Урта палеолит даври тош куроллари
Бу шарт-шароитларнинг негизида мехнат килиш билан бевосита боглик куролларининг такомиллашуви ва шу асосда уша давр кишиларининг хужалик хаётидаги илгари томон килинган дастлабки силжишлар ётади. Демак, бу давр - ишлаб чикариш билан боглик булган куроллар такомиллашаётган, нутк маданияти
58
усиб бориб, фикрлаш нисбатан анча ошган, олов сунъий тарзда яратила бошланган, овчилик анча ривожланиб, кенг худудларга таркалган давр эди.
Палеолит даври Урта Осиё худудларида табиий иклим узига хос булиб, ёзда об-хаво илик ва курук, кишда эса совук ва намгарчилик булган. Бу даврнинг урталари ва охирларига келиб шимолдан улкан музликнинг силжиб келиши натижасида иклим тамоман узгаради. Натижада кадимги одамлар турмуш тарзида катта узгаришлар булиб утди. Совук иклим туфайли одамлар купрок горларга жойлаша бошлайдилар. Жанубдаги кичик туёкли иссиксевар хайвонлар кирилиб кетиб шимол бугулари, мамонтлар, улкан айиклар пайдо булади. Улкан хайвонларнинг ёйилиши эса уз навбатида жамоа булиб овчилик килишнинг вужудга келишига олиб келди.
Урта палеолит даврига келиб гор ва унгурларни узлаштириш, учок ясаб унинг атрофида тупланиш ва нихоят жамоа булиб ов килиш услубларининг пайдо булиши минтакадаги кадимги одамлар ижтимоий-иктисодий хаётида мухим ахамиятга эга булди.
Сунгги палеолит узок давом этган кадимги тош асрининг охирги боскичи булиб, нисбий тарзда мил. авв. 40-12 минг йилликларни уз ичига олади. Бу давр ёдгорликлари мустье маданияти ёдгорликлари маданиятига нисбатан камрок урганилган. Хрзирги кунга кадар Урта Осиёда бу даврга оид 30 дан зиёд маконлар очилган. Самарканд (шахарнинг узида), Хужагор (Фаргона водийси), Бузсув ва Туябугиз, Кулбулок (Тошкент вилояти), Такалисой гор-макони (Самарканд вилояти) ёдгорликлари шулар жумласидандир.
Сунггги палеолит даври кадимги одамларнинг замонавий жисмоний киёфаси шаклланишида, ибтидоий тудадан жамоага утилишида, тош куроллар тайёрлашда янги ютуклар кулга киритилишида мухим ахамият касб этган даврдир. Чунки, бу даврга келиб мехнат куроллари ясаш техникасида, ибтидоий хужалик шаклларида, кадимги одамларнинг яшаш шароити хамда турмуш тарзида, уларнинг ижтимоий муносабатларида, фикрлаш ва дунёкарашида, жисмоний киёфасида кескин узгаришлар булиб утди.
Бу даврдаги моддий маданият уз хусусиятлари хамда тайёрланиш услублари билан илгариги давр тош куролларига нисбатан анча такомиллашади. Хусусан, бу даврда кенг таркалган
59
тош куроллар тугри ва узун шаклда булиб, улардан асосан пичок сифатида фойдаланилган. Археология фанида улар пичоксимон куроллар деб аталади. Ушбу даврнинг ажралиб турадиган мухим хусусиятларидан яна бири - суякдан куроллар ясаш эди. Мисол учун бу давр топилмалари орасида суякдан ясалган гарпунлар ва игналар куплаб учрайди.
Бу давр маконларидан топилган топилмалар ижтимоий хаётдаги узгаришлардан хам далолат беради. Хужаликдаги асосий машгулот овчилик ва темирчилик булиб, эркаклар овчилик билан, аёллар эса термачилик билан шугулланганлар. Ундан ташкари, хужаликни бошкариш, оловни саклаш хам аёллар зиммасида булган. Шу боис уругчилик тузумига асосланган ибтидоий жамоа - матриархат (уруги жамоаси) деб аталган.
Сунгги палеолит даврига келиб хозирги замон киёфасидаги одамнинг шаклланиши бир вактнинг узида европоид, негроид ва монголоид иркларининг пайдо булишига олиб келган эди. Улар бир-бирларидан танасининг ранги, соч ва кузларининг шакли хамда ранги, мускуллар ва буйларининг узун-калталиги, бош суягининг шакли, юз тузилиши ва бошка белгилари билан фаркланган. Иркларнинг шаклланишида табиий шароит хам мухим ахамият касб этган. Негроидлар Африкада, европоидлар Европада, монголоидлар Осиё худудларида кенг таркалганлар.
Тошкент вилоятида (Охангарон) жойлашган Кулбулок маконининг энг тепадаги учта катлами сунгги палеолит даврига оиддир. Бу катламлардан нисбатан такомиллашган тош куроллар хамда куплаб хайвон суяклари топилган.
Самарканд шахрида 1939 йилда очилган ёдгорлик минтакадаги сунгги палеолит даврига оид дастлабки макон хисобланади. Самарканд макони куп катламли булиб бу катламлардан куп сонли (7,5 минг) хилма-хил топилмалар топилган. Улар орасида киргичлар, кесгичлар, сихчалар, пичоклар, ушатгичлар, болталар кабилар бор. Шунингдек, маданий катламлардан гулхан колдиги, кумир парчалари ва гулхан атрофидан хайвонлар хамда усимликлар колдиклари, чайла устунлари, кроманьон одамнинг суяк колдиклари аникланган. Бу топилмалар бу ерда яшаган кишиларнинг овчилик ва термачилик билан шугулланганликларидан далолат беради.
Такалисой гори Самарканд вилояти худудида жойлашган булиб, олимлар томондан маконидан нуклеуслар, киргичлар, тош
60
пичоклар ва турли хайвонларнинг куплаб суяклари топилган. Бу ерда яшаган кадимги одамларнинг асосий машгулоти овчиликдан иборат булган.
Сунгги палеолит даврига келиб одамларнинг хаёти ва турмуш тарзида хам турли узгаришлар булиб утади. Хусусан, одамлар горлардан чикиб енгил турар-жойлар-чайла ва ярим ертулаларда яшай бошладилар. Улар энди факат тогли худудларда яшаб колмай вохалар буйлаб таркалиб, текисликларда, дарё ва куллар буйларида жойлашадилар хамда кариндош-уругчилик жамоаларига булинадилар. Натижада жамиятда жуфт оилалар пайдо булади хамда улар айрим уругларни бирлаштириб уруг жамоасини ташкил этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |