Олий таълим ўқув режаларидаги фанларга


void – агар функция процедура сифатида қўлланилса, ушбу калит сўзи қўйилади; Қайтарилувчи қиймат типи



Download 4,03 Mb.
bet43/102
Sana23.02.2022
Hajmi4,03 Mb.
#136190
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   102
Bog'liq
Dasturlash asoslari majmua

void – агар функция процедура сифатида қўлланилса, ушбу калит сўзи қўйилади;
Қайтарилувчи қиймат типи – бу функция қайтарувчи қийматнинг типидир;
функция номи – функцияни дастур ва ифодалар ичида қўллаш учун унга берилган ном, яъни мурожаат қилиш номи;
аргументлар – функция танасида ҳисоблашда керак бўладиган катталик(параметр)лар. Агар аргумент сифатида аниқ бир ўзгармас қиймат узатилиши лозим бўлса, шу қиймат типи ва ана шу қийматни функция танасига олиб кирувчи ўзгарувчи номи ёзилади. Агар бунда аргументлар бир нечта бўлса, улар ўзаро вергул билан ажратиб ёзилади. Масалан:
public static int func1(double a, double b, int r, string s)
{
// функция танаси
}
Бу ерда func1-функцияга мурожаат қилиш номи. a, b, r, s лар эса функция танасида ҳисоблаш учун зарурий параметрлар. Ушбу параметрлар сифатида аввал инициализация қилинган ўзгарувчи, ўзгармас ёки конкрет бирор қиймат қўйиш мумкин. Бу тариқа қўлланилган параметрлардан функция танасида бирор қийматни ҳисоблаш учун фойдаланиш мумкин, лекин айнан ушбу параметрларнинг қийматини функция танасида ўзгартириш мумкин эмас.
Агар функция ўзини қайтарувчи қийматидан ташқари яна қандайдир бошқа бир қийматни қайтариши, яъни функция бир марталик мурожаат қилишда бир нечта қийматни қайтариши зарур бўлса, бунинг учун қийматни функция танасидан олиб чиқиб кетиши учун ҳам параметрлардан фойдаланилади. Фақат ушбу параметрлардан аввал ref калит сўзини қўллаш лозим. Масалан:

public double func2(int a, double b, ref double r, ref int x)


{
r=a+b;
x=a*a;
return x+r;
}
Юқорида келтирилган мисолда a ва b сонлари функция танасида ўзгармас сифатида қўлланилади, уларнинг қийматларини функция танаси ичида ўзгартириш мумкин эмас, шу сабабли функцияга мурожаат қилинганда ушбу параметрлар ўрнида бирор ўзгарувчи, ўзгармас ёки конкрет сон қўйишимиз мумкин. Лекин r ва x лар ўзи билан функция танаси бажарилиб бўлингандан сўнг қиймат олиб чиқиб кетиши зарур, шу сабабли функцияга мурожаат қилинганда ушбу параметрлар ўрнида фақат аввал эълон қилинган ўзгарувчи қўлланилади.
Масалан юқоридаги func2 функциясига мурожаат қуйидагича бўлиши мумкин:
...
int t;
double f,l;
t=0;
l=func2(3, 5.2, f, t);
Console.WriteLine(“l={0}, f={1}, t={2}”,l,f,t);
...

Download 4,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish