Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


ўқилмаслиги унинг анъанавий унсурлари бўлмиш қофия, туроқ, бўғин



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/83
Sana22.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#98583
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   83
Bog'liq
6.2-Адабиёт-ўқитиш-методикаси

ўқилмаслиги унинг анъанавий унсурлари бўлмиш қофия, туроқ, бўғин, 
банд, байт, радиф сингари... “рудиментлар”и йўқолиб боришига сабаб 
бўлиши, экспериментлар оҳангдан шаклга – визуал ҳолатга кўчиб 
ўтиши ҳам мумкин”лигини кўрсатмоқда. Бу фикр постмодерн адабиёт 
белгилари ҳам тилга олингани билан эътиборни тортади. 
Айтиш керакки, модерн шеърда шакл иккиламчи ҳодиса эмас. 
Битикнинг қиммати унинг айнан айни тарзда ёзилганида намоён бўлади. Бу 
ҳол ўқирманнинг фикригагина эмас, сезим ва кечинмаларига ҳам ранг-
баранглик бағишлайди.
Фахриёрнинг туйғуни фикрдан, фикрни сўздан, сўзни унинг ўйноқи 
жилваларидан айирмайдиган поэтик истеъдоди синчков ўқирманни ўқиган 
шеърининг чин ижодкорига айлантиради. Чунки у шеърхонга сўз дарёсидан 
балиқ тутиб бермайди, балки унга фикрни англаш ва туйғуни ҳис этишга 
ўргатадиган қармоқни совға қилади. Бу ҳол шеърхоннинг ўзини битик 
устида ишлашга, ифодадаги сирли ва жумбоқли ўринларни кашф қилишга 
ундайди. 
Фахриёр сўз, маъно, оҳанг ва поэтик воситалар билан алоҳида-алоҳида 
ишламайди. Истеъдод қудрати шоирга назмнинг барча унсурларини бирдай 
туйиш, қўллаш ва бирваракайига бадиий эффектга эришиш имконини 
беради. Шоир “шакл симфонияси”ни шундай уйғунлаштирадики, 
ўқирманда бир вақтнинг ўзида товушни кўриш, рангни эшитиш, шаклни 
туйиш, барчасидан баравар лаззатланиш имконияти пайдо бўлади. 
Фахриёрнинг на сўзлашув ва на илмий тилда қайта ифодалаш мумкин 
бўлган шеърларида ўзбекча фикрнинг қиличдай ўткирлиги-ю, ўзбек 
тилининг ифода имконияти чексиз экани намоён бўлади. Айни чоғда, 
ахборотлар замонида давридан ортдан қолмасликка интилаётган 
замондошимиз руҳиятининг аниқ чизгилари ҳам берилади.
Одам 
тафаккурининг 
юксалиши, 
одатда, 
унинг 
туйғулари 
нозиклашишини ҳам тақозо қилади. Акс ҳолда, тафаккур ва туйғу 
номутаносиблиги кишини маънавий таназзулга олиб келиши мумкин. 
Бугунги одам ҳеч қачон фақат бахтли онлардан иборат ҳаёт 
кечиролмаслигини теран англаб бораётир. Зеро, яшаш янгидан-янги 
гуноҳлар қилиш ва шу сабаб мабдадан борган сари узоқлашишга 
маҳкумликдир. Демак, одамга мунг доимий, қувонч ўткинчи йўлдошдир. 
Айни шу ҳолат юзага келган шароитда модерн изланишларга эҳтиёж пайдо 
бўлади. Синчиклаб қараган киши Фахриёрнинг битганларида ана шу 
доимий мунг ифодасини кўради. Унинг шеърларида ҳамишалик мунг 


75 
исканжасидаги инсоннинг мураккаб ва инжа руҳий ҳолатлари маҳорат 
билан кўрсатилади. 
Кўринадики, модерн адабий яратиқларда мавжуд анъаналарга амал 
қилмаслик, воқелик, одамлар ва уларнинг руҳий ҳолату кайфиятларини 
аслида боридай эмас, балки санъаткорга туюлгани ва кўринганидай 
тасвирлаш сингари жиҳатлар етакчилик қилади. Таҳлил кечимида ушбу 
ҳолатлар кўзда тутилгандагина эстетик самарага эришилиши мумкин 
бўлади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish