Бакалавр:
• таълим йўналиши бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши лозим бўлган лавозимларда мустақил ишлашга;
• тегишли бакалавриат таълим йўналиши доирасида танланган мутахассислик бўйича магистратурада олий таълимни давом эттиришга;
(6.1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
• кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касб таълими олиш учун тайёрланади.
6.2 Магистрнинг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган умумий малака талаблари
Магистр:
• танланган мутахассислик бўйича илмий-тадқиқотларни бажаришга, шунингдек фан, техника ва технология, иқтисодиёт, маданият ва санъатнинг замонавий ютуқларини амалиётга жорий этишга йўналтирилган касб тайёргарлигига эга бўлиши;
• мутахассисликка оид илмий муаммолар билан боғлиқ вазифаларни ифодалаш ва ҳал этиши, қарорлар қабул қилиши, зарур билимлар базасини яратиш ва ундан ўз касб фаолиятида фойдалана билиши;
• илмий тадқиқотлар ва меҳнатни ташкил қилиш методологиясини билиши, тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш методикасини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, илмий тадқиқот натижаларидан фаолиятнинг тегишли соҳаларида фойдаланишга доир амалий тавсияларни ифодалай олиши ва тақдим қилиши;
• хорижий тиллардан бирида илмий-тадқиқот ишлари моҳиятини тушуниш.
(6.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 199-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 363-модда)
• касб вазифаларини автоматлаштириш ва компьютерда моделлаштириш методларини, энг мақбул ечимлар топишнинг оқилона усулларини эгаллаган бўлиши;
• бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш ва илмий жамоаларни бошқаришни илмий асосда ташкил қила олиши;
• замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиладиган педагогик технологиялар ва интерактив таълим усулларини эгаллаган бўлиши лозим.
Магистр:
• танланган мутахассислик бўйича мустақил илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ва касбга доир бошқарув фаолияти;
• магистр тайёргарлигига мувофиқ мутахассислик бўйича катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида олий таълимдан кейин таҳсил олиш;
(6.2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 363-модда)
• кадрларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимида қўшимча касб таълими олиш учун тайёрланади.
6.3. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
(6.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |