ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ ҚОНУНОСТИ ҲУЖЖАТЛАРИ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСРУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ
- 2020 йил 29 декабрь
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ
- Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.
- Аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим
- “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – МАКТАБ ОСТОНАСИДАН, ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДАН БОШЛАНАДИ”, ДЕГАН ҒОЯ АСОСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАМИЗ.
- БИРИНЧИДАН,
- ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўямиз, улар жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этамиз.
- ИККИНЧИДАН,
- ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказамиз.
- УЧИНЧИДАН,
- ўғил-қизларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш, иш ва уй-жой билан таъминлашга устувор аҳамият қаратамиз.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 25 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари” форумида берилган топшириқларининг ижроси юзасидан ЙЎЛ ХАРИТАСИ
- 1. Аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим.
- 2. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширамиз.
- 3. 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном беришни таклиф этилди.
- 4. Келгуси йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди.
- 5. Иқтидорли ўғил-қизларимизнинг юқори технологиялар ва замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришига кенг шароит яратиш ҳамда рақобатбардош миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳрида алоҳида университет ташкил этилади. Ушбу олийгоҳда чет элдаги етакчи олимлар ва профессор-ўқитувчилар жалб қилиниб, ёшларга энг замонавий дастурлар асосида таълим-тарбия берилади.
- 6. Болаларимизнинг меҳнат кўникмаларини мактаб давридан бошлаб шакллантириб бориш мақсадида “касбга ўргатиш тизими” жорий этилади.
- 7. Аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади.
- 8. Хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади.
- Олийгоҳлар ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицей олий ўқув юртлари тасарруфига ўтказилади.
- 9. “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади.
- 10. Юртимиздаги 30 та етакчи олийгоҳга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.
- 11. Илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади.
- 12. Физика бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади. Шунингдек, физика йўналишида илмий изланишлар кўлами ва сифатини ошириш, ёш олимларга зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.
- 13. Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратилади. Бундан ташқари, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.
- 14. Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади.
- 15. 2021 йилда биринчи марта бюджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилади. Умуман, бундай эзгу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирилади.
- 16. Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилинади.
- 17. Келгуси йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” глобал форуми, Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжумани, Диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференцияларни ўтказилади.
- 27. Халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби йўлга қўйилади.
- 28. Ҳар бир туман ва шаҳардан камида 5 нафардан ёшларни маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилади.
- 29. 2021 йилдан бошлаб ҳар йили ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан 10-15 нафар истеъдодли ёшларни саралаб, уларни ҳар томонлама тарбиялаш ва мунтазам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
- 30. 2021 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Бўлажак олим” танлови ташкил этилади.
- Бу орқали ёшларнинг энг яхши инновацион ҳамда стартап лойиҳаларига 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
- 31. Тошкент вилоятида Ахборот технологиялари университети филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумлар ташкил этилади.
- 32. Ёшларнинг халқаро “ИТ” сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини бюджетдан қоплаб бериш тартиби ишлаб чиқилиб, жорий этилади.
- 33. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2021-2022 йилларда 300 минг нафар ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади.
- 34. “Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақалар ташкил этилади.
- 35. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун “Президент гранти”ни жорий этилади.
- 36. Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробарга оширилади.
- 37. Икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш тартиби жорий этилади.
- Бунда, кредитни ўқиш даври тугаб, ёшлар ишга жойлашгандан сўнг қайтариш назарда тутилган.
- 38. Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ҳамда факультет етакчилари учун ойлик устама тўловларини тўлаб бериш тизими йўлга қўйилади.
- 39. Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналари яратилиб, турли мобиль илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқилади.
- 40. “Абдулла Орипов издошлари”, “Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони”, “Ботир Зокиров санъати давомчилари” кўрик-танловларининг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичлари ташкил этилади.
- 41. 2022 йилда Бухоро вилоятида “Шашмақом” ёшлар фестивали ташкил этилади.
- 42. Янги Ренессанснинг илк қадами сифатида Тошкент шаҳрида замонавий ва муҳташам кутубхона барпо этилади.
- 43. Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича туман, шаҳар, вилоят ва республика чемпионатлари, “Ҳоким кубоги” мусобақалари ташкил этилади.
- 44. Ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида “Ватанпарвар” ташкилоти базасида ёшлар меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитилади.
- 45. Алишер Навоий, Бердақ, Ибрайим Юсупов, Кунхўжа, Ажиниёз Қосибой ўғли, Тўлепберген Қаипбергенов каби улуғ адиблар хотирасига Нукус шаҳрида “Адиблар ҳиёбони” барпо этилади.
- 46. Турин политехника университетининг Жиззах филиали ташкил этилади.
- 47. Маркази Самарқанд шаҳрида бўлган Ўзбекистон талабалар ассоциацияси ташкил этилади.
- 48. Замонавий ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган, ушбу соҳада муайян ютуқларга эришган истеъдодли ёшларда янада мотивация уйғотиш мақсадида уларни ривожланган хорижий компанияларга (Google, Facebook, Apple, Amazon) саёҳатлари уюштирилади.
- 49. Ўрта Осиё ҳаттотлик санъати анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Ислом цивилизация маркази жойлашган Ҳазрати имом мажмуаси ҳудудида “Китобот илми мактаби”ни ташкил этилади.
- 50. 2021 йил 1-5 май кунлари “Андижон ёшлар форуми” ташкил этилади.
- 51. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда 2021 йил август ойида “Фарғона ёшлар форуми” ташкил этилади.
- 52. Ёш оилаларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2021-2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастури юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинади.
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ
- Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси 4 боб ва 9 параграфдан иборат:
- 1-боб. Умумий қоидалар
- 2-боб. Олий таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар
- 3-боб. Олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари
- 4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
- Сўнгги 4 йилда ташкил этилган олий таълим муассасалар сони
- мавжуд олий таълим муассасалари сони
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ
- хорижий олий таълим муассасалари
- олий таълим муассасаларининг филиаллари
- Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони
- сўнгги 3 йилда талабалар сони 1,7 бараварга ошди
- бакалавриат талабалар сони
- магистратура талабалар сони
- магистратура мутахассислиги
- Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритилган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ
- ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
- Бакалавриат талабаларининг билим соҳалари бўйича тақсимоти (фоизда)
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот
- Магистратура талабаларининг билим соҳалари бўйича тақсимоти (фоизда)
- ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ
- Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази
- Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти
- Биофизика ва биокимё институти
- Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида ташкил этилган илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар
- Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ
- Сўнгги 3 йилда 1693 та илмий иш ҳимоя қилинди
- Илмий даражалилар сони жами 9636 нафар
- Биринчидан, илмий ишини ҳимоя қилган изланувчиларни моддий рағбатлантириш механизмлари жорий этилди.
- Иккинчидан, Ҳимоя кенгашлари сони 84 тага етказилди.
- Олий таълим муассасаларида фан доктори илмий даражасига эга профессорларнинг базавий лавозим маошлари 2016 йилга нисбатан 3,2 бараварга оширилди.
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ
- 2017–2019 йилларда таълим жараёнига 1154 нафар хорижлик юқори малакали педагог ходим ва олим жалб этилди
- Сўнгги 3 йилда олий таълим муассасаларининг 1611 нафар профессор-ўқитувчиси хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўташи ва малака ошириши таъминланди.
- Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий олий таълим ва илмий муассасалар магистратура мутахассислигига 112 нафар, докторантурасига 51 нафар ёшлар таълим олишга қабул қилинди.
- “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 46 нафар профессор-ўқитувчининг Канада, Буюк Британия ва Италия давлатларида стажировка ўташи таъминланди.
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАВЖУД МУАММОЛАР
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ БИЛАН ҚАМРОВ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ БИЛАН ҚАМРОВ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАВЖУД МУАММОЛАР
- ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАВЖУД МУАММОЛАР
- Нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этилган мақолаларга иқтибослар сони
- Илмий даражага эга ходимларнинг ўртача ёши (фоизда)
- Илмий даражага эга ходимларнинг ўртача ёши
- 49
- Фан докторлари орасида нафақа ёшидагиларнинг улуши
- ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАВЖУД МУАММОЛАР
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ СОҲАСИДА
- талабалар турар жойлари, кутубхона, ўқув устахоналари, лабораториялар, спорт соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд эҳтиёжни қаноатлантирмайди, уларнинг аксарият қисмида бугунги кун талабларига жавоб берадиган моддий-техник база шакллантирилмаган;
- олий таълим муассасаларининг замонавий ўқув ва илмий лабораториялар билан жиҳозланиш даражаси етарли эмас, халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув лаборатория ускуналарининг салмоғи атиги 10 фоизни ташкил этади, шу билан бирга ўқув жараёни лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар) билан етарлича таъминланмайди;
- олий таълим муассасалари молиявий харажатларининг асосий қисми иш ҳақига сарфланиб, ўқув ва илмий лабораторияларни янгилашга, бино ва иншоотларни таъмирлашга етарлича маблағ йўналтирилмаяпти;
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАВЖУД МУАММОЛАР
- ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЖОЗИБАДОРЛИКНИ ОШИРИШ, ХАЛҚАРО МИҚЁСДА РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА
- республика олий таълим муассасалари халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, уларнинг расмий веб-сайтлари Webometrics халқаро рейтингининг 1000 талик рўйхатига кирмаган;
- таълим дастурлари ва талабалар билимини баҳолаш тизими халқаро стандартларга мослаштирилмаган;
- мавжуд талабалар турар жойлари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари хорижий талабалар эҳтиёжларига мослаштирилмаган;
- хорижий фуқароларни мамлакатимизда таълим олишга кенг жалб қилиш борасидаги тарғибот ишлари, жумладан PR-лойиҳалар (Ўзбекистон олий таълим муассасалари кунларини ташкил қилиш, тақдимотлар ўтказиш ва бошқалар) етарли даражада ташкил қилинмаган, бу борада интерактив виртуал платформа мавжуд эмас.
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАВЖУД МУАММОЛАР
- мамлакатни модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш;
- олий таълим билан қамров даражасини ошириш, халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш;
- соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш.
- Қуйидагилар олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳисобланади:
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
- СТРАТЕГИК МАҚСАДЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
- олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш;
- таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш;
- олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш;
- маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш;
- Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
- СТРАТЕГИК МАҚСАДЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
- юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш;
- олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш;
- олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш;
- коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш;
- олий таълим тизимининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш.
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
- СТРАТЕГИК МАҚСАДЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ БИЛАН ҚАМРОВ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА
- Соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50%дан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш;
- Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш;
- халқаро стандартлар ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрловчи, етакчи таълим ва илм-фан маркази – Президент университетини ташкил этиш;
- хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, талаба-ёшларнинг академик фаолияти, муаммолари ва турмуш тарзи, ўқув жараёни ҳамда яратилган шароитлар бўйича талабалар фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида улар ўртасида ҳар йили республика миқёсида миллий сўров ўтказиш;
- ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
- ВА ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
- Миллий электрон таълим ресурслари яратилишини жадаллаштириш, хорижий электрон таълим ресурсларини таржима қилиш ишларини ташкил этиш, таълим жараёнида электрон ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш, электрон ўқув адабиётлар яратиш, уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш мақсадида кутубхоналарда QR-код ёрдамида электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини яратиш;
- Олий таълим муассасаларида бошқарув тизими, ўқув жараёнлари, кутубхона ва ҳужжатлар айланмасини электронлаштириш, турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечишни таъминловчи “Электрон университет” платформасига жорий қилиш белгиланди.
- Маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи “E-MINBAR” платформасини амалиётга жорий этиш, таълим жараёнларида “булутли технологиялар”дан фойдаланиш, таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар (лекцияни бошқа ўқув хонасидан ёки олий таълим муассасасидан онлайн ўзлаштириш), “blended learning” (аввалдан ёзилган лекция ва семинар машғулотларини уйда ўзлаштириш) ва “flipped classroom” (лекцияни уйда ўзлаштириш, семинар машғулотини олий таълим муассасасида бажариш) технологияларини амалиётга кенг жорий этиш назарда тутилди.
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ, ЁШЛАРНИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ, ИЛМ-ФАННИНГ ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
- Таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришнинг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш;
- Технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш, уларни соҳалар ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассаса даражасига олиб чиқиш;
- Нуфузли халқаро илмий журналлардаги мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, республика илмий журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритилишини таъминлаш;
- илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, менторлик модели асосида нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан етакчи маҳаллий олий таълим муассасалари ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ, ЁШЛАРНИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА КЕНГ ЖАЛБ ЭТИШ, ИЛМ-ФАННИНГ ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
- Стартап лойиҳалари асосида тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги маҳсулотлар ва технологияларни яратиш орқали олий таълим муассасалари негизида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш ҳамда уларни тижоратлаштириш билан шуғулланувчи “spin-off” ва “spin-out” корхоналарини ташкил этиш белгиланди.
- Олий таълим муассасалари ҳудудида ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш ва кластер усулида фаолият юритишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ривожланган ҳудудлар, шу жумладан иқтисодий зоналарда олий таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.
- Инновацион инфратузилмани яхшилаш мақсадида “Ҳужайра ва молекуляр биотехнология”, “Тиббий генетика”, “Экофизиология”, “Материалшунослик”, “Энергия тежовчи технологиялар, назорат-ўлчов ва автоматлаштирилган тизимлар”, “Қурилиш материаллари” ҳамда “Озиқ-овқат маҳсулотлари ва технологияси” йўналишлари бўйича 7 та олий таълим муассасалариаро илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш кўзда тутилади.
- МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТАЪСИРЧАНЛИГИНИ ОШИРИШ
- ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИГА КАДРЛАР БУЮРТМАЧИЛАРИНИ ФАОЛ ЖАЛБ ЭТИШ
- докторлик диссертациялари илмий натижаларининг амалиётга тезкор жорий этилишини таъминлаш, ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлантириш, илмий фаолият нуфузини кўтариш мақсадида докторлик (таянч докторлик) илмий даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳимоялар тизимини жорий этиш;
- фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар танловларида илмий натижаларнинг тижоратлаштирилиши, уларнинг амалиётга жорий этилиши муддатидан келиб чиққан ҳолда грантлар миқдори ва давомийлигини белгилаш;
- васийлик кенгашлари таркибини кадрлар буюртмачилари, йирик иш берувчилар, жамоат арбоблари ва тегишли соҳада катта ютуқларга эришган тадбиркорлар ҳисобидан шакллантириш;
- Олий таълим муассасаларида битирувчиларнинг ишга жойлашишида ҳар томонлама кўмаклашувчи, потенциал иш берувчилар билан ҳамкорлик қилувчи “Карьера марказлари”ни ташкил этиш назарда тутилди.
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ МУСТАҚИЛЛИГИ
- ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
- иқтисодиёт тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, шунингдек истиқболда олий таълим муассасаларининг рейтинги ва ўз харажатларини қоплаш даражасидан келиб чиқиб бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича тўлов-контракт миқдорларини мустақил белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш;
- Олий таълим муассасаларини ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш;
- таълим ва илмий жараёнларни ўқув ва лаборатория ускуналари, шунингдек, лаборатория материаллари (реактивлар, бутловчи, биологик материаллар ва бошқ.), замонавий дастурий маҳсулотлар билан мунтазам равишда таъминлаб боришнинг самарали механизмларини яратиш;
- имконияти чекланган талабаларга олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойлари биноларида қўшимча шароитлар яратиш, улар учун таълим муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўриш;
- олий таълим муассасаларида хорижий фуқароларнинг истиқомат қилиши ва таълим олиши бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш;
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ТИЗИМЛИ РИВОЖЛАН- ТИРИШ ВА БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
- Илмий-тадқиқотлар ҳамда кадрлар тайёрлаш сифати ва кўламини инобатга олган ҳолда олий таълим муассасаларини қуйидаги тоифаларга ажратиш ва ривожлантириш стратегияларини белгилаш кўзда тутилди:
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ТИЗИМЛИ РИВОЖЛАН- ТИРИШ ВА БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
- КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ШАФФОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАЪСИРЧАН МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ, ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ТАНИЛИШИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
- КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
- КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
- КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
- Олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг
- мақсадли кўрсаткичлари
- (20 та кўрсаткич)
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИШ ДАРАЖАСИ (фоизда)
- ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
- (қўшма таълим дастурлари бундан мустасно)
- НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ШАРТЛАРИ АСОСИДА
- МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИК ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАР УЛУШИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
- БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИДАН МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ТАЛАБАЛАР
- МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИДА ДАРС БЕРУВЧИ ХОРИЖДА МАЛАКА ОШИРГАН ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЛУШИ
- РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ХОРИЖИЙ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЛУШИ (ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БУНДАН МУСТАСНО)
- ХОРИЖДА МАЛАКА ОШИРГАН ЁКИ СТАЖИРОВКА ЎТАГАН
- ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР УЛУШИ
- (фоизда профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
- ЎҚУВ ВА ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАР ҲАМДА ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУАЛАРНИНГ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА МАВЖУДЛИГИ
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШҚАРИШ АХБОРОТ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ
- КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
- ЎҚУВ РЕЖАЛАРИДА АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР УЛУШИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
- ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
- ЎҚИТИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ШУ ЖУМЛАДАН «E-MINBAR» ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАСИ, ОНЛАЙН, ВЕБИНАР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
- МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИГИ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА ЙЎНАЛТИРИШ
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
- ХОРИЖИЙ ТАЛАБАЛАРНИНГ УЛУШИ
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН “ХИРШ” ИНДЕКСИ (H-ИНДЕКС) 5 ВА УНДАН ЮҚОРИ БЎЛГАН ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР
- “SCOPUS”, “SCIENCEDIRECT”, “WEB OF SCIENCE” ВА БОШҚА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИДА ИНДЕКСЛАНУВЧИ МАҚОЛАЛАР
- “SCOPUS”, “SCİENCEDİRECT”, “WEB OF SCİENCE” ВА БОШҚА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА КИРИТИЛГАН ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ИЛМИЙ ЖУРНАЛЛАРИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Олий таълим тизимида охирги тўрт йилда эришилган натижалар бўйича МАЪЛУМОТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР - ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ СОНИ
- олий таълим муассасасида сиртқи таълим
- олий таълим муассасасида махсус сиртқи таълим
- олий таълим муассасасида кечки таълим
- 2018/2019 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИ, ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ
- бакалавриа таълим йўналишлари
- магистратура мутахассисликлари
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР - ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР СОНИ
- олий таълим муассасасида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди
- Ҳозирги кунда қўшма таълим дастури асосида таҳсил олаётган талабалар сони
| | | | - Профессор-ўқитувчилар сони
| | | | | | | | | | | | | | | | ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР - ДОКТОРЛИК ДИССЕРТАЦИЯЛАРИ ҲИМОЯ КЎРСАТКИЧЛАРИ
- ВАЗИРЛИК ТАСАРРУФИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ДОКТОРАНТУРАДА ТАҲСИЛ ОЛАЁТГАНЛАР
- ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
- Хориждаги етакчи университетлар, илмий марказлар ва бошқа ташкилотларда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий соҳа, давлат бошқаруви ва иқтисодиёт устувор тармоқларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида 2019 йил 4 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига кўра кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш вазирликлар ва идораларнинг мақсадли буюртмалари асосида Жамғарма маблағлари (Жамғарма стипендиялари) ҳисобидан қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
- таълим;
- фан ва илмий тадқиқотлар;
- соғлиқни сақлаш;
- давлат бошқаруви;
- иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |