Олий таълим ўқув режаларидаги фанларга



Download 4,03 Mb.
bet26/102
Sana23.02.2022
Hajmi4,03 Mb.
#136190
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   102
Bog'liq
Dasturlash asoslari majmua

12.2.2-листинг. continue операторидан фойдаланиш


return оператори

return оператори бирор бир операцияни бажаришга мўлжалланган функцияни бажарилишини тўхтатиб, бошқарувни ушбу функция чақирилган жойга қайтариш учун хизмат қилади. Ушбу оперторнинг синтаксиси қуйидагича:


return [ ифода ];


бу ерда ифода функциянинг қиймати сифатида қайтарилувчи ва типи ушбу функция типига мос бўлган ифодадир. Агар функция void хизматчи сўзи билан ёзилган бўлса, бундай холда ифода ёзилмайди.
Ушбу оператордан фойдаланишга мисолларни қисм дастурлар тўғрисидаги навбатдаги маърузаларда кўриб ўтамиз.


13-маъруза(2-соат)
Массивлар. Массивлар билан ишлаш
Режа:

  1. Массивлар.

  2. Бир ўлчовли массивлар.

  3. Кўп ўлчовли массивлар.

  4. Поғанали(ступенчатый) массивлар.

  5. System.Array базавий синфи.

  6. foreach оператори

  7. Тасодифий сонлар генератори



13.1.Массивлар


Массив бир хил типли элементлардан ташкил топган чекланган тўпламдир. Массивнинг ҳар бир элементи алоҳида ўзгарувчи ёки ўзгармас бўлиши мумкин. Массивда барча элементларнинг номлари массив номи билан бир хил бўлади, фақатгина тартиб номери билан фарқ қилади. Ушбу тартиб номерлари элемент индекси деб юритилади. Массивлардан фойдаланишдан аввал уларни эълон қилиб олинади. Масалан, 10 бутун типли элементга эга массив қуйидагича эълон қилинади:

int[] w = new int[10];


Бу ерда:
int- эълон қилинаётган массив типи;


[] – эълон қилинаётган катталик массив эканлигини ва унинг ўлчамини билдирувчи белги;
w – массив номи;
new – хизматчи сўз бўлиб, хотирадан янги яратилаётган массив учун жой ажратилишини таъминлайди. int[10] – хотирадан ажратилувчи жой. Ушбу мисолда new int[10] хотирадан 10 та бутун типли элемент учун жой ажаратиб, уларни ноллар билан тўлдиради.

string[] z = new string[100];


Ушбу мисолда string типидаги 100 та элементдан иборат z номли массив эълон қилиняпти. Массивнинг ҳар бир элементи у матнли типда бўлганлиги сабабли null лар билан тўлдирилади.


Массив элементлари сони массивнинг ўлчамини белгилайди. Массив ўлчамини уни эълон қилингандан сўнг ўзгартириб бўлмайди. Массив ўлчамини манфий сон билан ва ҳақиқий сон билан бериб бўлмайди. Массив элементарининг индекси(рақамланиши) ҳар доим 0 дан бошланади, шу сабабли массив элементининг энг катта индекси ҳар доим унинг элементлари сонида 1 та кам бўлади.
Массив элементига мурожаат қилинганда массив номдан кейинги тўртбурчак қавс ичида элемент индекси(номери) ёзилади. Масалан:

int[] nums = new int[4];


nums[0] = 1;
nums[1] = 2;
nums[2] = 3;
nums[3] = 5;
Console.WriteLine(nums[3]);

Агар массивнинг мавжуд бўлмаган элементига мурожаат қилинса ёки массив ўлчами чегарасидан чиқиб кетилса IndexOutOfRangeException типидаги хатолик юзага келади.


Бир хил типга эга бўлган массивлардан бири-бирини эълон қилишда фойдаланиш мумкин. Бу холда массив билан эълон қилинган янги массив элементлари типи ишоратли тип сифатида қабул қилинади. Бундай холда ҳар икки массив тенг эмас балки, битта умумий массив бўлади. Масалан:
int[] a = new int[10];
int[] b = a; // b ва a битта массивдир

C# да массивларнинг 3 хил тури билан ишланади: бир ўлчовли массивлар, кўп ўлчовли тўртбўрчак массивлар ва поғонасимон массивлар.





Download 4,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish