Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини



Download 3,05 Mb.
bet23/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

Ижтимоий-иктисодий муносабатлар.

Бронза даврида Урта Осиё кадимги Шаркнинг мухим маданий марказларидан бирига айланди. Тоглар этакларидаги кичик ва катта вохаларнинг кулай географик шароитида ривож топган
92
дехкончилик сунъий сугоришга асосланган. Кадимги манзилгохларнинг атрофларида сугориш ерлари кенг майдонларга эга булган. Дарёлардан канал чикариш усуллари анча ривожланиб, бронза даври сугорилиш хужалиги дастлабки дехкончиликдан анча фарк килиб, ерни хайдаб дехкончилик килишга асосланган
Дехкончилик билан бирга одамлар хаётида воха утлокларида хамда тоголди ва дашт яйловларида чорвани бокиш мухим ахамиятга эга эди. Маконлардан куй, эчки ва сигир суяклари топилди. Уй чорвачилиги дехкончиликнинг ёрдамчи ирмоги булган. Мисол учун, Сополлитепада 16 мингтача хайвон суяклари топилди, уларнинг асосий кисми куй ва эчки суяклари, бошкалари туя ва сигир суякларидир. Шу билан бирга одамлар хаётида ёввойи кушлар ва хайвонларни овлаш уз ахамиятини йукотмаган. Маконларда топилган бугу, жайрон, кулон, ёввойи чучка, куён, урдак, каптар ва бошка купгина хайвон ва парранда суяклари колдиклари бу фикрни тасдиклайди. Овчилик одамларнинг кушимча машгулоти булган. Улар асосан ёввойи чучка, бугу ва кулонни овлаганлар.
Археологик топилмалар бронза, даври хайвонот дунёси хозирги фаунага нисбатан анча бой булганлигини курсатади. Дарё водийлари, тоглар ва даштлар хилма-хил хайвонлар ва кушлар таркалиши учун кулай табиий мухит яратган.
Тогилди ва даштларда яшовчи ахолининг асосий тирикчилик манбаи чорвачилик эди. Айникса, Орол денгизи сохилларига якин даштларда ва Куйи Зарафшон даштларида яшовчи ахолининг иктисодий хаётида чорвачилик мухим ахамият касб этган. Бу кабилалар асосан майда чорва, корамол ва отларни хам бокканлар.
Металлургия ривожлашшш учун хомашё конлари зарур булган. Кизилкумда бронза даврига мансуб кадимги мис конлари ва маъдан эритиш хумдонлари топиб текширилган.
Бронза асрида металлчиликнинг кенг ёйилиши ва мехнат куролларини ишлаб чикариш услублари анча узгариши билан одамлар янги мис конларини кидиришга мажбур булганлар (айникса, мисни калай ва кургошин билан бирга эритиб котириш услубини урганиб олгандан сунг). Лекин дастлабки металл даврида мис кимматли ашё булиб, соф мис факат айрим жойларда учраган. Кабилаларнинг узок вилоятларга таркалиши, янги ерларни узлаштиришдан ташкари, мис, калай ва кургошин конларини кашф этиш билан богланган.
Бронза даврида манзилгохлар янги ерларда куплаб курилган. Хоразм вохаси, Фаргона водийси ва Сурхандарё вохасидаги маълум ёдгорликларнинг асосий кисми дарё ирмоклари якинида жойлашган. Улар кадимий айирбошлаш, савдо ва маданий алокалар марказлари булган. Тог олди ва дашт чегараларидаги унумдор ералр хосилдор дехкончилик туманларига айланган.
Бронза даврига оид буюмлар уй хунармандчилиги хам юксак даражада ривожланганидан далолат беради. Одамлар лойдан, суякдан, тошдан, ёгочдан ва чармдан хилма-хил буюмлар ясаганлар. Ушбу даврда кийим жун ва зигир толасидан тукилган. Тукимачилик сохасида ишлатилган сопол ва тошдан ясалган урчуклар топилган.
Ишлаб чикарувчи хужаликлар ва хунармандчиликнинг ривожланиши асосида ахолининг ижтимоий хаётида катта узгаришлар содир булган. Ер хайдаш дехкончилиги ортикча махсулот ва мол айирбошлашни тартибга солишда асосий вазифани бажарган эди.
Патриархал уругнинг ривожланиши, ишлаб чикарувчи кучларнинг усиши билан ка^та жамоа оилаларнинг озик-овкат махсулотлари ва хунармандчилик буюмларини ишлаб чикариш учун замин яратилган. Бронза давр кабрларидан топилган буюмлар шу жараёндан далолат беради. Сополлитепадаги 39 та кабрдан сопол идишлардан ташкари, металл куроллар ва зеб-зийнат буюмлари, айрим кабрлардан эса факат сопол идишлар топилди.
Катта патриархал оилаларга мансуб бронза мухр-тамгалар бургут, илон, туя ва бошка тасвирлар билан накшланган. Улар айрим уругларнинг рамзлари булган.
Замонбобо кадимги кабристонида эркаклар кабрларидан топилган буюмлар орасида купрок сопол идишлар, чакмоктошдан ишланган ук учлари ва найза пайконлари хамда пичоксимон парракчалар учрайди. Аёллар кабрларидан кимматбахо тошлардан (ложувард, феруза, сардолик) ясалган турли шаклдаги мунчоклар, маржонлар ва мис кузгулар топилди.
Бронза даври манзилгохларидан урганилган кичик жамоа уй- жойлари билан бирга катта уруг жамоаларининг уйлари олтиндан ишланган зеб-зийнатлар, бой кабрлардан топилган бронза идишлар ва яроглар, киммат тошлардан ясалган маржон ва уруг бошликларининг шахсий тамгалари ижтимоий муносабатлардаги узгаришлар хакида маълумотлар беради. Баъзи оилаларнинг
94
бойликлари дон ва чорва молларидан иборат булган. Кулолчилик ва металлчилик буюмлари савдо-сотик махсулотига айланган.
Лекин, хусусий мулкчилик ва мол айирбошлаш кайси даражада ривожланганлиги хакида тарих фани аник маълумотларга эга эмас. Бронза даврида Урта Осиё жанубидага ижтимоий ва иктисодий жараёнларнинг тараккиёти дастлабки давлатларга хос хусусиятларни хар томонлама, етарли даражада урганишга имконият бермайди. Кабилалар хаётида кадимги уругчилик хусусиятлари, шу жумладан, катта оила аъзолари томонидан хужаликни биргаликда олиб бориш, ерга биргаликда эгалик килиш, умумий турар жойда (катта жамоа уйларида) яшаш анъаналари сакланиб колган. Бу уйларда якка кичик оилаларга 2-3 хонали турар жойлар тегишли булса-да, лекин уларнинг ижтимоий- иктисодий хаёти - “умумий том остида”, оила, уруг бошлиги рахбарлигида утганлиги билан изохланади.
Мил.авв. IV мингйилликнинг охирларига келиб, Кадимги Шаркда (Олд Осиё, Миср, Иккидарё оралиги) илк давлатлар шаклланди. Мазкур жараён бу худудларда жуда эрта ишлаб чикарувчи хужаликлар, Оинокорлик ва меъморчилик, хунармандчилик ва айирбошлашнинг жадал ривожланиши хамда ижтимоий - иктисодий муносабатларнинг мураккаблашуви билан белгиланди.
Энеолит ва илк бронза даврида Шаркнинг турли худудларида (жумладан, Урта Осиё жанубий вилоятларида хам) уругчилик тузумида туб узгаришлар содир булди. Металл эритиш, мис ва бронзадан куроллар ишлаб чикариш, омоч билан ер хайдаб, зироатчилик килиш, сугорма дехкончилик, чорвачилик, бинокорлик ва хунармандчиликнинг турли сохалари ривожланиши натижасида, жамиятда эркаклар етакчилик килиб, ижтимоий-иктисодий тизимида уларнинг мавкеи ошиб борди (оила, уругни етарли махсулотлар билан таъминлаш эркак кулига утди, уй хужалиги юмушлари аёллар зиммасида колди). Шу тарика, уругчилик оиласида эркак мухим ижтимоий уринга эга булиб, патриархат даври бошланди (юнонча,ра1ег - ота ва arche’ - хокимият). Кариндошлик эркак номи билан белгиланадиган булди.
Катта патриархал оиласи ота томонидан якин кариндошларни бирлаштириб, улар умумий уй-жой, ишлаб чикариш воситалари. Рузгор буюмлари, ер ва чорвага эгалик килиб, етиштирилган умумий озик-овкат махсулотларини биргаликда истеъмол
95
килганлар. Патриархал оилаларнинг усиб бориши натижасида янги оилалар пайдо булган.
Юкоридаги таърифланган ижтимоий-иктисодий муносабатлар бронза даврида Маргиёна - Бактрия жамоаларига хам хос булган. Мазкур тарихий-маданий вилоятлар каби ижтимоий гурухлар ажралиб чиккан ва илк давлатчилик тизимига доир жараёнлар ривож топган. Маргиёна - Бактрия цивилизацияси фанда “Окс цивилизацияси” деб эътироф этилган. Унинг келиб чикиши Аккад -
VJ
Сурия худудларидан Шаркий Эрон ва Урта Осиё жанубига ахоли миграциялари билан богланади. Бошка худудларда (Тошкент вохаси, Фаргона водийси, ^уйи Зарафшон ва Хоразм вохалари) ишлаб чикарувчи кучларнинг суст тараккиёти ва ижтимоий- иктисодий жихатдан нотекис ривожланиши туфайли, ибтидоий жамият муносабатларнинг анъаналари илк темир даврига кадар уз ахамиятини саклаб келган.

    1. Маданий алокалар, а^оли ва этник жараёнлар.

Урта Осиё тупрогидаги кабилалар бир хилда тараккий топган эмас. Х,ар кайси улканинг маданий тараккиётида узига хос хусусиятлар аникланган. Бу маданиятлар дехкончилик, уй чорвачилиги ва ярим кучманчи чорвачилик билан шугулланган кабилаларга мансубдир. Улар бир-биридан ажралган холда ривожланмаганлар ва турли кабилалар уртасида иктисодий ва ма­даний алокалар доимий равишда кенг ривожланиб борган.
Замонбобо топилмаларида дашт чорвадор кабилалари маданиятига ва жанубий утрок дехкончилик маданиятларига мансуб айрим хусусиятлар сакланиб, улар бир-биридан фарк килади. Шунинг учун хам бу иккала маданий анъаналар куйи Зарафшонда, биринчидан, иктисодий ва маданий алокалар асосида, иккинчидан, Урта Осиёнинг жанубий утрок ва шимоли-шаркий чорвадор кабилаларининг ёйилиши билан хам боглик булган.
Бронза даврида яшаш ерлари тобора кенгайиб борган. Металлургия, дехкончилик ва чорвачиликнинг юксак даражада ривожланиши билан бирга табиий бойликлар, мис, калай ва кургошин конлари, сугориладиган ерлар ва кенг яйловлар кадимги кабилаларга доим зарур булиб турган. Мил. авв. II минг йилликнинг урталарида яйловларда бокиладиган чорвачилик ажралиб, махсус хужалик турига айланган. Сирдарё, Амударё,
96
Зарафшон, Мургоб, Вахш ва Панж дарёлари буйлаб бронза даврида янги ерларга кучиш йуллари пайдо булди. Бу йуллар ёкасида кадимги маконлар, мозор-кургонлар ва кабрлар топиб текширилган.
Даштли-Сополли маданияти вакилларининг бир кисми Жанубий Тожикистон, Афгонистоннинг шимоли-шаркий худудларини узлаштириб, Х,инд водийсигача ёйилади, бошка гурухлари эса Зарафшон вохаси ва Шаркий Фаргона ерларида таркалади. Мазкур худудларда улар махаллий ахоли билан коришиб кетади.
Фаргона водийсида мил.авв. II минг йиллик бошларига оид бронзадан ишланган идиш, болта ва тугногичлардан иборат археологик ашёлар топилган. Ушбу буюмларга ухшаган топилмалар Эрон, Жанубий Туркманистон, Шимолий Афгонистон
VJ
ва Жанубий Узбекистон ёдгорликларида кенг таркалган. Улар Фаргона водийсида савдо-айирбошлаш ва миграциялар асосида пайдо булган. Замонбобо кабристонида топилган баъзи мунчоклар Бадахшон ложувардидан ясалган. Шунингдек. Замонбобо маконида
о
Урта Осиё жанубий зироатчилари маданиятига хос мис тугнагичлар, хоч шаклдаги маржонлар, сопол хайкалчалар топилган.
Жанубий Тожикистон маконларидан ва кабристонларидан олинган сопол идишлар ичида Сурхондарё, Шимолий Афгонистон ва Жанубий Туркманистонда ишланган идишларга ухшаш сопол идишлар учрайди. Урта Осиё кабилаларини кадимги Шарк давлатлари билан маданий алокалар ва савло йуллари бирлаштирган. Бронза даврида узок масофадаги савдо кенг ривожланган. Бадахшон тогларидан бошланган савдо йуллари Эрон ва Месопотамияга олиб борган. Бадахшонда казиб чикарилган кимматли тош-ложуварддан ясалган буюмлар Миср, Месопотамия ва Эрон ёдгорликларида аникланган. Бундан ташкари, улкамизнинг баъзи вилоятларида Афгонистон, Покистон ва Х,индистондан келтирилган сопол идишлар, денгиз чиганоклари, филсуяги ва металлдан ишланган буюмлар фил ва аждар тасвирларига эга мухрлар хам учрайди. Шунингдек, Панж дарёсининг сул сохилида (Афгонистоннинг шимоли-шарки) Х,инд цивилизацияси, яъни Хараппа-Мокенжодаро маданиятига оид Шуртукай савдо факториясининг кашф этилиши анча тасодиф булди. У Х,инд цивилизацияси маркази Мохенжодародан 1100 км масофада ноёб минераллар ва металларга бой Шаркий Бактриянинг тог-кончилик туманларининг якинида жойлашган.
Урта Осиё бронза даври тадкикотчилари ихтиёрида ёзувсиз манбалар мавжуд булиб, мазкур замоннинг ахолиси, уларнинг киёфаси антропологик манбалар асосида урганилади.
Бронза даврида Урта Осиё жанубида Уртаер денгизи иркининг вакиллари ёйилган. Минтаканинг шимолий дашт кисмларида жануб ахолисидан антропологик жихатдан фарк киладиган кабилалар яшаганлар.
Мил. авв. II минг йилликнинг урталарида Сурхон-Шеробод вохасига ва Жанубий Тожикистоннинг худудларига шимолдан чорвачилик билан машгул булган кабилалар келиб урнашган. Дашт кабилаларининг моддий маданияти хакида Жаркутон ёдгорлиги ва Вахш маконида топилган сопол буюмлар ва бронза куроллари хамда кадимги кабрлар урганилиши натижасида аникланган дафн маросимлари далолат беради. Сопол идишлар кулда ишланган ва уларнинг сирти мураккаб геометрик уйма накшлар билан копланган. Бу идишлар мил. авв. II минг йилликда Еарбий Сибир



Дашт чорвадор кабилаларининг сопол идишлари.


Жанубий Тожикистоннинг бронза даври ахолиси таркибида янги гурухлар пайдо булганлиги археологик манбалар асосида исботланади. Тегузак ва Конгуртут маконларидан топиб текширилган уй-жой колдиклари, сопол идишлар, мехнат
VJ
куроллари ва зеб-зийнат буюмлари Урта Осиёнинг жанубий утрок дехкончилик ва шимолий чорвачилик кабилаларининг ёйилиши билан изохланади. Бу кабилалар Кофирнихон, Вахш ва Панж дарёлари вохаларига, тог ёнбагирларига ёйилиб кетган. Чорвадор кабилаларга мансуб бронза даври ёдгорлиги Самарканд якинидаги Муминобод кишлогида текширилган. Мил. авв. II минг
VJ
йилликнинг иккинчи ярмида Урта Осиё дашт ва тог олдиларига чорвадор кабилалар кенг микёсда келиб урнаша бошлади. Уларнинг моддий маданияти Урал олди, Сибир ва Козогистоннинг даштларида ёйилган Андроново маданиятига мансубдир. Келгинди дашт кабилалари таркалганидан, айникса сопол идишлар, металл буюмлар ва чорвадор кабилаларга оид кадимги кабрлар хамда дафн этиш одатлари тузилиши далолат беради.
Андроново маданияти кабилалари Жанубий Хоразм вохасидан утиб, Куйи Зарафшон, Куйи Мургоб, Копет тог олди ва Шимолий Афгонистонда пайдо буладилар. Уларнинг бошка бир катта тулкини Тошкент вохаси, урта Зарафшон, Сурхон вохаси ва Жанубий Тожикистон худудларида ёйилади. Бактрия худудларидан чорвадор кабилалари Х,инд водийсига йул оладилар.
Чорвадорларнинг баъзи бир гурухлари дехкончилик билан шугулланувчи ахолининг чегараларида жойлашиб, утрок була бошлаган. Кадимги кабилалар дарё сохиллари буйлаб, тог ёнбагирларида ва вохаларида таркалган. Бу вазият ахоли чорва бокиш хамда дехкончилик билан шугулланиш максадида кулай географик ерларни узлаштирганлигини курсатади.
Зарафшон, Х,исор, Боботог ва Помир тоглари ёнбагирларидаги яйловларда кабилалар асосан майда чорва бокканлар. Улар вохаларда яшовчи зироатчи ахоли билан кенг ижтимоий- иктисодий муносабатларда булган. Урта Осиёдаги бронза даври туб жойли ахоли ва келгинди чорвадор кабилаларнинг коришиб кетиши натижасида минтакада яшаб утган кадимга элатларга асос солинади. Узбекистон худудида хам жойлашган шу элатларнинг вакиллари узбек халклнинг кадимги аждодларидан булиб, улар хакида маълумотлар илк ёзма манбаларда ифодаланган.
Мил. авв. I минг йиллик биринчи ярмида Урта Осиё тупрогида бир неча йирик тарихий-маданий вилоятлар - Хоразм, Сугд, Бактрия, Маргиёна, Фаргона, Чоч пайдо булган.

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish