнинг бари ўзбек халқининг минг йиллар давомида орзу қилиб келган озодлик, ҳурлик каби феномен ҳодиса учун жон бердилар. Шу маънода мустақиллик учун жон фидо қилган том маънодаги ватандошларимизни, шубҳасиз, “миллат гуллари” дейишга ҳаққимиз бор.



Download 22,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish