Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 64,86 Kb.
bet2/6
Sana12.07.2022
Hajmi64,86 Kb.
#781950
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Рузикулов Дилшод курс иши xalqaro valyuta —

Курс иши мавзусининг вазифалари. Белгиланган вазифаларга эришиш учун қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди. Яъни:

  • Валюта сиёсатларининг турларини тулик урганиб чикиш ;

  • Валюта сиёсатини амалга оширувчи органлар ва уларнинг кандай тартибда ишлаш механизмини ўрганиш;

Тадқиқотнинг назарий ва услубий асослари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, маҳаллий ва хорижий олимлар асарлари. Шуниндек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарорлари ҳамда Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг ушбу соҳага таълуқли бўлган меъёрий ҳужжатлари мазкур тадқиқот ишининг назарий ва услубий асосини ташкил этади.
Банк махсус муассаса сифатида ўзига хос бўлга функсия ва оператсияларни бажаради. У бажарадиган бу функсия ва оператсиялар банклар фаолиятининг қатор бошқа бозор муносабат субъектлари фаолиятидан ажралиб туршига асос ҳисобланади. Банк бозор муносабатларининг бошқа субъектларидан фарқли ўлароқ пул билан ишловчи, вақтинча бўш турган пул маблағларини ўзида йиғувчи, уни пул зарур бўлган субъектларга вақтинча фойдаланишга бериб турувчи ва бу пул маблағларини самарали ишлатиш асосида ўз фаолиятини олиб борувчи муассаса ҳисобланади. Банклар махсус муассаса сифатида бир қанча оператсияларни бажаради: омонат жалб қилиш, кредитлаш, ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатади. Банкларнинг бошқа иқтисодий субектлардан яна бир катта фарқи шундаки улар асосан жалб қилинган маблағлар билан ишлайди ва шу сабабли уларнинг фаолиятида риск даражаси қисман баландроқ. Жаҳон амалиётида банклар мижозларга 350дан ортиқ турли хил оператсияларни тавсия қиладилар. Албатта, булардан энг катта оператсиялардан бири бу кредитлаш оператсияси ҳисобланади.
Ҳозирда юртимизда банк тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар замирида банкларнинг самарадорлигини ошириш ва барқарор иш фаолиятига эришиш ётади.

1- Боб - Дисконт валюта сиёсати.
1.1 Дисконт валюта сиёсатининг мазмуни
ВАЛЮТА СИЁСАТИ — давлатнинг мамлакат ичида ва ундан ташқарида валютага, валюта курсита, валюта операцияларига таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари; давлат иқтисодий сиёсатининг ва ташқи иқтисодий фаолиятинингтаркибий қисми. Валюта сиёсатининг асосий дастаклари — валюта интервенцияси, валюта чеклашлари, валюта субсидияси,валюта паритети ва резервлари, девальвация,  ревальвация ва б. дан ташкил топади. Мамлакатда Валюта сиёсатини ҳукумат, марказий банк, марказий молия муассасалари амалга оширади.
Жаҳон миқёсида Валюта сиёсатини халқаро валюта — молия ташкилотлари (Халқаро валюта фонди, халқаро банклар) олиб боради. Уни амалга ошириш даврига кўра, жорий Валюта сиёсати ва узоқ муддатли Валюта сиёсати каби куринишлари бор. Жорий Валюта сиёсатида валюта бозори ҳолати ўзгаришлари (конъюктураси), девиз ва дисконт сиёсати, валюта захиралари ёрдамида тартибга солинади ва бу сиёсат тўлов баланси тенглигини таъминлашга хизмат қилади. Узоқ муддатли Валюта сиёсати валюта механизми, валюталар курси ва паритети, халқаро ҳисоб-китоблар тартибини ўзгартириш мақсадларини кўзлайди.
Валюта сиёсатининг икки шакли мавжуд:
1. Дисконт сиёсати
2. Девиз сиёсати
Дисконт сиёсати – бу Марказий банкнинг дисконт ставкасини ўзгартириш орқали миллий валютанинг номинал алмашув курсига ва тўлов балансига таъсир этиш сиёсатидир.
Марказий банкнинг дисконт ставкаси – бу Марказий банк томонидан тижорат банкларига ва ҳукуматга бериладиган кредитларнинг фоиз ставкасидир.
2017 йилда бошланган иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор механизмлари ролини оширишга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи ўрта муддатли истиқболда банк тизими ва пул-кредит сиёсатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Валюта курси шаклланишида тамомила янги ёндашувдан фойдаланилиши, ўз навбатида, Марказий банкнинг асосий эътиборини ички бозордаги нархлар барқарорлигига қаратиш асносида пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш имкониятини беради.
Айни вақтда валюта бозорини либераллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг мувафаққиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, тижорат банклари фаолиятини мустаҳкамлаш ҳамда банк тизимини ривожлантириш чоралари самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ.
Валюта курсини таргетлаш режими миллий валюта айирбошлаш курсини паст ва барқарор инфляция даражасига эга ривожланган давлатлар валютасига боғлашни назарда тутади.
Шунингдек, валюта курсини таргетлашнинг миллий валюта айирбошлаш курси тебраниши мумкин бўлган горизонтал ва шартли коридорларни ўрнатиш ҳамда реал айирбошлаш курсини асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталари саватчасига нисбатан таргетлаш каби турлари ҳам мавжуд.
Валюта курсини таргетлаш режими иқтисодиёти экспорт, айниқса, хом-ашё товарлари экспортига боғлиқ бўлган, шунингдек, истеъмол саватида импорт товарлари юқори улушни ташкил қилган мамлакатларда фаол қўлланилади.
Мазкур режим иқтисодий инқироз кузатилган даврларда инфляция даражасини тез ва самарали пасайтириш имконини беради. Бунда пул-кредит сиёсати фақатгина айирбошлаш курсининг мақсадли даражасини таъминлашга йўналтирилади. Жумладан, валюта курси қадрсизланганда қатъий пул-кредит сиёсати, валютанинг қадри мақсадли даражадан кўпроқ ошганда юмшоқ пул-кредит сиёсати юритилади.
Валюта курсини таргетлаш режими аниқлиги ва оддийлиги сабабли аҳоли, хўжалик юритувчи субъектлари ва бозорнинг бошқа иштирокчилари томонидан осон тушунилади.
Мазкур режимнинг яна бир ижобий томони молиявий институтлар яхши ривожланмаган шароитларда ҳам у ўзининг самарадорлигини сақлаб қолади. Бундай вазиятда валюта курсига пул-кредит сиёсати чоралари ва валюта интервенциялари орқали таъсир кўрсатилади.
Шу билан бирга, капитал оқимлари кучли бўлган даврларда ушбу режимни самарали қўллаш имконияти чекланади ва иқтисодий инқироз даврида марказий банкнинг валюта курсини барқарорлаштириш борасидаги вазифасини қийинлаштиради.


Download 64,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish