Олий таълимнинг давомий ришталари



Download 18,86 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi18,86 Kb.
#74584
Bog'liq
Турсунова


Олий таълимнинг давомий ришталари
Илимга интилиш халқимизга хос юксак маънавий фазилатлардан биридир. Анашу интилиш самараси кейинчалик ҳаётий эҳтиёжга айланиб таълим масканларининг вужудга келишига сабаб бўлди. Натижада мактаб, мадраса, мадрасаи олиалар, университетларнинг асил мақсади ёшларнинг таълим-тарбияси, маърифати учун хизмат қилишдек эзгу ишни амалга ошириб келди ва келмоқда. Мантиқан ўйлаб қаралса, таълим масканлари қачон, қаерда фаолият олиб бормпсин, асосий мақсад замирида маълум бир ўхшашлик ва яқинликларни англаб олиш мумкин.
Энг муҳими, асрлар давомида сайқалланган, такомиллашган таълим тизими бой ва бетакрор тажриба мажмуасини яратгани ҳам сир эмас.
Ҳатто, айрим нуфузи баланд мадрасаи олиялар, жумладан, Мирзо Улуғбекнинг асосланган мадрасаи олияси нафақат Шарқ, балки Ғарб мамлакатларининг олиму фузалалари тамонидан асрлар давомидан эътироф этилиб келинмоқда.
Чоризм даврида Руссиянинг ўша давридаги молия вазири Вишнегорский Ўрта Осиёдек жаннатмакон ўлкани: “Ўрис тожидаги энг қимматбаҳо дур”, (Ёшлик 7 сон 1991 й) дея берган таърифидан ҳам кўринадики юртимиздаги барча соҳаларни инобатга олиш билан бирга, мусулмон Шарқ меъморчилик санъатининг ноёб намуналари бўлмиш масжиду мадрасаларни ҳам назарда тутганлигини ҳис қилиш мумкин.
Аммо кўҳна тарих не-не тала-тўплар, жангу-жадаллар, қирғин-барот урушлар, таназулларнинг шоҳиди бўлган. Ҳар бир замоннинг зиддиятлари натижасида кўплаб маърифат масканлари ўз фаолиятини тўхтатишга ёки мажбурий танаффус қилишга мажбур бўлди. Шу ўринда Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасаси фаолияти тарихи билан боғлиқ маълумотлар юзасидан фикрларни тасдиқлайди.
Мирзо Улуғбек мадрасаси ва расадхонасини шуҳрати дунё бўйлаб таралар экан, бу ҳақда 250 йил муқаддам машҳур француз ёзувчиси, файласуф Мари Франсуа Вольтер (1694-1778) расадхонани “Самарқанд академияси” деб атайди ва анча эътиборли фикрларни баён этади. Ҳақиқатдан ҳам бу ўзига хос академия бошқа мадрасаларнинг мударрисларининг малакасини оширадиган илм маскани ҳам саналган. Вақт ўтган сайин мадрасалар фаолиятига эътиборсизлик кучайган сари, маърифатпарвар жадидлар имкон қадар кўхна таълим масканларини сақлаб қолиш ва уларни даврга мослаб ислоҳ қилиш каби таклифлар билан юқори ташкилотга мурожаат қилишга, матбуотда мақолалар билан чиқишга жиддий киришадилар.
Шу ўринда, 1891 йилда Туркистонга ташриф буюрган маърифатпарвар Исмоилбек Гаспирали мадрасалар фаолиятига қаратилган кескин салбий жараённи теран англайди. Унинг Туркистон генерал-губернатори А.Вревскийга ўлкадаги мадрасаларни тубдан ислоҳ қилиш, баъзи бир илғор мадрасаларни олий даражада қайта қуриш лозимлигини таъкидлаб ёзган мактуби муҳим аҳамиятга эгадир. Мактубда: “... Улар, яъни мадрасалар ҳам диний, ҳам педагогик хизмат қилиш ҳуқуқига эга бўлур эдилар. Шунинг баробарида она тили, рус тилини ўқитишни ташкил қилиш мумкин...” дея мурожаат қилар экан, катта бир эзгу ниятни – Туркистонда мадрасалар базасида педагогика олий ўқув юртини ташкил қилиш ниятини изҳор қилади.
Табиийки, И.Гаспиралининг таклифи кескин рад этилади, аммо бу таклифга оид жараён тўхтамайди. Аксинча, таклифни қўллаб Маҳмудхўжа Беҳбудий, Саид Ризо Ализода, Мунаввар қори Абдурашидовлар матбуотда бир қатор мақолалар билан чиқа бошлайдилар.
Айниқса, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Ойна” журналининг 1913 йил 1-2-сонларида эълон қилган мақоласи муҳим тарихий аҳамиятга эгадир. У ўз замондошларини “... бугун ислоҳи мактаб-мадраса яъни ислоҳи миллатга қўшиш қилинмаса, рубои аср, сўнгра диёнат барбод бўлур ва анинг жавоби масъулияти бугунгиларга қолур” – дея огоҳлантиради
Табиийки, барча таклиф, муражаатлар эътиборсиз қолдирилади.
Аммо, XIX асрнинг 70 йилларида маърифатпарварликни янгича йўналиши таркиб топа бошлайди. Ҳар қандай шароитда ҳам ўз халқини жаҳолатдан, асрий қолоқликдан олиб чиқишга бор имкониятини ишга солиб, хусусий мактабларни очишган фидоий инсонлар деярли барча ҳудудларда фаолит олиб борабошлайди.
Биргина Самарқандда Саидаҳмад Сиддиқий Ажизийнинг Самарқанд яқинидаги Холвойи қишлоғидаги, хусусий мактаби, Абдуқодир Шакурийнинг Самарқанд шаҳридаги, Хожи Муиннинг Самарқанд шаҳридаги мактаблари шулар жумласиданди.
Бу маърифатпарварлари асосан Самарқанддаги “Мирзо Улуғбек, Шеродор, Тиллакори, Орифжомбой” мадрасаларининг собиқ талабалари ва мударрислари бўлиб, мадраса таълимининг давомчилари ҳисобланган.
Бу янги усулдаги мактабларни моддий таъминлаш, улар учун дарслик, услубий қўлланмалар яратишда ҳам Маҳмудхўжа Беҳбудий, Вадуд Маҳмуд, Саид Аҳмад, Васий, Саидризо Ализолар жонбозлик кўрсатдилар.
Кейинчалик уларнинг мактабларида таъсил олган ўқувчилар 1927 йилда ташкил этилган янги педакадемиянинг талабалари бўлдилар.
Педакадемия таълимида ҳам дастлабки йилларда уларда таълим берган устозлар ҳам мадраса таълимини олган алломалар Абдурауф Фитрат (Бухоро мадрасасида), Ғозиолим Юнусов (Ал-азхар мадрасасида), Пулат Солиев (Низомия ва Муҳаммадия мадрасаларида), С.Айний (Бухорода 4 та мадрасада) шулар жумласидандир.
Олий таълим тарихига назар солар эканмиз, 1918 йил 12 майда биринчи марта мусулмон халқ дорилфунуни ўз фаолиятини бошлади.
Бу дорилфунуннинг вилоятларда, шунингдек, Самарқандда ҳам унинг шуъбаси очилди. Бу воқеа самарқандлик илм-маърифат фидоийлари учун қувончли воқеа эди. Дорилфунуннинг асосчиси, биринчи ректори Мунавварқори Абдурашидхон ўғли ҳамда Тошкентдаги Юнусхон, Бухородаги “Мир Араб”мадрасаларида таҳсил олган бўлиб, чуқур илм соҳиби сифатида таниқли инсон маърифатпарварлардан бири саналган. У дорилфунуннинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида: “Халқнинг илмга кўп зиёда муҳтожлиги .... туркистонликларга ҳам ўқимоққа имкон топилгани” ҳақида гапиради. Қийинчилик билан очилган дорилфунуннинг муаллимлар жамоасининг асосий қисмини (22 нафари) олий диний мадрасаларни, икки нафари Россия университетни битирган мутахассислар ташкил этган.
Шундай қилиб, “Туркистонликларга ҳам ўқимоққа топилган имкон” 1918 йилнинг сентябрда ўз ниҳоясига етади, аслида бу университет том маънода мадрасаи олияларнинг вориси сифатида ташкил этилган бўлиб, ҳақиқий маънода мусулмон дорилфунуни эди.
Ҳа тарихий ҳақиқатнининг қарор топиши учун бир оз танаффуз қилиш ҳаёт тақозоси экан. Кейинчалик, 1918 йилдан 1920 йилгача бўлган танаффус сабаблари инобатга олиниб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетнинг ташкил топиш санаси 1918 йил 12 майдан белгиланди. Худди шунга ўхшаш тақдир, Мирзо Улуғбек мадрасайи олияси (1920й) билан 1927 йилда очилган педакадемия оралиғидаги 7 йиллик танаффуз шаклида такрорланди.
Мирзо Улуғбек мадрасайи олиясининг 500 йиллик фаолиятини сарҳисоб қилсак, кўз олдимизда асрий илм-маърифатнинг нурли чуққилари намоён бўлади. Завол топмас илм-маърифат нурини бори-йўғи 7 йиллик танаффуз ўчира олмаслигини бугунги тарихий хақиқат исботлаб турибди.
Шундай экан, университет профессор-ўқитувчилар жамоаси томонидан Самарқанд давлат университетининг 600 йиллигини нишонлаш ҳақидаги ташаббуси, таълим тизимимизнинг асосчиси бўлган Мирзо Улуғбекнинг, шу даргоҳда таълим берган аллома мударрисларининг руҳи-покларига билдирилган ҳурмат рамзи сифатида катта аҳамиятга эгадир.
Download 18,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish