Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 16 август,
343-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига
1-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
ЎЗБЕКИСТОН УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМИНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ
Асосий қоидалар
Мундарижа
Кириш
1. Қўлланиш соҳалари
2. Норматив саволлар
3.Таърифлар
4. Олий таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифалари ва турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ва фанлар дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
6. Битирувчиларнинг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган умумий малака талаблари
7. Ўқув юкламасининг ҳажми
8. Кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
Кириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур стандарт «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида» 1997 йил 6 октябрдаги ПФ-1869-сон ва «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 5-сон, «Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 мартдаги 109-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 24 июндаги 293-сон қарорлари ва олий таълим соҳасини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
(кириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |